Азиза Оғаҳусайн қизи (Əzizə Ağahüseynqızı) 1960 йили Озарбайжоннинг Бейлақан районида туғилган. Боку Давлат Университетида таҳсил олган. “Қизил қалам” медиа мукофоти лауреати, президент мукофотини олган. Озарбайжон ёзмрлар бирлиги ва журналистлар бирлигининг аъзоси.
СЎЗГА КЕЛДИМ
Сўзу-создан шошиб келдим,
Сўзни сувдек ичиб келдим.
Сўзки, кучли тоғ сойийди,
Мен бу сойдан кечиб келдим,
Сўзга келдим.
Нафасимни тентитди у,
Ўйларимни гангитди у,
Ўз ичимда бино қурдим,
Наво эди, қўрқитди у.
Нақшлари сехирлидир,
Илмалари меҳирлидир,
Илҳом отим учқур эди,
Ман бу отни миниб келдим,
Сўзга келдим…
Томирда қоним ўйнади,
Оқшомим, тонгим ўйнади,
Мен бу жонни сўзга бердим,
Руҳимда жоним ўйнади.
Ичимдаги оҳим менинг,
Оқ туёқли бахтим менинг,
Тангрим уни менга бериб,
Элларимга ёқдим ўзим.
Ётдим ширин бутам бўлди,
Турдим шунда етар бўлдим,
Онам бўлди, отам бўлди,
Мен туғилиб сўзга келдим.
Афсунлидир сирли жонон,
Қиймади, қизариб, ёндим,
У келмаса ўлик жонман,
Туғилди из -иза келдим,
Сўзга келдим…
ОТАМ ХОТИРАСИ
Саҳарда уфқнинг ранглари бўғиқ,
Кўкни тўлдирибди булутлар яна.
Ёдимда оталик кунларим тўлиқ,
Маним овозимда булут бор яна.
Сиз менинг севинчим, сиз яна ғамим,
Вурғунни қўрийман, соғинчни севдим.
Нурли табассуминг кўнгил ҳамдамим,
Сўзинг, суҳбатингдан исинди уйим.
Овуна олмайман ёдинг етарди,
Кунимни санчаман ерларга ота…
Қаро қиш баҳордан хабар келтирди,
Сани қайтармади бу баҳор, ота…
БУ ҲАМ БИР ТОЛЕДИР
Гоҳида боқмайсан юзимга маним,
Адабий мажлисдан кеч қайтганимда.
Юпаниб гоҳида инжитган маним,
Юрагин ғамим-ла овутганганида.
Яхшики оқ варақ, қора қалам бор,
Қалбимнинг ўтини тўкаман унга.
Туйғусиз, шеърларсиз яшаган куним,
Руҳим аршдан ногоҳ қулайди ерга.
Қаерга юз буриб, кимга сўйлайин?
Ичимда йиғлайди сўнган умидим.
Бу ғариб шаҳарда кўнглим уйи йўқ,
Эшикларни очиб, ташқари кетдим…
Ўзимга келаман савол бераман,
Дардимни айтаман, айтайин кимга?
Илтижо туяман, синов эшигин,
Маржондай тераман шеърларимга.
О, мани келтирган башар бағрига,
Артар кўз ёшимни, силар дамо-дам.
Кўрасан дунёда бундай туйғуни,
Бу дунёда борми, бедард бир одам.
Балиқ сувдан айро яшармиди ҳеч,
Бу сўз дарёсида балиқ кабиман.
Илҳом парисини қўриб ҳар кеча,
Мисралар оғзида фариштаман ман.
Бу сўнгсиз уммонда қўноқ бўлмоққа,
Оддий сўзларинг ҳам муҳташам сенинг.
Юракни эзишга на борки бунда,
Яшасин бир шоир севиб ватанин.
Менинг жисмимда сўз, руҳимда сўздир,
Сўздан қанот олиб сўз-ла учаман.
Қаршимда оқ варақ, қўлимда қалам,
Янги чўққиларга йўллар очаман…
Сен нега юзимга боқмайсан жоним,
Мендан яхшимиди яна бир малак.
Қизғанма бу ердан, самодан жоним,
Сани ҳам севаман ўз шеърларимдек!
Дилбар Ҳайдарова таржимаси