Лутфу Сайфуллоҳ (Lütfü Seyfullah) 1923 йили Македониянинг Скопье шаҳрида туғилган. Турк актёри, шоир ва ёзувчи.
“Ойнада борсан, саҳнада ҳам борсан” (1989), “Кичикларга шеърлар” (1989) номли китоблари чоп этилган.
МАСХАРА
Менга қараб
Кулинг,
Ғазабга мининг,
Оғзингизга сиққанча сўкинг.
Лаънат, қарғиш,
Нафратингизни –
Барисини устимга тўкинг!
Мен – бир масхараман.
Мен – худди сизман.
СЎНГРАСИ
Сендан сўнгра
Кўлкангдир
Саҳнада
Сендан қолган.
УМИД
Кошки ҳар ким
Унга ўхшаса –
Яхшилик қилиб юрса.
Тушида кўрганни
Ўнгида кўрса.
МЕҲР
Сени суюнтирдим,
Кўп куюнтирдим.
Яшадим қувончинг,
Қайғунгга шерик бўлиб-
Иссиқ нонни ўртасидан
Бўлгандай бўлиб.
Туркчадан Тоҳир Қаҳҳор таржимаси