Ризвон Жаъфарли (1974)

Ризвон Жаъфарли 1974 йили Озарбойжоннинг Қодирбейли туманида туғилган. “Ватан менда яшайди”, “Ғурбатдан келган сас” номли китоблари чоп этилган.

ҚУРБОН БЎЛАМАН

Сайра булбул ширин-ширин,
Овозингга қурбон бўлай.
Сен савганинг чечакларнинг,
Инжасига қурбон бўлай.

Сан сайрадинг, баҳор келди,
Қишдан қолган кунлар тинди,
Юрагингдан оҳ юксалди,
Нолишингга қурбон бўлай.

Сайра булбул, ҳар он сайра,
Маним каби ёниб, сайра,
Худди куйдай чандон ўқи,
Нафасингга қурбон бўлай.

Табиатнинг қўйнидасан,
Бир бутоғнинг бўйнидасан,
Сан гўзаллик ичиндасан,
Сафосига қурбон бўлай.

Ман ватанда ғарибдурман,
Сан гуллардан ғарибдурсан.
Мен сендурман, сен мендурсан,
Шундай ҳолга қурбон бўлай.

Ризвон, кўпдир ноҳақ ишлар,
Зулмларга ямоқ ишлар,
Қалбга оғир узоқ ишлар,
Келмасин деб қурбон бўлай!

КЕЧИР МАНИ

Яна Наврўз келди, настарин гулим,
Қалбингни оғритдим, кечиргил мани.
Юрагингдан чиққан кинни-ғазабни,
Қафасига тушдим, кечиргил мани.

Сан мандан кечурсан, ман кимдан кечай,
Кўп замон йўлингга термулган кўзим.
Ғусса ичидаги кеча-кундузим,
Бахтимдан кечибман, кечиргил мани.

Боғлама, бошингга қора рўмолинг,
Ошиғинг дардида сурма ҳаёлинг,
Тоғларда кезганда наргиз баёним,
Қаддингни эгибман, кечиргил мани.

* * *

Бу кеча ётмадим осмонга боқдим,
Бу кеча саҳарнинг ичига оқдим.
Ҳаёлан кездим мен бутун дунёни,
Неча тоғлар ошдим, чўққилар ошдим.

Бу кеча ётмадим, билдингми нега,
Санинг ҳаёлингла суҳбат қурганим.
Бу кеча ўзимни танҳо қўйганим,
Ҳаёл ичра билмам қайга кетардим.

Бу кеча ман сани тушимда кўрдим,
Кўрдим бир булоқдан сув ичганингни.
Чашмага келгандим сув ичмоқ учун,
Ҳовучингда менга сув тутганингни.

Бу кеча кезардик сой қирғоғида,
Сойнинг шовуллаши ҳазин бир нағма,
На сан тўхтар эдинг на ман тинардим,
Айтолмай турардик, бир сўз- калима.

Бу кеча тоғларга чиққандик бирга,
Сен учун турардим наргиз, бинафша.
Бир сен ва мен эдим, само ва ерда,
Иккимиз ўхшардик самода қушга.

Бу кеча ётмадим, осмонга боқдим,
Санинг ҳаёлингла суҳбаь этардим.
Санинг ҳаёлинг ҳам чирофли гулим,
Бу кеча дунёда энг бахтли эдим…

Дилбар Ҳайдарова таржимаси