“Етти юз шеър” китобидан
* * *
Қоп-қора кечада зангори қабо
Остидан оқ кўксинг порлади ногоҳ,
Булутлар қўйнидан ялт этиб гўё
Кўрингандек бўлди олтин юзли моҳ.
* * *
Ғамлар аро,ташвиш,қувончлар аро
Одамлар қарийди,севги қаримас:
Ошиқ ўлгандаям бўлмагай фано,
Тиригида ўлик – қайси дил севмас.
* * *
Мен ишқимни яширар эдим
Қўлдан келса… Аммо, нетай ман:
Гулга кирган дарахтдек энди
Мен бахтимни яширолмайман.
Хуршид Даврон таржималари