Эдвард Каммингс (1894-1962)

Эдвард Эстлин Каммингс (Edward Estlin Cummings; 14 октябрь 1894, Кембриж, Массачусетс — 3 сентябрь 1962, Норт-Конвей, Нью-Гэмпшир) — америкалик ёзувчи, рассом, шоир ва драматург.

* * *

тўлин ой тун тўлин ой
шаҳар тепасида довушсиз
ҳосил қилар шивирламоқ
ҳаракатини осмон ёқалаб

кимдир виқорли кимдир
денгиз юлдузи
сузиб юрар шунчалик ёлғиз
ширин хаёлга чўмиб

ким ўзи бу осмонда сузаётган
бу атиги
фақат ой ёруғлик сочаётган
жон

Икром Отамурод таржимаси