Сальваторе Квазимодо (1901-1968)

Сальваторе Квазимодо (Salvatore Quasimodo) Италиянинг жанубида Сицилия оролида туғилган. Унинг “Сувлар ва ерлар” (1930), “Эрато ва Аполлон” (1936),“Бир лаҳзалик оқшом” (1942), “Кун кетидан кун ўтар” (1947), “Тенгсиз тупроқ” (1958) ва бошқа кўплаб шеърий тўпламлари чоп этилган. Аждодлар ери ҳақида хотиралар, давоми…

Жузеппе Унгаретти (1888-1970)

Жузеппе Унгаретти (Giuseppe Ungaretti; 1888-1970) — таниқли итальян шоири. У Мисрдаги Искандария шаҳрида тугилган. Бу ерда француз мактабини битиргач, Парижда, Сорбонна дорилфунунида ҳуқуқ, адабиёт, фалсафадан таълим олган. Биринчи жаҳон уруши бошлангач, Миланга борган, урушда қатнашган. Урушдан сўнг Римда газеталарда, университетда давоми…

Алдо Палаззески (1885-1974)

Алдо Палаззески (Aldo Palazzeschi; 1885-1974) — атоқли шоир ва ёзувчи, Флоренцияда туғилган. 1904 йилдан шеърлари нашр этила бошлаган. Дастлаб футурист шоир сифатида танилган, аммо кейинчалик улардан четлашган. “Достонлар”, “Қосид” (1910) шеърий тўпламлари, “Опа-сингил Матерассилар» (1934) романи унга шуҳрат келтирган. Сўнгра давоми…

Чезаре Павезе (1908-1950)

Чезаре Павезе (Cesare Pavese; 1908-1950) — машҳур шоир ва адиб. Кунео вилоятидаги Санто-Стефано-Бельбода туғилган. Турин университетининг инглиз адабиёти бўлимида таҳсил олган. Дефо, Диккенс, Мелвилл, Жойс, Ш. Андерсон, Г. Стайн, Фолкнер, Дос Пассос асарларини итальянчага таржима қилган. Оиласи тазйиқи остида фашист давоми…

Эуженио Монтале (1896-1981)

Эуженио Монтале (Eugenio Montale; 1896-1981) — Италиянинг атоқли шоири, ёзувчиси, публицисти, адабиётшуноси, бир умрга сенатор қилиб сайланган давлат арбоби, Нобель мукофоти совриндори (1975). Биринчи жаҳон урушида қатнашган. 1925 йилда илк шеърий тўплами “Мураккаб балиқнинг суяклари” нашр этилган. Унда шоир замон давоми…

Микеланжело (1475-1564)

Микеланжело Буонарроти (Michelangelo Buonarroti) (тўлиқ номи Микеланьоло ди Лодовико Лионардо ди Буонаррото Симони; 1475.6.3, ҳоз. Капрезе—Микеланжело, Тоскана — 1564.18.2, Рим) — итальян ҳайкалтароши, рассоми, меъмори ва шоири; Уйғониш даврининг буюк арбобларидан. Рассом Гирландайо (1488—96) ва ҳайкалтарош Бертольдо ди Жованни (1489— давоми…

Франческо Петрарка (1304-1374)

Петрарка Франческо (Francesco Petrarca; 1304.20.7, Ареццо — 1374.19.7, Аркуа, Падуя шахри яқинида) — итальян шоири, итальян адабий тилининг асосчиларидан бири, файласуф. Монпелье (1316), Болонья (1320) университетларида хуқуқшуносликдан таълим олган. 1326 йил Авиньонга кўчиб бориб, диний рутбани қабул қилган ва олий давоми…

Жозуэ Кардуччи (1835-1907)

Жозуэ Кардуччи (Giosuè Carducci; 1835-1907) — машҳур итальян шоири, Тоскана вилоятида туғилган. Флоренцияда мактабни битиргач, Пиза университетининг адабиёт факултетида ўқиди. 1860-1904 йилларда Болония университетида дарс берди. У 1890 йилда бир умрга сенатор этиб сайланган. Ўн ёшидан шеърлар ёзган шоирнинг илк давоми…


Мақолалар мундарижаси