Тадеуш Доленга-Мостович. Муттаҳамнинг парвози (роман)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Тадеуш Доленга-Мостович (полякча Tadeusz Dołęga-Mostowicz, 10 август 1898, Окунево — 20 сентябрь 1939) — поляк ёзувчиси, журналист, сценарист.Киев университетида таълим олган. 1922 йилдан Варшавада яшаган, 1922—1926 «Rzecz Pospolita» газетасида муҳаррир бўлиб ишлаган. 1925 йилдан Т. М. тахаллуси билан ҳикоя ва фельетонлар ёза бошлаган. Уни машҳур қилган асар «Никодим Дизманинг мартабаси» (ўзбек тилига «Муттаҳамнинг парвози номи билан таржима қилинган») романидир. Асарда оддий муттаҳам, ялқов ва калтабин Никодим Дизма Варшавага иш қидириб келиши ва тасодиф туфайли йирик давлат арбоби бўлиб қолиши воқеалари тасвирланади.1932 йили унинг «Кивонлар», «Тўланмаган чеклар», «Алиция прокурори Горн» қиссалари чоп этилади. Мостовичнинг «Ака-ука Дальч ва Ко» (1933), «Малиновская хонимнинг дунёси» (1934), «Табиб» (1937), «Профессор Вильчур» ва «Пан Ганканинг кундалиги» (1939) асарлари ҳам машҳур.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.