Нодар Думбадзе. Хазарула (ҳикоя)

Ўн тўрт ёшимда биринчи марта дарахт билан суҳбатлашганим эсимда. У олма дарахти эди, худди бувим сингари аллақачон олтмишдан ошганди. Одамлар уни Хазарула деб аташарди. Илгари бувим ҳар қишда Хазарула олмаларидан Тбилисига олиб келарди. Эрталабки биринчи поездда шаҳар вокзалига тушар, у давоми…

Нодар Думбадзе. Кўппак (ҳикоя)

Бу воқеа қирқ биринчи йилнинг августида бошланиб, икки йил ўтгач якунига етганди. …Урушнинг суронли дамлари эди. Отам урушда, бобом Спиридон ота билан амал-тақал кун кечирардик. Бобом кексайиб қолгани учунми, рўзғор ташвишлари асосан менинг зиммамда эди. Ўша куни у қўлимга тутқазган давоми…

Нодар Думбадзе. Қўрқманг, онагинам (роман)

Нодар Думбадзе. Қўрқманг, онагинам. Роман. [Русчадан С. Тилла тарж.]. — Тошкент, «Ёш гвардия», 1982. Таниқли грузин адиби, Ленин комсомоли мукофоти ва Ленин мукофоти лауреати Нодар Думбадзенинг ушбу романида чегарачиларнинг жанговар ҳаёти мароқли ҳикоя қилинади. Китоб саҳифаларида куну тун, иссиғу совуқ давоми…

Нодар Думбадзе. Ношукур (ҳажвия)

Гудули Бережианининг юз йиллиги негадир сезилмасдан ўтиб кетди. Бир ҳисобдан бунга ажабланмаса ҳам бўлади. Ахир қишлоқ қабристонида бир ярим асрни яшаб қўйган унинг қанча фамилиядошлари ётганидан кейин қўшнилар Гудулининг юз ёшга тўлганини эслашмаган ҳам бўлиши мумкин-да. Қўшнилар у ёқда турсин, давоми…

Нодар Думбадзе. Жинлар ва Манавела бобом (ҳикоя)

Жинлар уч хил бўлади.Бири – қулоқлари диккайган, эчкитуёқ ва эч­ки­соқол, жимжилоқдек мугузчали ва ўйноқи ғилай кўзли бўлади. Эчкига жуда ўхшайди. Аммо у жин. Дунёда бор ҳамма жонзот товушида гапира олади: хоҳласа – аёл, хоҳласа эркак ёки бола овозида сўзлайди, турли давоми…

Нодар Думбадзе. Қон (ҳикоя)

Қўлидаги новдага балиқларни тизиб олган тақирбош болакай арғувон дарахти тагида бошини қуйи эгганича балчиққа беланган оёқларига ғамгин тикилиб ўйларди: «Бу чол менинг отамга шунақаям ўхшайдики!.. Оппоқ сочлари… Қоп-қора қошлар… Энли бурун… Чиройли кўзлар… Овози ҳам майин ва ёқимли экан, Агар давоми…

Нодар Думбадзе. Талико (ҳикоя)

— Ҳой, эшитяпсанми, трусигингни ҳиёл пастга туширгин! — деб илтимос қилдим. — Бу яна нимаси бўлди? — дея ҳайратланди Талико.— Трусик — иштон дегани. Шаҳарчасига, — деб тушунтирди Циала мендан баттар ажабланиб.— Нега энди пастга туширарканман, жиннивой? — дея кулди давоми…


Мақолалар мундарижаси