Айсел Хонлар қизи (1982)

Сафарли Айсел Хонлар қизи (Aysel Xanlarqızı Səfərli) 1982 йилда Озарбайжоннинг Ленкоран туманида туғилган. “Бир дунё бор”, “Йўқликнинг жозиба қуввати”,”Карантин бўшлиғи”, “Соғинган шеърлар” номли китоблари чоп этилган. Табризда “Қайдасан, дўстим”, Туркияда “Деразамга қуёш чиз”, Германияда “Бу кун куз кабиман” номли китоблари босилган.

* * *

Сен бир бозор тонгида ширин уйқу кабисан,
Айрилмоқ истамайман у саҳарнинг атридан.
Энг коврак орзуларим дудоғимда севилао,
Ҳар нафасда бол оқар шеърларимнинг сатридан.

Қучоғингни ёзганча кел,оч, бағринг лим тўлсин,
Пиёлада қаҳва каби, ётоғимга тўл бу кун.
Энг додли калимада айтилганда сўзларинг,
Бир умрга келдим де,азизлансин ушбу кун…

Бир бозорнинг тонггида саҳар емаги каби,
Чойимнинг шакари бўл,димоғимнинг доди бўл.
Намли киприкларимда севинч ўтин қалайин,
Энг улуғ одамларнинг кутилган номзоди бўл.

Бир бозорнинг тонгги бўл, уйим тўлсин қувончга,
Саҳар соғингувчи додингда севдим сени…
Сасинг тўлсин хонамга,отимдай севдим сени…
Баҳорнинг чечагидай,ботинда севдим сени…

* * *

Соғ чиққанман жангоҳлардан,
Чўққиси таланган тоғман.
Ҳайкалига шеър битилган,
Инсон отли ўйинчоғман.

На бир баланд тепа бўлдим,
Бир чўққи бўлдим қуш қўнган.
Менинг онам туғмагандир,
Бир шохимнинг сочи ёнган.

Дуо қилдим,шамлар ўчди,
Ёнди ичимда маъданим.
Ойнинг ишқида алдандим,
Сўнди қуёшим абадий.

Ювасиз кўчарин қалбим,
Қафасда этди интиҳор.
Сўрама мендан ҳолимни,
Сўзим ғам тўла интизор.

Узоқ кез мендан илоҳим,
Буланма инсон кирига.
Ёлғонлар ёнда бўлгандан,
Черикман дунё сирига.

Сўрама мендан ҳолимни,
Қандайман ҳамон билмайман.
Кийганманми севинчимни,
Эгнимга ҳамон билмайман.

ЮНУС ЭМРОНИНГ МОЗОРИДА

Ҳасратингдан томга каби сўзни сўзга жойладим,
Қанча-қанча шернинг кўзи яроқларни ёндирди.
Дали-ғули бир чарчамоқ сатрлардачизилди,
Кипригимнинг қаторини мисра-мисра синдирди…

Бу ҳасратни шохларида оғочларга чизурман,
Бир кун тиниб қоғоз бўлса ёноғидан сўз оқсин.
Нафасимнинг қучоғида исинмоққа юбордим,
Дудоқлари бўсалардан ўт ёқсин,олов ёқсин.

Сен кетганда панжарадан қуёшга ҳам боқмайман,
Кўзларингни кўк юзига кўк қуршоғин тақурман,
Заиф чироқ иссиғида мисраларим учади,
Мактубларни оқизганча сувларга жим боқурман.

Дилбар Ҳайдарова таржимаси