Саломея Нерис (Salomėja Nėris, ҳақиқий фамилияси — Бачинскайте, турмушга чиққанидан сўнг – Бучене) — литва шоираси. Литва халқ шоираси (1954 — ўлимидан сўнг).
МЕНИНГ ЎЛКАМ
Каҳрабонинг олтин томчисимон
Тоза, ноёб менинг кичкина ўлкам.
Қўшиқдай жарангли, шодликдай равон,
Ярқираб кундан-кун яшнайди кўркам.
Сен олтин шуълалар сочган каҳрабо,
Эй Болтиқ гўзали, озод Ватаним.
Литвам, азиз номинг юрагимга жо,
Сен қуёш сингари қўлга тутганим.
Дунё халқларининг денгизига сен
Қуюлдинг жарангли янги тор каби.
Қудрат-ла янграган қўшиғингдан мен
Овозингдан таниб оламан сени!
Зулфия таржимаси