Спосманите Мяйле (1965)

Спосманите Мяйле — литва шоираси, ёзувчи. 1965 йили Литвада туғилган. Ҳозир Данияда яшайди.

* * *

Уйга қайтиб келар
энг олис йўлни
излаб йўлга чиқдим
Сувратлар орқали биламан
Шаҳарлик афсоналарни
Бир-бирига ўхшаш байрамлар
Ўнгига айланган тушлар
Жўмракларда ўйнаган сувлар
Нурли аёллар
Вақт ҳеч вақт
Ўзгартирмас қиёфасини
Туннинг орқасидан
Оёқ қўяр кун
Ҳали топишим шарт
Уйга олиб қайтар энг узун йўлни

Рус тилидан Гўзал Бегим таржимаси