Босган изларингдан ўргилай!
Бу кун бизнинг тўйимизга ўн беш йил тўлди, бироқ ҳанузгача сенга бирор марта хат ёзмадим — бунга эҳтиёж ҳам йўқ эди; чунки биз ҳамиша бирга эдик, бир-бирларимизга сўзлаганларимиз кифоя қилар эди.
Аммо бугун мен бу ерда, Пуридаман, сен эса — идорада, ишдасан. Сен Калкуттага қаттиқ боғланиб қолгансан. Бу алоқа сенинг ақл-ҳушингни тамомила чулғаб олган. Шунинг учун сен отпуска ҳам олмадинг. Майли, бу худоларнинг хоҳиши, улар ғамхўрлик қилиб, мени озод қилдилар.
Мен сизларнинг оилангизда ўртанча келин эдим. Аммо сен билан ўн беш йил умр кечиргандан сўнг бугун — бу ерда, океан соҳилида туриб, англадимки, менинг йўлим бошқа экан. Шунинг учун сенга бу хатни ёзишга жасорат қилдим. Аммо бу энди ўртанча келиннинг хати эмас.
Иккимизнинг муносабатимизни тайин этган самогагина менинг ҳаёт ёиим маълум боииши лозим. Ёшлигимда укам билан иккаламиз қаттиқ безгакка мубтало бўлдик. Укам оиди, мен тузалдим. Шунда қишлоқнинг ҳамма хотинлари:
— Мринала қиз бола бўлгани учун тузалди, ўғил бола бўлганда, соғаймас эди, — дедилар.
Дарҳақиқат, ўлим тангриси Яма ўз ишини жуда яхши билади: нимаики қимматли бўлса, ўшанигина танлаб олади.
Мен ўлмадим. Мен тирикман! Сизлар буни билинглар деб бу хатни ёзаётирман.
Тоғанг ва дўстинг Нирод сенга қаллиқ излаб бизнинг қишлоққа келганларида, мен ўн икки ёшда эдим. Мен ҳатто кундузи ҳам чиябўриламинг товуши келиб турадиган узоқ бир қишлоқда яшардим. Стансиядан бизнинг қишлоққа келиш учун аравада 12 мил йўл босиб, сўнгра яна 3 мил паланкинда юриш керак эди. Шунда улар кўп азоб тортдилар. Бизнинг қишлоқ овқати эса таомларнинг энг бемазаси, уни тоғанг ҳануз эслаб юради.
Оиланинг бу нуқсонини ўртанча келинининг ҳусни билан ёпмоқчи экан. Агар шундай бўлмаса, сенинг қариндошларинг нима учун бизнинг қишлоққа келадилар? Маълумки, Бенгалияда бирор касаллик ёки фалокатни қидириб юришга эҳтиёж йўқ — бундай нарсалар ўзи келади.
Ўша куни отам шўрликнинг қўллари қалтирар, бечора онам эса, нима қилишини билмай ҳадеб тангрининг номини такрорлар эди. Чиндан ҳам бу шўрлик қандай қилиб у шаҳарлик жанобларнинг марҳаматини қозонсинлар? Бор умидлари қизларининг гўзаллигида эди. Хайриятки, қизлари ўзига бино қўйганлардан эмас, у ўзига қандай баҳо қўйсалар йўқ демай, рози бўИади. У ўзига нега ҳам бино қўйсин? Қиз бола минг гўзал бўлганда ҳам ор-номус уни бирор сўз айтишга қўймайди.
Уйдагиларнинг, қишлоқдаги ҳар бир тошнинг ваҳми қалбимни эзарди. Ўша куни гўё еру осфноннинг ҳамма кучлари 12 ёшли қизни тутиб икки ҳакамга кўрсатмоқчи бўлардилар. Бу икки кўздан яшириниш учун бирор бурчак топилмас эди. Мана шунда сурнайнинг фиғони эшитилди, ғамгин садолар кўкка кўтарилди, натижада мен сизларнинг оилангизга кетдим.
Хотинлар менинг нуқсонларимни синчиклаб муҳокама этгач, ҳақиқатан ҳам бошқаларга нисбатан гўзал деб эътироф қилдилар. Буни катта келин эшитганда, юзлари бўзариб кетди. Ахир менинг ҳусним кимга ҳам керак эди? Агар у Ганг дарёсининг лойқасидан бирор пандит қўли билан ясалганда, сизлар учун қадру қиммат касб этарди. Бироқ менинг гўзаллигимни Брама яратган, шунинг учун бу гўзаллик сизлар учун аҳамиятсиз. Сиз ҳам-мангиз қисқа бир муддатда менинг гўзаллигимни унутдингиз, аммо ҳар қадамда менинг ақлим ҳақида ўйлашга мажбур эдингиз. Менинг табиий ақлимни на ўчоқ боши, на уй ишлари нобуд қилолмади — бу ақл ҳозиргача сақланиб қолди. Бу менинг онамни ҳамиша ташвишга соларди: чунки ақл — хотин киши учун фақат ёмонлик келтиради! Шарт-шароит билан келишмоғи зарур бўлган одам фақат ақлни тан оламан деса, у ҳар қадамда қоқила-ди ва бора-бора ўз ҳаётини барбод этади. Аммо мен нима қила олардим? Тангрилар мендан сўрамасдан менга шунчалик ақл бағишлабдиларки, бу ўртанча келин учун керагидан анча ортиқ туюлибди. Мен буни кимга қайтариб бера оламан? Сиз ҳаммангиз мени «жята» деб, хўрладингиз, аммо мен сизларни кечирдим, чунки қўполлик — заифлик белгисидир.
Сизларнинг оилангизда ҳисобга олинмаган бир машғулотим бор эди — мен яширинча шеър ёзардим, сизлардан ҳеч бирингиз буни билмасдингиз. Фараз қилайликки, менинг шеърларим ҳеч нарсага арзимайди, аммо уларни уйингизнинг деворлари ўзига парчинлаб қололмади, мен ўз шеърларимда озод эдим, мен шеърларимдагина кўнглимдагини айта олардим. Агар бирор иш ўртанча келиндан талаб этилган меъёрдан чиқиб кетгудай бўлса, сизларга ёқмас эди, аммо сизлар буни ўзингиз тасаввур ҳам қилолмас эдингиз. Ўн беш йил давомида сизлар билан бир ҳовлида шоира яшаганини ҳеч бирингиз пайқамадингиз!
Сизларнинг уйингиз ҳақидаги энг ёрқин таассуротим, эсимда қолган энг қадрдон нарса ичкари ҳовлида ёнига нарвон қўйилган молхона бўлди. Унга сигирлар ташқари ҳовлидан кирарди. Ўша ерда бурчакда охур бор эди. Хизматкорларга эрта билан иш ошиб-тошарди. Сигирлар ҳар кун эрта билан охур олдида уймалашиб кавш қайтарардилар. Уларга қараб юрагим эзилиб кетарди. Бу табиий, чунки мен қишлоқи хотинман! Сизларникига, шаҳарга борганимда бу икки сигир ва уч бузоқ энг яқин сирдошим бўлди. Дастлаб ўзим емай, шуларни тўйғизишга тиришдим. Менинг янги ва ҳазилкаш қариндошларим сигирларга ғамхўрлигимдан огоҳ бўлиб, мени паст тоифадан бўлса керак деб дарҳол гумонсирай бошладилар.
Кейин мен қиз туғдим, бироқ у тезда оиди. У мени ҳам ўз орқасидан чақирарди. Агар у тирик қолганда, ҳаёт менга онага муносиб улуғворлик бахш этар ва унинг бутун ҳақиқатига кўзимни очар эди. У ҳолда мен ўртанча келин эмас, о, мен она бўлардим! Она эса ёлғиз ўз боласининг эмас, бутун башариятнинг онасидир. Мен азоб-уқубатларга бардош бериб, она бўлмоқчи эдим, аммо озодликка эриша олмадим.
Мен уйимизга инглиз врачи келганини эслайман. У ҳовлингизни кўринишидан ҳайратда қолган эди, мен туғиб ётган хона бўлса, унинг ғазабини келтирди. Бунга ғазабланмай бўладими? Уйларингизнинг олди томони гўзал боғ. Олдинги хоналарнинг жиҳозларида ҳеч қандай нуқсон йўқ. Бироқ ичкари хоналар худди терининг орқа томонидай, шарм-ҳаёсиз яланғоч, зеб-зийнатсиз, гўзалликдан маҳрум эди. Ёруғлик бу ерга аранг тушар, ҳаво ҳам ўғридай яширинча кирар, ахлат супурилмас, стол ва деворлар ҳамиша доғ, ифлос эди… Аммо бир нарсада доктор янглишди: у, бу аҳволдан бизларни азоб тортади деб ўйлади. Аксинча! Эътиборсизлик кулга ўхшайди! Устки қатлами совуқ бўлса ҳам, ўртасида ҳарорат сақланади. Ўз қадринг йўқолгач, эътиборсизлик қонуний туюлиб, у кишига озор бермай қўяди. Бундан азоб тортиш мумкинлиги хотин кишининг хаёлига ҳам келмайди. Сизнинг уйингиздаги хотин кишига эътиборсизлик унинг учун бахт саодатдир! Агар хотин кишига алам етказмоқчи бўлсангиз унга эътибор қилинг, бундан унинг азоб-уқубати ортади холос.
Eътибордан маҳрум бўлган кишининг азоб чекиши мумкин, деб ҳеч вақт ўйлаган эмасдим. Туққан чоғимда жоним қил устида эди, бироқ мен сира қўрққаним йўқ. Менга ҳатнинг нима қадри бор? Нечун ўлимдан қўрқай? Муҳаббат ва ғамхўрликларга сазовор кишиларгина ўлимдан қўрқади, улар ҳаётга маҳкам тирмашиб оладилар. Агар ўлим тангриси Яма мени чақирса, кўкат томирлари юмшоқ ер қаърига киргандек бир енгиллик билан «лаббай» деб чопиб борардим. Бенгал хотинлари қаерлардагина ўлмайди дейсиз!
Ахир менинг ўлимимдан нима фойда бор? Ўлиминг бировнинг парвойига келмаса, ўлишга ҳам номус қиласан!
Менинг қизим кўп яшамади — оқшом юлдузидай ёнди-ю, сўнди. Мен яна одатдаги иш билан — сигир-бузоқ боқиш билан банд бўлдим. Менинг ҳаётим шундай ўтиб, қазом етар ва бу хатни ҳам ёзишга эҳтиёж бўлмасди. Аммо шамол кўкам уруғини учириб келиб ҳовлидаги тош устига сепади, сўнгра бундан майса униб тош бағрини ёриб чиқади. Худди шундай, сизнинг қотиб қолган оила тартибингизга ҳам ҳаётнинг кичик бир зарраси учиб келди-ю, оилада ихтилоф бошланди.
Катта келиннинг синглиси Бинду, онасининг вафотидан сўнг амакиваччаларининг таъна, тазйиқидан қочиб бизнинг уйга, опасининг олдига паноҳ тортиб келганда, сизлар ҳаммангиз: «Шундай ҳам кўнгилсиз ҳодиса рўй берадими-а», деб ўйладингиз. Бироқ менинг феъл-атворим ёмон — нима ҳам қилар эдинг! Сизларнинг жаҳлингиз чиққанини кўргач, мен бутун вужудим билан шу уйсиз қолган қизга интилдим. Бегона одамнинг уйига келиб боқинди бўлишдан ҳам оғирроқ хўрлик борми! Шундай аҳволга тушган одамга раҳмсизлик қилиш мумкинми!
Мен катта келиннинг аҳволини тушунардим. У синглисини жуда севарди, шунинг учун уни ўз уйига қабул этди. Аммо эрининг норозилигини билгандан кейин, ўзини шундай тутдики, синглисининг келиши гўё жуда катта бадбахтлик бўлиб, ундан бир амаллаб қутулишга тайёрдай кўринишга тиришарди. У эрини жон-дили билан севгани учун, бу бахтсиз қизга ошкора меҳрибонлик қилишга жасорат этмасди. Етим қизга нисбатан бу хил ғайриинсоний муомалалар менга қаттиқ дард бўларди. Катта келинларингиз одамлар кўрсин деб, жўрттага Биндуга тўйгудай овқат бермас, ёмон кийинтирар, унга бир чўридай муомала қиларди. Мен бу ҳолатдан азоб тортар ва ҳатто номус қилардим. Катта келинларинг, Бинду сизнинг оилангиз учун найранг билан қоига киритилган текин чўри, буни ҳаммангиз кўриб қўйинг, деган фикрни таъкидлашга уринарди. Синглим кўп ишлайди, лекин ҳеч қандай чиқими йўқ, демоқчи бўларди.
Катта келиннинг аслзодалигини ҳисобга олмаганда, унинг ҳеч нарсаси йўқ эди — на пул, на гпъзаллик. Унинг уруғлари отангга: «Сепсиз бўлса ҳам шу тўйга рози бўлинг», — деб ёлворганликларини ўзинг жуда яхши биласан. Келинойим шўрлик буни фаҳмлаб, сизларнинг олдингизда ўзини айбдор санар ва мумкин қадар камтарлик қилишга уринарди! Уйингизда унинг ҳеч қандай қадр-қиммати йўқ эди.
Аммо унинг яхши ибрати биз учун ёмон натижалар берди. Мен ҳар нарсада ўзимнинг ҳаддан ташқари чегаралаб қўйишга йўл қўёлмас эдим. Мен кишини қанчалик ҳурмат қилмай, у туфайли яхшини ёмон деёлмайман — ўзинг ҳам буни бир неча марта кўриб ишонгансан.
Мен Биндуни ўз уйимга олдим.
Биндунинг опаси: ўртанча келин камбағал оиланинг қизини бузиб қўяди, деб гўё мен ножўя бир иш қилгандай, ҳаммага шикоят қила бошлади. Аммо мен унинг бутун вужуди билан қувонаётганини жуда яхши билар эдим: энди хатонинг бутун оғирлиги менинг елкамда эди. У синглисига меҳрибонлик қилишга жасорат этолмай, буни мен орқали қилинаётганини кўриб қувонарди.
Опаси Биндунинг ёшини бир неча йилга озайтириб кўрсатишга тиришарди. Аммо биронта одамга, яширинча, Биндунинг ёши ўн тўртдан кам эмас десак — ҳеч ким тортишиб ўтирмас эди. Сен унинг хунуккина қиз эканини эслайсан — бордию у юзини столга уриб ярадор
қилса, одамлар уни эмас, столни ўйлаб бесаранжом бўлардилар. Унинг на отаси, на онаси бор, бинобарин, эрга берадиган кимсаси ҳам йўқ эди. Ким ҳам унга уйланишга рози бўлади?
Бинду меникига минг хил хавф-хатар билан келди. У нақ мени ҳаром қилиб қўяётгандай, қўрқарди. Ўзини шундай ҳис қилардики, гўё дунёга келишга ҳаққи йўқдай: ҳамиша бир чеккада сиқилиб, одамларнинг кўзига кўринмасликка интиларди. Ахир амакиваччалари, ҳатто ўз отасининг уйида ҳам Биндуни сиғдирмадилар-ку! У ҳеч кимга керак эмас эди. Кераксиз, ортиқча нарсалар уйда осонлик билан жой топади, чунки эгалари уларни унутиб юборадилар. Бироқ кераксиз хотин — бу бошқа масала. Биринчидан, у кераксиз, иккинчидан, уни унутиш мумкин эмас. Шунинг учун унга ҳатто ахлат ташлайдиган чуқурда ҳам ўрин йўқ. Биндунинг амакиваччалари ҳам бу дунёда жуда зарур одамлар эмаслиги иккинчи масала. Мен, тўғриси, бунинг аксини таъкидлаб ўтирмасдим. Чунки улар буни ўзлари ҳам мендан яхшироқ биладилар.
Мана шунинг учун, Биндуни уйга олиб келганимда у қўрқиб қалтирар эди. Бу аҳвол дилимни сиёҳ қилди. Унга фақат менинг уйимда яшаши мумкинлигини жуда эҳтиёт билан тушунтирдим.
Бироқ бу уй фақат меники эмасди. Мана бу масалани ҳал қилиш, қизга жой топиш ғоят мушкул иш боиди.
Бир неча кундан кейин Биндунинг баданига қизил тошди — бу иссиқликми ёки шунга ўхшаш бир нарса эди. Аммо, уйдагиларнинг бари — бу чечак, деб қичқирдилар, чунки бемор — етим қиз Бинду эди! Шу маҳаллада яшайдиган тажрибасиз доктор келиб, аниқ бир нарса деёл-май, бир-икки кун кутишга буюрди. Бироқ, кутишликка ҳеч ким кўнмади. Бинду уятдан оиишга рози эди. Шунда мен бу чечакми, бошқами, нима бўлса боисин, Бинду билан бирга ахлат чуқурида ётишга ҳам розиман, лекин унга ёмон гапирманглар, деб туриб олдим. Шунда ҳаммангиз мени уришга тайёр эдингиз, фақат Биндунинг опаси ўзини жаҳли чиққандай кўрсатиб, бахтсиз қизни касалхонага юборишни таклиф қилди. Шу вақтда Биндунинг баданидаги қизил доғлар йўқолган эди, аммо бу сизлараи баттар ташвишга солди. Бу фақат чечак бўлиши мумкин, деб баралла қичқирдингиз. Чунки бемор — кимсасиз Бинду эди!
Ортиқча ғамхўрлик билан эркатой бўлмай ўсган кишида бир яхши фазилат бўлади — унинг аъзойи бадани мустаҳкам, унча-мунча касаллик таъсир қилмайди, осонликча ўлмайди ҳам. Шунинг учун беморлик Биндуга кор қилмади, ҳеч қандай жиддий ҳодиса рўй бермади. Аммо менга бир нарса аниқ бўлдики, дунёда ҳеч кимга кераксиз бир кимсани ўз уйингда жойлашдан оғир нарса йўқ экан. Киши қанча ташландиқ бўлса, унинг йўлида шунча кўп тўсиқлар бўлар экан.
Бинду мендан ҳадиксирамайдиган бўлиб қолганидан кейин яна бир мусибат юз берди. У мени шунчалик яхши кўриб қолдики, мен бундан ваҳимага тушдим. Умримда бунақа муҳаббат аёллар билан эрлар ўртасида туғилишини китобларда ўқиганман. Менинг гўзаллигим ҳақида кўп вақтгача ҳеч ким ҳеч нарса демаган — бир нарса дейдиган одамнинг ўзи ҳам йўқ эди. Энди бўлса менинг гўзаллигимни мана шу бадбуруш қиз пайқаб қолибди. У менга қараб тўймайди.
— Опа, сенинг бу қадар гўзаллигингни мендан бошқа ҳеч ким билмайди, — дер эди. Мен сочимни ўзим ўрган вақтларимда у жуда қаттиқ хафа бўларди.
У сочларимни силаб-сийпашни, текислаб қўйишни яхши кўрар эди. Бизни ҳеч ерга таклиф этмаганлари учун мен ўзимга ортиқча оро беришга эҳтиёж сезмас эдим. Бироқ, чарчашни билмаган Бинду ҳар кун менга бир оз бўлса-да, оро беришга уринарди. Қиз шўрлик бутунлай ақлдан озди.
Ичкари уйнинг ҳовлисида бир қарич бўш жой йўқ эди.Фақат ҳовлининг шимолий қисмида, девор олдидаги ариқча бўйида, қандайдир бир мўжиза билан яккаю ягона габ дарахти ўсганди. Мен дарахт куртакларининг қизарганини кўриб томирларига баҳор таъсир этганини англадим. Шўрлик қиз қалби ёришганини кўрганда эса, унинг ҳам юрагида баҳор шамоли эсганини англадим. Бироқ, қайси бахтиёр ўлкадан эсди экан? Ахир қўшни кўчадан эмас-ку!
Мени унинг муҳаббати безовта қиларди. Биндуга мен бир неча марта жаҳл билан гапирдим. Лекин у қулоқ солмади. Унинг севгисида мен букунга қадар сезмаган нарсани: ўзимни, ўзимнинг эрксевар қалбимни кўрдим. Менинг Биндуга бўлган меҳрибонлигим, ғамхўрлигим сизларни ранжитарди, таъна ва ҳақоратларингизнинг чегараси йўқ эди. Менинг уйимда билагузук йўқолганда, ҳаммангиз уятсизларча, бу иш Биндусиз бўлмаган, деб киноя қилдингиз. Савадешлар ҳаракати қатнашчиларини политсия уйма-уй излаб юрган пайтда ҳам, ҳеч қандай далилсиз Биндуни политсия юборган жосус деб айбладингиз. Чунки Бинду — кимсасиз қиз эди, уйингиздаги хизматкорлар унга хизмат қилишни истамас эдилар, бордию бирортасига Биндуга хизмат қилиш буюрилганда, у ҳаяжондан қотиб қоларди. Шунинг учун менинг унга сарф қилган харажатларим ортиб борарди: мен ўзимга алоҳида хизматчи олдим; бу ҳамманинг жаҳлини чиқарди. Сен ўзинг менинг унга кийим сотиб олганимни кўриб, шундай жаҳлинг чиқдики, менга майда харажатлар учун пул беришни ҳам тўхтатдинг. Шундан кейин мен унга 5 шикига оҳарланмаган қўпол матодан кийимлик олдим.
Ориган овқатни бузоқларга бериб, идиш-товоқларни ҳов-лида ўзим ювадиган бўлдим. Бир марта мени шу машғулот устида кўрганингда, қаттиқ хафа бўлдинг деб айтолмайман. Агар мен бахтсиз бўлсам, бу сенинг ҳам бахтсиз эканингни билдирмайди — то шу кунгача бундай оддий ҳақиқат хаёлимга ҳам келмаган эди.
Бинду ўсди, шу билан бирга сизларнинг унга бўлган ғазабларингиз ҳам ўса борди. Унинг табиий ўса боииши — ҳаммангизнинг ҳаддан зиёд ғазабингизга сабаб бўларди. Шу вақтгача мени бир нарса ҳайратда қолдиради, нега сизлар уни ҳайдаб юбормадинглар? Тўғрисини айтганда, мен бунинг сабабини жуда яхши тушунаман: мендан ҳайиқар эдингиз. Брама менга ақл берган — сизлар қалбингизда уни ҳурмат қилишга мажбур эдингиз. Ўз кучингиз билан Биндудан қутула олмагач, ёрдам учун чет кишиларга мурожаат қилишга қарор қилдингиз, Биндуга эр топдингиз.
— Энди яхши боиди, наслимизнинг шон-шарифи сақланиб қолди, — дер эди келинойим.
Мен куёвни кўрмадим, лекин у, умуман, яхши одам деб эшитдим.
Бинду менинг оёқларимни қучоқлаб йиғларди:
— Опа, нега мени эрга бериш зарур бўлиб қолди?
— Қўрқма, Бинду, эшитишимча, эринг яхши одам эмиш, — деб уни юпатардим.
— Агар у яхши бўлганда ҳам, менинг нимамни севади?
Куёвнинг қариндошлари келинни кўриш тўғрисида сўз очмадилар. Бу ҳол катта келинни тинчитди.
Боёқиш Бинду кечаю кундуз кўзёши тўкишдан тўхтамас эди. Унинг аҳволи нечоғли оғир эканини ўз тажрибамдан билардим. Бу қиз туфайли мен сизларнинг оилангизда кўп уришдим, бироқ унинг тўйига қаршилик қилишга менда жасорат етмади. Мен буни қилолмадим. Агар мен ўлсам у нима қилади? Ахир у қиз бола, бунинг устига қора қиз. У ҳолда у қаерда яшайди? Қай аҳволга туша-ди? Йўқ, бу ҳақда ўйламаган яхши — ўйласанг — юрагинг ёрилади.
— Опа, — деди бир куни менга Бинду, — тўйга беш кун қолибди, шу орада ўлиб қўя қолсам қандай бўлар экан.
Мен уни уришдим, аммо, худо ҳаққи, агар Бинду
ҳаёт билан азобсиз видолашса, менинг юрагимни босиб турган тош тушгандай бўларди.
Тўйдан бир кун бурун Бинду опасининг олдига келиб ёлворди:
— Опа, мен сизнинг оғилингизда яшайман, нимаики буюрсалар ҳаммасини қиламан! Оёқларинг остига йиқилай, мени ҳайдаб юборма!
Биндунинг опаси сўнгги вақтда яширинча, тез-тез йиғларди, ўша куни ҳам йиғлади. Нима ҳам қилсин шўрлик, ахир, юракдан бошқа қонун ҳам бор!
— Биласанми, Бинду, — деди, — эр, хотин учун ҳам ҳаёт, ҳам озодлик. Сўнгра шуниси ҳам борки, тақдир сенга бахтсизликни раво кўрган бўлса, ундан қочиб қутулолмайсан.
Ҳа, бошқа илож йўқ. Бинду эрга тегиши керак, ундан сўнг нима бўлса бўлар.
Мен тўйнинг бизникида бўлишини истардим, бироқ ҳаммалари бир оғиздан — бу мумкин эмас, тўй куёвникида бўлиши керак, одатимиз шундай, дедилар. Мен билар эдим: Бинду тўйига пул харжлаш сизлар учун гуноҳ. Шунинг учун мен индамадим. Аммо бир нарсани сизлар пайқамадинглар — мен яширинча, Биндуга ўзимнинг баъзи қимматбаҳо нарсаларимни тақдим этган эдим, бу ҳақда мен келинойимга айтмоқчи эдим-у, бироқ айтмадим, негаки унинг қўрқиб жони чиқиши мумкин эди — назаримда келинойим буларни кўрган бўлса ҳам, ўзини кўрмасликка солди. Унинг бу гуноҳини кечирингиз!
Кетиш олдида Бинду мени қучоқлаб:
— Опа, сиз мени бутунлай унутиб юборасизми? — деди.
— Йўқ, Бинду, нима ҳодиса юз берса ҳам, мен сени унутмайман.
Уч кун ўтди. Бундан сал илгари ижарачингиз сўйиш учун бир қўй юборган эди. Мен мешқорин қариндошларингдан уни қутқазиб, кўмир қўядиган даҳлизга боғлаб, ўзим боқиб турдим. Мен дастлаб хизматкорларга ишондим. Аммо улар қўйни боқишдан кўра кўпроқ ўзлари ейишни ўйлардилар.
Тўртинчи кун эрта билан даҳлизга чиққанимда, бурчакда ўтирган Биндуни кўрдим. Мени кўриб ҳўнграб юборди.
Унинг эри жинни экан.
— Наҳотки шу тўғри бўлса?
— Опа, наинки мен нотўғри гапирсам? У жинни. Қайнотам рози бўлмаган, лекин у қайнонамдан Ямадан қўрққандай қўрқади. У тўйдан илгари Банорасга кетган экан, қайнонам шу пайтда ўғлини уйлантириб қўйибди…
Мен беихтиёр кўмир устига ўтириб қолдим. Хотин кишининг хотин кишига раҳми келмаса-я!
— Хотин киши, хотин киши бўлади, — дебди қайнона, — аммо йигит —жинни бўлса ҳам эркак-да.
Биндунинг эри ҳамиша жинни эмас эди. Бироқ, баъзан шундай жиннилиги қўзғардики, уни қамаб қўйишга тўғри келарди.
Тўйдан кейинги биринчи кеча у соппа-соғ эди. Иккинчи куни бирдан жиннилиги қўзғади. Тушда Бинду сариқ мис идишда овқат ебди. Шунда эри бирдан идишни тортиб олиб, ҳовлига отиб юборибди. Жини қўзғаб, Биндуни Раммони номли подшо хотини деб хаёл қилган экан, гўё хизматкорлар унинг олтин идишини ўғирлаб, унга ўз товоқларида овқат берган эмишлар.
Бинду қўрқиб, жони чиқишга сал қолибди. Кечаси қайнонаси унга, эринг ёнига чиқ деганда, юраги ёрилай дебди. Агар қайнонанинг жаҳли чиқса, уни ҳеч қандай далил билан ишонтириб бўлмас экан. Аслида бу яна ҳам ҳавфлироқ жинни, чунки буни ҳамма соғлом ақл эгаси деб ҳисоблайди. Бинду ваҳимадан тошдай қотиб, эри ёнига чиқишга мажбур боиибди. Ярим кечада эри ухлаб қолгандан кейин, Бинду яширинча уйдан чиқиб, менинг олдимга қочиб келибди. Буни тафсилоти билан тасвир қилишга ҳожат йўқ.
Ғазаб ва ҳаяжондан томирларимда қон қайнаб кетди.
— Агар улар бундай найранг қилган бўлсалар, тўйни қонуний деб ҳисоблаш мумкин эмас, — дедим мен. — Бинду, сен илгаригидек меникида яшайсан. Қани кўрай-чи, сени мендан тортиб олишга ким журъат қилар экан?
Бироқ, шунда сиз ҳаммангиз ғавғо кўтардингиз.
— Бинду ёлғон айтади!
— У ҳеч қачон ёлғон гапирмайди!
— Сен қаердан биласан?
— Мен аниқ биламан!
Сизлар мени қўрқитишга уриндингиз.
— Агар Биндунинг қайнонаси политсияга мурожаат қилса, биз балога қоламиз.
— Суд уларнинг сўзини инобатга олмайди, — дедим мен. — Биндуни алдаб, жиннига эрга бергансизлар.
— Сен нима, шунинг учун судга бормоқчимисан? Бунинг бизга нима кераги бор?
— Мен бугун қимматбаҳо нарсаларимни сотиб бўлса ҳам, қўлимдан келган ишни қиламан.
— Адвокатнинг олдига ўзинг борасанми?
Мен жим қолдим. Мен бошимни деворга уришим мумкин эди. Бундан бошқа ҳеч нарса қўлимдан келмайди.
Шу маҳалда Биндунинг қайноғаси келиб ҳовлида шовқин кўтарди: политсия участкасига бориб арз қиламан деб дўқ қилди.
Билмадим бу жасорат қаердан пайдо бўлди: аммо мен политсиядан қўрқиб, мендан нажот истаб келган одамни жаллод қўлига топширишни истамас эдим.
— Майли, борсин политсияга, — дедим мен.
Мен Биндуни ўз уйимга яшириб қўймоқчи эдим, лекин уни қидириб тополмадим. Мен гапиргунча эшикдан чиқиб қочибди: агар бу ерда қолса, мен учун кўнгилсиз ҳодисалар рўй беражагини билган-да.
Бинду аҳён-аҳёнда қайнонасиникидан қочиб келарди. Бироқ, бу билан унинг ғуссалари ортарди, холос. Қайнонаси унга: «Ахир йигит сени емайди-ку! Дунёда ёмон эрлар кўп, уларга қараганда менинг ўғлим — тилла», дер экан.
— Қизнинг тақдири шум, — дер эди опаси, — бироқ мен нима ҳам қила оламан. У эркакми, ҳайвонми, нима бўлса ҳам эр!
Аёлларнинг садоқати ҳақида гапириб, хотини фоҳишахонага кўтариб келган мохов тарихини тез-тез такрорлар эдингиз. Сиз эркаклар бу разолат ҳақида сўзлаганда, озгина ўнғайсизлик ҳам ҳис этмайсиз. Шунинг учун сизлар Биндунинг хатти-ҳаракатларидан ғазабландингиз. Сизларда уят деган нарса йўқ!
Мен қишлоқи аёлман, сизнинг оилангизга тасодифан тушиб қолдим. Лекин бу ерда аёллар олдига қўйиладиган талабларга мен чидай олмайман, сизларга одат бўлиб қолган нарсани яхши дея олмайман. Нега ҳам Брама менга бунчалик ақл берди!
Мен Биндунинг бундан кейин, ҳатто мен ўлганда ҳам бизникига келмаслигига қаттиқ ишонган эдим. Бироқ тўй арафасида мен унга: сени ҳеч унутмайман, деб ваъда берганман.
Кичик иним Шорот Калкуттада ўқийди. Сиз ҳаммангиз биласизки, у ҳар бир ишга астойдил киришади. Қаерда кўнгилУлар керак бўлса: вабо пайдо бўлган раёнларда каламушларни қиришми ёки Дамодор тошқинига қарши курашми — ҳаммасига қатнашиб, икки марта имтиҳондан йиқилди. Лекин бу унинг руҳини туширмади. Шундан кейин мен укамни чақириб айтдим:
— Шорот, сен бир иш қилиб Биндудан хабар топ, у ўзи менга хат ёзишга журъат қилолмайди, ёзган тақдирда ҳам, унинг хати менга тегмайди.
Агар мен унга бориб Биндуни ўғирлаб олиб кел, ёки жинни эрининг бошини ёриб кел деганимда, у бундан ҳам ортиқроқ хурсанд бўлар эди!
Мен Шорот билан гаплашиб турган пайтда сен уйга кириб, сўрадинг:
— Яна қандай бахтсизлик? Яна қандай ҳодиса юз берди?
— Мен сизнинг уйингизга келиб қолган эканман, бунга сен ўзинг айбдор.
— Сен яна Биндуни қаергадир яширдингми?
— Агар Бинду келса, мен уни, албатта, яширган бўлар эдим. Хотиржам бои, у келмайди.
Шпротнинг ҳозир бўлиши сенинг гумонингни яна оширди. Шоротнинг бизникига келиб кетиши сенга ёқмаслигини билардим. Сиз ҳаммангиз, унинг орқасидан политсия кузатиб юради, бирор сиёсий ишда айбланиб, бизни ҳам бир кулфатга дучор қилади, деб қўрқар эдингиз! Шунинг учун мен унга ҳатто Бхайпото қилмадим, уйимга ҳам таклиф этмадим.
Сен, Бинду яна қочибди, қайноғаси қидириб келибди, дединг. Бу ғуссадан менинг юрагим эзилиб кетди. Боёқиш қизнинг не-не мусибатларга гирифтор бўлишини била туриб, унга ҳеч ёрдам қилолмадим.
Шорот кетди, аммо кечқурун қайтиб келиб менга қуйидагиларни айтди:
— Бинду акаларининг олдига қочиб борибди. Уларнинг жаҳли чиқиб, дарҳол қайтариб қайнонасиникига юборибдилар. Ҳозиргача сўкаётирлар. Буни қара-я! Шу қиз учун пул харжлаб от ёллашга тўғри келди!
Шунда бирдан отангнинг холаси келиб, Пурига зиёратга бориш ниятида эканини айтди. Мен ҳам у билан бирга бораман дедим.
Қўққисдан менда пайдо бўлган динга мойилликни кўриб, сизлар шундай қувондингларки, боришимга дарҳол рози бўла қолдинглар. Бундан ташқари, ҳаммангиз, мабодо мен Калкуттада қолсам яна Бинду тўғрисида ҳаракат қилади деб қўрқардингиз. Шундай қилиб, мен бор жой да кўнгилсизлик рўй беришидан сира қутулолмас эдингиз!
Сешанба куни жўнашим лозим эди, лекин кетишга якшанба куниёқ ҳамма нарса тайёр бўлди. Шунда мен Шоротни чақириб:
— Нима бўлганда ҳам сешанба куни Пурига кетадиган поездга Биндуни олиб келишинг керак, — дедим.
Шоротнинг чеҳраси очилди.
— Хотиржам бўл, опа, — деди у, — мен уни поездда Пуригача кузатиб бораман — Джаганнатхни ҳам бир кўрсин!
Ўша куни кечқурун Шорот яна келди. Юзларига назар солганимда, кўкрагимда алланима узилгандай бўлди.
— Шорот, нима гап? Нима бўлди?
— Йўқ, — деди Шорот, — ҳеч нима…
— Бинду рози бўлмадими? — деб суриштира бошладим.
— Энди унга рози бўлишнинг ҳожати йўқ. Кеча кечаси ўзини ўзи ўлдирибди. У ўз кийимига ўт қўйиб, ёниб ҳалок бўлибди. Мен жияни билан сўзлашдим: унинг гапига қараганда, Бинду сенга хат ёзиб қолдирган эмиш, лекин қариндошлари йиртиб ташлабдилар.
Ана энди тамом. Биндунинг уқубатли умри соб бўлди. Урф-одатга муккасидан кетганлар дарғазаб бўлиб:
— Кийимига ўт қўйиб ўз-ўзини ўлдириши нимаси тағин, бу нима деган номаъқулчилик, — деб жар солдилар.
Уйда қариндош-уруғлар бир оғиздан: «Бу ўтакетган масхарабозлик-ку», — деб жаврадилар. Майли, шундай ҳам боисин. Бироқ, нега бу масхарабозлик бенгал аёлларининг либосини куйдиради-ю, эрлар кийимига таъсир этмайди. Бу ҳақда ўйласанг арзийди.
Биндунинг тақдири чексиз мусибат эди! У тирик экан, на гўзаллик, на бошқа фазилат билан шуҳрат қозонди; мана ажал келди, бироқ у, ўлишнинг ҳам эрларни қойил қиладиган йўлини танлолмади. Ҳатто ўлими ҳам кишиларнинг ғашига тегди.
Опаси ўз уйига кириб олиб, яширинча йиғлади. Аммо унинг йиғлашидан бир нави хотиржамлик кўринарди. Нима бўлганда ҳам, энди бари тугади. Бинду ўлди, тамом. Тирик қолганида бошида яна қандай кўргуликлар борлигини ким билади дейсиз!
Сўнгра мен Пурига жўнадим. Энди Биндуга бирёққа боришнинг кераги йўқ. Лекин менга керак.
Мен сизнинг уйингизда, одамлар оғир ҳаёт деб атаган мусибатни кўрганим йўқ. Мен кийим-кечак ва таъминот жиҳатидан танқисликни билмадим. Гарчи катта аканг ёмон бўлса ҳам — сенинг феъл-атворингда худога нолигулик ёмон хислат йўқ. Бордию акангга ўхшаганингда ҳам, эрига садоқатли бир хотин сифатида, катта келинингиз сингари, эҳтимол буни сендан эмас, худодан кўрардим. Шунинг учун, шикоят қилишни истамайман, мен бу мақсад билан ёзаётганим йўқ.
Аммо сизнинг Макхон Борол кўчасидаги 27 уйингизга қайтиб бормайман. Мен Биндуни кўрдим, сизнинг оилангизда хотинларнинг қандай яшашини биламан. Шу етади, менга бошқа нарса керак эмас.
Тўғри, кейинчалик англадим, Бинду хотин киши бўлса ҳам, фалак уни ташлаб қўймади. Сиз унга қанча тажанглик қилган бўлсангиз ҳам, энди қаҳр-ғазабингиз унга кор қилмайди. У ўзининг бахтсиз ҳаётидан юқори. Сизнинг оёқларингиз унча узун эмаски, энди ҳам Биндуни илгаригидек поймол қилсангиз! Оиим сиздан юқори! У Биндуни маънан улғайтирди. У ерда у ёлғиз бенгал аёли, фақат ўз акаларининг синглиси ёки жинни эрнинг номаълум хотини эмас. У ерда — у ўлмасдир.
Ўлим нағмалари чалиниб, бу қизнинг эзилган юрагини ҳаракатдан тўхтатганида, кўкрагимга гўё ўқ теккандай бўлди. Мен тангридан илтижо қилдим:
— Нега энг кичик одамлар бу дунёда ҳаммадан оғирроқ кун кечирадилар? Атрофлари ўраб олинган тор кўчадаги бу кичик уй нега қўрқинчли? Нега мен ҳаёт жомидан бир томчи обиҳаёт истаб, шу қадар қўл чўздим-у, шу чоққача ичкарининг остонасидан ҳатлаб ўтолмадим? Нега мен сенинг дунёнгда бу жирканч ғишт девор орасида секин-аста ўлишим керак? Нега ҳаётим бу қадар маъносиз! Бу дунёнинг қонунлари, қабул этилган одатлари, гап-сўзлари; иғво-фасодлари, уриш-жанжаллари, шулар ҳаммаси қандай маъносизлик билан тайин этилган! Наҳотки, шу азоб-уқубат тузоғи устин келиб, сенинг қувонч оламинг мутлақо мағлуб бўлса?
Мана ўлим найларидан садо янгради — қани у ғишт деворлар? Қани мудҳиш қонунларингиз, атрофи тиконли симлар билан ўралган кўралар қани? Қайси кирдикори, қайси ҳақорати учун кишини зиндонда тутишга жасорат қилдингиз? Мана қаранг, ўлимнинг қўлларида ҳаётнинг ҳаммани енгувчи қудратли туғи ҳилпирамоқда! Қўрқма, ўртанча келин! Ҳадегунча сенинг оёқларингдаги занжирлар ҳам парча-парча бўлғусидир.
Мен энди сизнинг таҳдидингиздан қўрқмайман. Бугун менинг кўз олдимда мовий океан, тепамда ашар булутлари.
Мен сизнинг қонунларингиз зулматига ўралиб яшадим. Бир лаҳзага Бинду пайдо бўлди-ю, шу кичик шуълада мен ўзимни яққол кўра олдим. Бу аёл ўз оиими билан занжирларни узиб ташлади. Энди ёруғликка чиқиб, кўриб турибманки, мен фақат шу ердагина ўз қадр-қимматимни сақлай оламан. Ҳамма томонидан таҳқирланган у гўзал, энди мени равшан кўриб турибди. Ўртанча келин энди йўқ! Эҳтимол сен мени ўз-ўзини ўлдиришга тайёрланаётир деб ўйларсан. Қўрқма, мен сен билан бу эски ва бебурд ҳазилни ўйнамоқчи эмасман! Мирабай ҳам хотин киши эди ва унинг кишанлари меникидай заиф эмасди, бироқ унга ўлим излашга тўғри келмади. Мирабай ўз қўшиқларида бундай куйлаган эди:
Майли, ота Миридан юз ўгирсин,
Майли, она юз ўгирсин Миридан.
Майли, барча юз ўгирсин, у — маҳкам!
Майли, нима бўлса бўлар, қайтмайди!
Бу сўзлар ҳаётга қайтаради.
Ҳа, мен яшайман! Мен халос этилдим.
Сизнинг уйингизни ташлаб кетган
Мринал.
Тўхтасин Жалолов таржимаси