Уильям Карлос (1883-1963)

Уильям Карлос Уильямс (William Carlos Williams, 17 сентябрь 1883, Резерфорд, Нью-Жерси — 4 март 1963, Резерфорд) — америка шоири, врач-педиатр.

ГЕОМЕТРИК ШАКЛ

Тераклар орасидаги қуш —
қуёш.
Дарё бўйлаб сузаётган барглар —
миттигина сариқ балиқлар.
Қанотларида кўтариб кунни
чарх уради қуш улар тепасида.
Қақнус!
Ўшадир
олтин нур берган теракларга,
шамоллар жаранглатган
барглар шовқинин босиб кетган,
илло,
ўшанинг оҳанги.

Икром Отамурод таржимаси