Меҳмет Тоҳир Дулунер (Mehmet Tahir Doluner) 1930 йили Кипрнинг Магоса шаҳрида туғилган. Маълум муддат Австралияда яшаб, 1993 йили Кипрга қайтган. “Бу Ватан бизники” китоби муаллифи.
ДЕНГИЗ ҚИЗИ
Юзимга тегаркан оқшом эпкини,
Юртимнинг у иссиқ ёз чоғларида,
Унутаман куннинг қайғу, дардини
Кезаркан Оқденгиз қирғоқларида.
Қаршимда чайқалган кўпикли сувлар
Руҳимни ел каби қучоқлар, кулар.
Бир келиб-бир кетган оппоқ тўлқинлар
Рақс этар кўнглимнинг яйлоқларида.
Долғалар ичидан чиқадир юзиб,
Қўлларин узатар бир денгиз қизи,
Ўнгиму тушимда кўринар изи
Ҳар замон кўнглимнинг уфқларида.
Эй денгиз қизи! Юз! Кез! Ҳеч тинч турма!
Жонинг не истаса, қил, мендан сўрма.
Фақат хафа бўлиб, мендан юз бурма
Кўнглимнинг тўлқинли титроқларида…
Шу соҳил шу ерда барқарор экан,
Кўнгиллар саробли бахтга ёр экан,
Кўринар ўша қиз, дунё бор экан
Юртимнинг денгизи, сувлоқларида!..
Туркчадан Тоҳир Қаҳҳор таржимаси