Маориф Султон (1956)

Маориф Султон (Maarif Soltan) 1956 йил 10 апрелда Озарбайжоннинг Исмойилли туманида муаллим оиласида туғилган. Шоир, таржимон, публицист. Озарбойжон ёзувчилар бирлиги аъзоси.
1979-1984 йилларда Москвадаги М. Горкий номли адабиёти институтини тамомлаган. Шеърлари жаҳон тилларига таржима қилинган. Жаҳон адабиётидан озар тилига таржималар қилган.

СЕНСИЗЛИК

Бу мовийликда денгиз,
бу ҳолда денгиз етим, кимсасиз…
Бўм-бўшдир сансиз,
бўм-бўшдир сенсиз…
Минг мил узоқлардан
туюрсанми,
ҳис этурсанми
қандай чайқаланур,
қандай жонланур?
Минг йил узоқлардан
кўрарман сани…
Сан қанчабўм- бўш соҳилда
Кўряпсанми мани?

* * *

Нафасингдан айириб,
бир оз менга юбор-
сенсиз ахолишга руҳимни
саринлатмоққа.
Кўз ёшларингдан
бир озда юбор-
отининг ёндиргани
дудоқларимга суртиб сани сўроқлаб-сўроқлаб
олисга кетмоққа.
Табассумингдан
бир оз умид юбор,
қўлимни узатиб санга етмоққа…
Буларни қўймасанг
қўлларингдан
бир оз тоқат юбор-
интизор этмоққа.

* * *

Сани чизаман…
Юзингни ўхшатаман,
Кўзингни ўхшатаман,
Ўзингни ўхшатаман.
Қўлингни- оъғингни,
Оллашган яноғингни,
Ўт бўлган дудоғингни,
Қошингни ўхшатаман.
Ёшингни ўхшатаман.
Ҳасратингни чекаман…
Сани чизаман…
Қалбингни чизаман…
Қалбингдаги мансизликни,
Ҳаётимдаги сансизликни чизаман…
Ўхшата олдимми?..

* * *

Қандайсан? – деб сўрайсан.
Билармидим қандаям?
Қачонлар ўзимдан йўқ хабарим…
Бир қоронғу кечаям,
Отмаган тонг, саҳарим.
Қоронғида ўзимни қандай кўрай,
Кўзгуга боқаман-йўқманку қандай кўрай.
Бўғзимга тиқилган қахрим ҳам удир билмадим…
Узимни унутдим, сани унута билмадим…

* * *

Қийналиб чиқарсан ҳасрат ичидан,
Тўкилур ҳасратим оёқларингга.
Нурга, саодатга чевриламан ман,
Қонаман у гўзал дудоқларингга.

Бахтиёр, бахтиёр кулимсирайсан…
Тутаман қўлингни ҳовучларимда.
Бироз ёноқларинг сўлиб айтасан,
Сочларинг анчага узайган аммо.

Яна саҳарданоқ қабариқ оёқ,
Саодат тўкилур санинг кўзингдан.
Илоҳим, кўрасан ман сандан узоқ,
Қанча яшаяпман бу ер юзида?!

Таяниб кўп яқин-нафас-нафасга,
Қўлингга, кўзингга боқарман аъло.
Кулиб ҳазилларла дейсанки нашъа,
Бўғаман сўзларни бўсаларим-ла.

… Сўнгра тонг отади- уйғонар ҳамма…
Манинг вужудимда ёнар бир олов.
Яна сандан манга дил тўла соғинч,
Биргина қувончли тушлар қолажак.

* * *

Балки биз бир бора, кўришолмадик,
Орамизга тушди ёмон айрилиқ.
Айрилиб самода кўришсак дедик,
Дунё учармиди айрилмасайдик.

Бу ҳам бир қисматдир тушга айланди,
Ўнгимиз – учмоқлик, ортимиз қайга.
Шонли кунларимиз қушга айланди,
Учур чарх урганча, учур орқага…

Энди ёлворсам гар, толма дединг сан.
Умр бошга солур, умр ёридир.
Биз яралган эсак, бир-биримизчун,
Нега йўлларимиз айри-айридир?

Изтироблар чекиб йўлингда турдим,
Шунда, ўз йўлингдан, қолма дединг сан.
Бир вақт, толеимни қўлдан чиқариб,
Умр бошга солур, умр ёридир.
Биз яралган эсак, бир-биримизчун,
Нега йўлларимиз айри-айридир?

Изтироблар чекиб йўлингда турдим,
Шунда, ўз йўлингдан, қолма дединг сан.
Бир вақт, толеимни қўлдан чиқариб,
Энди ёлворсам гар, толма дединг сан.

Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси