Анупама Босуматарий

ШИЛЛИҚҚУРТЛАР

Ҳаммаёқ ағдар-тўнтар,
Шиллиққуртларни тердим.
Дон-дунлар сочилган,
Поялар баравж.
Уларга ёпишган шиллиққуртларни
Бирма-бир тердим.
Уларни кузатиб
Даҳшатга тушдим.

Ғазабим қўзиди.
Ғазабим босиб,
Босиб шарбат ичдим,
Ирғитиб ташладим бўш пўчоқларни.
Ғичирлаган пол устида судралар
Шиллиққурт,
Шиллиққуртлар.
Азобланиб кетдим, азоблар
Шеърларимига кириб боради.

Эмаклайман соҳил бўйида,
Ер ва сув сўзлайди.
Илдизларга қарайман, улар
Ўхшамайди бир-бирига.
Сувга тўлқин расмини чиздим,
Кўнглим хушладим.

Ғаройиб – ажойиб қўллар
Баландга тортар мени.
Шарбатни симирдим,
Симирдим.
Мени ташлаб кетди қабрлар.

Пўчоқлар вужудимда ғижирлар,
Ғижирлаш – вужудимни,
Юрагимни синдирди,
Ғамгин тортиб кетаман, ғамгин…

Инглиз тилидан Ойгул Суюндиқова ва Зуҳра Асқарова таржимаcи