ЛИЛЯНИНГ ТУШЛИГИ
Бармоқларим санайман бир-бир,
Шошиб-шошиб чиза бошлайман.
Бир кўришда дилимга асир
Чеҳраларга назар ташлайман.
Ёқимли сўз, ёқимли чеҳра…
Ким орзу қилади тўғноғичларни?
Қоронғу хонада битилган рўйхат
Катта ўрмон, барглар, шох, ёғочларни
Ким бичар? Ким тикар? Бу қандай қисмат?
Ёввойи табиат, ёввойи хилқат…
Кўчатдай экилган шеърларим билан
Тутиб олишдими мени ё тушлар?
Бузилган инининг сирлари билан
Чирқирар, чирқирар бегона қушлар,
Туртиниб кетаман, туртиниб…
Қандай ушлаб кетай – хаёл сарсари,
Чодирдек қабрга кўмилар гўё
Ёшлигим ўйлари, хотиралари.
Чойга тушар булут, қуёш ва само.
Хулласи, тушлик ҳам келмади…
Инглиз тилидан Ойгул Суюндиқова ва Зуҳра Асқарова таржимаcи