Лайло Илҳом қизи Алиева (Leyla İlham qızı Əliyeva) 1984 йил Москва шаҳрида туғилган. Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг қизи. Инглиз, рус, белорус, ўзбек тилларида шеърий китоблари чоп этилган. Лайло Алиева Ҳайдар Алиев фондининг вице президенти ва “Баку” журналининг бош муҳаррири.
СЕВАМАН…
Мен сени нега севаман шундай?!
Сенга боқсам кўзимда бахт жо.
Сенга хайрли тун тилаган онда:
Сен кетма, деб қилдим илтижо!
Биласанми, бу ер зим- зиё,
Биласанми кўнглимда бўшлиқ!
Бу дунёда тенгинг йўқдир ё,
Тушимга кир, яна соғинчларим лиқ.
Қанча маъноси бу бу учта сўзни!
Ёзиш ҳам шарт эмас уни эҳтимол!
Мен сени севаман! Яна ва яна!
Мен сени севаман! Қўлларимни ол!
Мен сени севаман! Яна қайтадан!
Истасанг, жим, гапирмай жимман!
Истасанг, гунг бўламан шу дам!
Ҳар куни, ҳар куни сени севаман!
Кечагидан юз бора севдим!
Билмам сени севдим, нақадар!
Жавоб берма майли, майлига севгим!
Майли, ҳозир ухлай, тонгга қадар!
Эртага сен билан нафас олгани!
* * *
Сеҳрли булбулга менгзалган чечак,
Менинг тоғларимни қўйнин безайди.
Жаннат кўчамиздан узоқда,
Кўрган,
Қанча яшаяпман бу узун йиллар?
Дунёга сиғади, ёт ва ерлилар,
Ичимда ҳасратим кунсиз кечалар.
Сандан айро қолиб, дардини тортиб,
Қанча яшаганман бу узун йиллар?
Шеърлар ёзилади мана, қофия,
Бу йўлда ишламоқ, ўрганмоқ керак,
Кўнглимнинг ичидан келган сатрлар,
Зўрроқ бўлмаса ҳам, ҳақиқат излар.
Ватандан айрилган, лол бўлган диллар,
Кўз ёшин оқизиб, кўп дард чекдилар.
Эй сеҳрли диёр, санинг йўлингда,
Дуолар сасидан жўшди умидлар.
Эй сеҳрли диёр, тушимда бир кун,
Тоғларнинг устида учган қуш кўрдим.
Руҳимда гул очдинг, сен Ошиқ булбул,
Қанча чарчагандим билсанг сенинг-чун.
Аллоҳим буюкдир, одилдир ҳукми,
Уйингда тўхтайди шукур инсонлар!
Бу шеърим мукаммал бўлмаса тушун,
Юраги катталар мени англарлар.
* * *
Бомба портлаши, автомат саси,
Қон оқар сув каби июль кунлари.
Гул, лолалар ўрни, қонларнинг иси,
Она тупроғимнинг мард аскарлари.
Жангларда ҳозирдир жангчи бардоши,
Бу кунлар абадий хотира бўлур.
Бир гўдакнинг кўздан оқизган ёши,
Отасини кутиб, ғамларга тўлур.
Қуёшга ўртандик, у имиллайди,
Қанча иш унутилар, тарихга дўнар.
Фақат ота уйга қайтмайди ҳамон,
Гўдакнинг дардини, бошқа ким билар?
Оналар ҳовчида юрагин қисиб,
Ўғлим қаерда деб, тинмай оҳ чекар,
Ахир ҳали кичик эди гўдаги,
Ортиқ у ҳам йўқдир! Оҳ, даҳшат жанглар!
Душманларни енгмоқ кўп вақт олмагай,
Ғалаба йўлида аскар берар жон!
Бурчга бир ёш бола сабрин дафн этиб,
Отасин келишин кутмайди ҳамон!
ОНА
Она, на бўлар, кетма!
Мани яна тарк этма!
Тало тўпли дунёда,
Абадийга тарк этма!
Она ол, қучоғингга,
Ўп мани… Манга ўхшаб.
Кўкда юлдузлар ёнсин,
Бир онингни бағишла.
Ҳеч дилимни очмадим,
Онасан, ман кўрпаям.
Китоб надир билмирам,
Дунёдан бехабарман.
Мен ҳали кўп кўрпаям,
Сўзлайверай кезганда.
Сизни гўзалим дейман,
Ҳаётни билмасамда.
Мот бўламан, жон она,
Сен йиғлаган чоғингда.
Бу қадар ёлғон бўлур?
Ёддошимга ёзаман,
Бор сирлари очилиб,
Бу ёлғонлар фош бўлур.
Сиз буюклар ҳаётла
Ўйин ўйнаган каби.
Келинчак ўйнатаман,
Бу ман билган ҳалаки.
Сузмоқни ўрганаман,
Азиз она, сузмоқни!
Пинхон, сирлиликда,
Ҳаммангиздан ўзмоқни.
Қўрқмоқни ўрганаман,
Ғам-алам чекмакни-да.
Ўзим тип-тик тураман,
Ҳаётнинг қаршисида.
Дилбар Ҳайдарова таржимаси