Юлиус Фучик. Дор остидаги сўз (қисса)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Юлиус Фучик (1903.23.2, Прага – 1943.8.9, Берлин) — чех ёзувчиси, танқидчи ва журналист. ЧССР Миллий қаҳрамони. Пльзендаги реал гимназияни тугатгач (1921), Прага университетининг фалсафа факултетида ўқиган. 1922 йилдан адабиёт ва театр масалаларига оид мақолалар чоп эта бошлаган. «Кмен» («Ствол», 1927—29) ва «Творба» («Ижод», 1927—28) журналларига муҳаррирлик қилган пайтида барча илғор кучларни ягона фронт атрофида бирлаштиришга уринган. 1930 ва 1934—36 йилларда СССРда бўлиб, сафар таассуротлари асосида «Эртанги кунимиз кечаги кун бўлиб қолган мамлакатда» (1932) китобини ёзган. СССРга қилган 2-сафари вақтида Ўзбекистонда бирмунча вақт яшаб, мамлакатимизда рўй берган ўзгаришларни кузатган ва ўзбек хотин-қизлари ҳаётига бағишланган «Тожихон Шодиева тарихи», «Розияхон Мирсоатова» сингари очерклар ёзган. Фучик Ўрта Осиё халқлари ҳаётига доир 24 та очерк ва мақола эълон қилган. Фучикнинг 30-йиллар сўнгидаги адабий-танқидий фаолиятида умуминсоний қадриятларни фашизм хавфидан саклаб қолиш ғоялари устуворлик килади. 1942 йил апрелда Чехословакия компартиясининг яширин нашрларига раҳбарлик қилгани учун гестапо томонидан ҳибсга олинган ва 1943 йилнинг ёзида Германияга олиб кетилиб, қатл этилган. Фучик Прагадаги Панкрац қамоқхонасида «Дор остидаги сўз» (1942) китобини ёзган. Кўпгина тилларга таржима этилган ушбу китоб фашизмга қарши мардона кураш олиб борган кишилар, шу жумладан, Фучикнинг ўзи ҳақидаги, уларнинг матонати ва жасорати ҳақидаги ҳужжатли қиссадир.Фучик Тинчлик тарафдорларининг 2-бутунжаҳон конгрессида Халқаро тинчлик мукофоти билан такдирланган (1950). Асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.