Эҳсон Табарий (1917-1989)

Эҳсон Табарий (احسان طبری) – эронлик шоир, сиёсатчи.

САНЪАТ

Шеърият яралмас, гар бўлмаса дард,
Санъатга илм ўзи етмоғи гумон,
Ёнғин ловуллаши учун учқун шарт:
Музлаган кўнгилда ёнмас ҳаяжон.

Сўзамол Саҳбоннинг қалбидаги ўт,
Сўзидаги вулқон, тилдаги шиддат
Қалби тош, гунгларда бўлмагай буткул.
Шеърият яралмас, гар бўлмаса дард.

Қайсар, исёнкорлар дилларида – дард,
Ярашар энг оташ сўзни айтсалар.
Азобдан туғилади асл шеърият –
Қаро ердан унар… яшил майсалар.

Карим Баҳриев таржимаси