Зайниддин Восифий (1486-1566)

Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси, Абу Бакр Қоффоли Шоший мақбараси таркибида Зайниддин Восифий (زین‌الدین واصفی) исмли муҳтарам шахснинг қабри бор. Нақлга кўра, мақбарага кираверишдаги чап тарафдаги дахма у зотга мансубдир. Шайх, шоир, адиб ва аллома бўлган бу зотнинг тўлиқ исми Шайх давоми…

Мавлавий-Жунуний (1800-1877)

Нодир сўз санъаткори, муршиди комил, улуғ шоир, мутафаккир аллома, ориф ошиқ, Мавлавий-Жунуний (مولوی جنونی) ҳижрий-қамарий 1216, милодий 1800 йилда Афғонистон мамлакатининг Қандаҳор вилоятида зиёли хонадонда дунёга келган. У зотнинг шажарадаги нисбаси ҳазрати Пайғамбаримиз алайҳиссалом хонадонларига бориб тақалади. Шоирнинг асл исми давоми…

Абулвафо Хоразмий (?-1432)

Муқаддас Хоразм заминидан кўплаб дунёга машҳур азиз-авлиёлар, олиму адиблар етишиб чиққани маълум. Бу буюк зотлар силсиласида Хожа Абулвафо Хоразмийнинг ҳам ўзига хос ўрни бор. Алишер Навоий бир қатор асарларида уни алоҳида ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олади. Чунончи, «Мажолис ун-нафоис»да давоми…

Маждиддин Бағдодий (1150-1217)

Мусулмон оламида машҳур шайх Нажмиддин Кубронинг иқтидорли шогирди ҳамда улуғ авлиё ва оташнафас шоир Фаридиддин Атторнинг устози бўлган Маждиддин Бағдодий турли манбаларнинг хабар беришича, Хоразмнинг Бағдодак деган қасабасида туғилган. Тўлиқ исми ва кунияти — Абусаид Маждиддин Шараф ибн Муайяд ибн давоми…

Хожа Самандар Термизий (1638-1740)

Термизий Хожа Самандар Муҳаммад ибн Бақо (тахаллуси: Самандар) (тахминан 1638, Термиз, — тахминан 1740, Қумқўрғон туманидаги Қоптўқай қишлоғи) — тарихчи олим ва шоир, уламо ва давлат арбоби. Термиз саййидлари оиласида туғилган. Бухорода Мадраса таҳсилини олган. Дастлаб Нарпайда қозилик қилган (1660— давоми…

Хуррамий (XVI аср)

«Равзат ул-ошиқин» (Ошиқлар боғи) асарини Хуррамий форс тилида битган. 1547 йили Бухорода Абдулазиз Баҳодурхон (1540—1549) даврида ёзилган. Китобнинг 1102/1691 йили кучирилган нусхаси Шарқшунослик институтида сақланмоқда. Олтининг харж билан охир бўлар кам, Ҳунар шундай ганжки, камаймас ҳеч дам! Уларнинг фарқини айтсам давоми…

Жаҳон малик хотун (ХIV аср)

Оташнафас шоира Жаҳон Малик Хотун (ХIV аср) Шероз ҳокими Абу Исҳоқ Инжунинг акаси Жалолиддин Масъудшоҳнинг ёлғиз фарзанди эди. Отаси жуда бадавлат бўлиб, бутун бойлигини Озарбайжондан Шерозгача бўлган жойларда мадраса, хонақоҳ, работ ва карвонсаройлар қуришга сарфлаган. У ўлдирилгач, шоиртабиат, илму маърифат давоми…

Хожа Исмат Бухорий (1365-1436)

Хожа Фахриддин Исматилло бинни Масъуд Исмат Бухорий 15 асрнинг машҳур шоирларидан. Маълумотларга қараганда 1365 йилда туғилиб, 1436 йилда вафот этган. Асосан қасида, ғазал, маснавий ва рубоийлар ёзган. Амир Темур ўлимидан кейин Самарқанд тахтини эгаллаган Халил Султон (Темурнинг набираси, Мироншоҳнинг ўғли. давоми…

Бобо Афзал (XIII аср)

Бобо Афзал тахаллусли Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Ҳусайн Афзалиддин Кошоний машҳур форс-тожик шоири ва файласуфи бўлиб, баъзи ғазалларини истисно қилганда, асосан, рубоий ёзиш билан шуғулланган. Шоирдан 483 та рубоий етиб келган бўлиб, уларда ҳакимона мулоҳазалар сўфиёна мушоҳадалар билан омухта бўлиб давоми…


Мақолалар мундарижаси