Асад Байрам (1934)

Асад Байрам (Esad Bayram) 1934 йили Македониянинг Охри шаҳрида туғилган. Белград университети филология факультети турк тили ва адабиёти бўлимини тамомлаган. Туркча ва македончада ёзган.

“Ўришлар”, “Мен ва бозор”, “Қари боламан”, “Юлдузларга бўсалар”, “Юрак алифбоси”, “Жонимнинг саройи” шеър китоблари, “Аливали” “Девон”, “Дунё гулчамбари” насрий китоблари чоп этилган.

БОШИМДА ЁҚИЛГАН ШАЪМ

Бу кеча кўл бўйлаб кезаркан кўрдим
юлдузлар чўмилиб ювинаётир
чўкмасинлар дея қўриқлаб турдим
ҳар бирига боқиб титрадим дир-дир.
Синди кўл ойнаси
ёнарди бир шаъм
оёғим олти бўп қочдим ўша дам
уйимга беркиниб
ҳушим йўқотдим
кўлдан чиққан каби қон терга ботдим.

Кўрдимки бошимда бир шаъм ёнарди…

Туркчадан Тоҳир Қаҳҳор таржимаси