ДЕЙЛИККИ
Дейликки, айрилиқ келиб тўхтади эшигимизда,
Учиб кетди бирданига бари, унутилди бари,
Ошиқларнинг тоғларни тешган товуши-да йўқ энди,
Қўлларингни тутмоқ, сочларингни силамоқ-да йўқ энди,
Ортда қолган хотираларни унута билармисан?
Дейликки, шафаққа боқиб, йўлинг кутмасман,
Энди товушинг-да силамас қулоқларимни,
Юлдузлар-дабулутлар орасида йўқолиб кетди,
Бошимни кўксингга қўйиб ётмоқ-да битди,
Қуруган гуллар ичидаги севгини унута билармисан?
Дейликки, бир-биримизга ҳеч қўл урмадик,
Келажак ҳақида хаёл-да сурмадик,
Ҳеч тегмади танларимиз бири бирига,
Энди гўзал кунларда ўйнаб-кулиш йўқ,
Дудоқларимда эритганинг муз тоғларини унута билармисан?
Дейликки, ҳеч йиғламадик чорасизлигимиздан,
Дейликки, қоронғилик юкли эмас ойдинликка,
Дейликки, қумлоқларга отингни-да ёзмадим,
Қисқа айрилиқларга ўкиниб видо айтмадим, бироқ
Сочларингдаги ишқим изларини унута билармисан?
Дейликки, бир куз оқшомида танимадик бир-биримизни,
Чўмилмадик денгизнинг илиқ сувида,
Арча ислари аро ҳеч ўпмадим дудоқларингдин,
Туннинг тунд ёғдуларида қоришмади кўлкаларда
кўлкаларимиз,
Юрагингда шивирлаган севгимнинг буюклигини
унута билармисан?..
Туркчадан Тоҳир Қаҳҳор таржимаси