Жейн Кеньон (Jane Kenyon) – америкалик шоир ва таржимон. Анна Ахматова шеърларини рус тилидан инглизчага таржима қилган.
ҚИСҚА КИРАР, ҚИСҚА СЎЗЛАР У
Мен китоб ичида қолдирилган ул
Икки юз йил сўнгра топилган бир гул.
Ижодкор, ошиқ ҳам соқчи ҳам ўзим…
Очдан ўлаётган жажжи қизалоқ,
Шундоқ ёнгинамда чўкади мутлоқ…
Маҳбус идишига солинган ош –мен…
Мен сувман – қудуқнинг бошига шошган,
Кўзани лиммо-лим тўлдириб тошган…
Мен – ўша, боғида қуп-қуруқ ҳазон,
Бегона ўт ўсган сабрли боғбон…
Мен тошдан ясалган зинага тиргак,
Эшикка осилган занжир ва илгак…
Қувончдан буришган юракман азал…
Энг узун сочдирман,
Оқарган ҳаммадан аввал…
Сават тўлдирилган турфа мевага,
Унинг ичида мен – ҳадя бевага…
Ўз ҳолияа ўсган атиргул – карахт,
Мен – ботқоқ чўққида ўсган бир дарахт…
Ишқим ғолиб чиқар устингдан, не тонг,
Мен сен-ла ҳар он,
Фақат
Исмимни айтишни ўйлайсан қачон…
Аъзам Обидов таржимаси