Эрмамат Усмонов (1937-2014)

Эрмамат Усмонов (Эрмамат Осмонов) 1937 йили Новқат туманининг Меркит қишлоғида туғилган. Тўқмоқдаги республика маданий-оқартув билимгоҳини тамомлаган (1960). Қирғизистон журналистлар уюшмаси (1970) ва Қирғизистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1988).
Илк шеърий тўплами 1976 йили чоп этилган.

ДАРАХТЛАР

Ернинг юзи оқу қизил нурга тўлар,
Дарахтлар баҳор чоғи суйгун бўлар,
Нафақат ҳур табиат, ҳатто қушлар,
Узоғу яқинлардан бизга келар.

Сулувлар олишгандай қошин бўяб,
Дарахтлар ерга ёяр яшил бўёқ.
Умрга яшиллигу ҳид таратган
Дарахтлар соғлигимиз турар суяб.

Она ер ҳар қандайин кезда гўзал,
Мевалига мевасиз ҳам бизда гўзал.
Меҳри дарё оналардай «бола»си мўл
Дарахтлар бўлган, бўлур кузда гўзал!..

* * *

Ҳақгўйлик кўп қўл уздирди қари-ёшдан,
Ҳатто гоҳо узоқ-яқин қариндошдан.
Унутманг, ким пойдор этса ҳақиқатни,
Мен энди бир ўшаларга қариндошман.

Усмон Темур таржимаси