Роберт Хайнлайн. Муваффақиятли операция (ҳикоя)

Штаб доктори қайсарлик билан ўз гапида туриб олди. “Сер, агар ҳаётингиз хавф остида қолса мен бу ишни қилмайман. Юртимизда доктор Ленсдан бошқа қалқонсимон безни кўчириб ўтказиш операциясини қиладиган жарроҳ йўқ.”
“Сиз операция қиласиз!”
Шифокор бошини чайқади. “Ўлиб қолишингиз мумкин, раис жаноблари. Бу борада менинг тажрибам етарли эмас.”
Раис ҳамма жойни остун устун қилиб ташлади. Аёлларга ўхшаб жазаваси тутиб ўзини қўйишга жой тополмасди. Ниҳоят у таслим бўлди.
“Уни бу ерга олиб келинглар” деб буюрди.
Доктор Ленс раисни диққат билан текшириб кўрди. “ Хўш кўрдим, Мен бу операцияни қиламан. Тўлови қанча бўлади? деб сўради у.
“Тўлов?” ҳайратланиб қаради раис. “Сен ифлос чўчқасан. Ахир сенга гуноҳларингни ювиш учун имкон бериляптику!” Доктор қошларини учирди. “Буни мендан бошқа биров қила олмаслигини яхши биласиз. Шубҳасиз менинг ишим жуда қиммат туради.
“Ўз билганингдан қолмайсан! Агар озгина сахийлик қилсанг тирик қоласан.”
“Шундай бўлса ҳам мен ҳаққимни олмагунча операция қилмайман.” “Сенга тирик қоласан деяпман” бу сафар пўписа қилиб гапирди раис.
Ленс индамади.
“Оиланг борлигидан хабарим бор”
Ленс лабини тишлади. Эмма… улар унинг хотини Эмма ва кичкина қизчаси Роузга шикаст етказишлари мумкин. Лекин у жасур бўлиши керак. У оиласи учун ҳамма нарсага тайёр. “ Улар ўлимдан қўрқишмайди” деб жавоб берди Ленс қатъийлик билан, “кейин ҳам, ҳозир ҳам” . Раис Ленсни соатлаб тутқунликда ушлаб турса ҳам у фикрини ўзгартирмади. У бардошлиликни онасидан ўрганган эди.
“Нима истайсан?” деди Раис ниҳоят тақдирга тан бериб.
“Ўзим ва оилам учун пасспорт.”
“Яхши, тўрт томонинг қибла!”
“Ўз тақдиримни ўз қўлимга топширасиз”
“Жуда соз”
“Операция қилмасимдан олдиндан олтин тўлайсиз.”
Ўзига бино қўйган аҳмоқ! Операциядан сўнг бошқа томонга ўзгарасан деб умид қиламан.
“Ҳа, шунингдек операцияни хориждаги касалхонада қиламан.”
 “Бемаънилик!”
“Буни талаб қиламан!”
“Менга ишонмаяпсанми?”
Ленс жавобсиз кўзлари билан тўғридаги хонага термилди. Раис унинг юзига зарб билан туширди. Доктор жон ҳолатда ўзини олиб қочди бироқ улгурмади…
“У билан бирга боришни истайсанми, Самуел?” деб сўради раис.
“Албатта, доктор” деди ёшроқ бир эркак доктор Ленсга қўрқув билан қарар экан.
“Тузалиб кетишингизга кафолат бера олмайман. Раиснинг қалқонсимон бези хасталанган. Сизникини олиб унга ўтказадиган бўлсак бунга дош бера олмаслигингиз мумкин.”
“Буни биламан, лекин мен бу лаънати консентратсион лагердан тезроқ кетмоқчиман!”
“Ҳа, албатта сиз ҳақсиз. Агар тузалиб кетсангиз озод бўласиз. Тузалгунингизча сизга ўзиб ғамхўрлик қиламан.
Самуел кулди. “Конслагерлар йўқ мамлакатларда касал бўлсанг ҳам хурсанд бўлсанг керак!”
“Хўп майли, қани бошладик унда.”
Улар хонанинг охиридаги асабий гуруҳ олдига қайтишди. Ташқарида эса аскарлар маошидан доҳийнинг операцияси учун пул йиғилаётган эди. Бир соат йигирма дақиқадан сўнг Ленс сўнгги асбобини қўяр экан ёрдамчи жарроҳларга “бўлди” деб бош қимирлатди ва қўлқопларини еча бошлади. Хонадан чиқишдан олдин у икки беморга бир қараб қўйди.
Кейинги куни доктор Ленс биринчи классдаги меҳмонхонага кўчиб ўтган рафиқаси ва қизчасини кўриб касалхонага қайтиб келди. У касалхона қабулхонасига келиб Самуелнинг аҳволи ҳақида сўради. Қабулхонадаги ходимнинг боши қотиб унга қаради. “ У бу ерда эмас” деди у.
“Бу ерда эмас?”
“У Жаноби олийлари билан бирга мамлакатингизга қайтиб кетди.”
 Ленс тортишиб ўтирмади. Айёрлик маълум бўлди, энди бечора Самуелга ёрдам беришга кеч эди. Доктор Ленс ўзи ва оиласига ҳам Самуелга қилингани каби бешавқат адолатсизлик қилинмагани учун Яратганга шукроналар келтирди. Ходим билан хайрлашиб индамачиқиб кетди.
Бу орада раис жаноблари ҳушига келди. Операция якунланди! У тирик! У энди яшайди! У пайпаслаб қўнғироқни қидириб топди, аста секин кўзларини очиб хонани кўздан кечира бошлади. Бу Доҳий ётадиган хонага ўхшамайди. Унинг жаҳли чиқа бошлади. У кир бўлиб ётган шифтга, чанг босиб ётган полга нафрат билан қаради. Кроватнику айтмаса ҳам бўлади, болалар кроватидан ҳам кичкина. “Ким бор?” деб бақирди раис. Унинг севимли корпусининг формасини кийган бир аскар кириб келди.
“Қаерда юрибсан ярамас чўчқа!” деб ўшқирди раис. Доҳий сенга мурожаат қилганида чест бер! деб яна бақирди раис. Аскар эсанкираб қолди. У кроват томонга юриб борди ва қаддини ростлаб, ўнг қўли билан чест берди. Унинг қўлида резина таёқ (дубинка) бор эди. “Доҳийда Салом! деб бақирди у ва резина таёқ билан раисни юзига туширди.
Шовқинни эшитган бошқа аскар хонага кирганида биринчи аскар кулаётган эди. “ Нима гап Жон?” У доҳийнинг қонаб кетган юзига бепарволик билан қаради. “Уни танимадингми?” деб у шеригини ёнига тортди ва аста пичирлади.
Шеригининг кўзлари катта катта бўлиб кетди ва тиржайди. “Шунақами? Улар уни тузалишини истамайдими? Яхши, бугун эрталаб яхшигина машқ қилгандим.” “Кетдик Фетсни олиб келамиз унда доим ажойиб ғоялар бўлади.”
“Яхши фикр.” У эшик олдига бориб қичқирди, “Эй Фетс!”
Фашист доҳий бир одамни қурбон қилиб, катта пул эвазига бўлса ҳам жонини сақлаб қолишга интилди лекин охир оқибат барибир ўз ҳалокатини топди.
 
Инглиз тилидан Феруз Зиёдуллаев таржимаси
“7х7” газетаси 2014-йил, 24-июл сони