Милорад Павич. Тўрт шамол йўлидаги қабристон (ҳикоя)
Тер томчиларининг иккинчи кўриниши ҳақида мулоҳаза юритиш анча қийин. Оиламиз, насл-насабимизнинг туб томирларига бориб туташувчи ёмғирпўшни узоқ изладим. Унда менинг шахсий ҳаётим сирли табассум қилаётганини ҳис қилиб турардим. Аждодларимнинг қилган ишларидан менда қўрқинч туйғуси, тўғрироғи, ваҳимаси кўпроқ эди. Бобомнинг аянчли давоми…


Серб ёзувчиси Милорад Павич дунёнинг энг кўп ўқилаётган ёзувчиларидандир. Ёзувчининг “Хазар луғати” роман-луғати унга мислсиз шон-шуҳрат келтирди. “Чой билан чизилган манзара”1988), “Шамолнинг ички қиёфаси” 1991), “Константинополдаги сўнгги муҳаббат”, “Башорат қўлланмаси” (1994) романлари адабиёт оламида кўп шов-шувларга сабаб бўлди.Сирлилик, аниқлик ва афсунгарлик ўртасига қурилган кўприк, тубсизлик устида қад ростлаган “ақл ва руҳ бинолари” ўқувчини ўзига тортади. Ҳар бир предмет ёки воқеликни, умуман бошқа, тескари, минг-минглаб бўлакларга бўлиб кўришга, ҳис қилишга ўргатади. Адибнинг насрий асарларидаги ўлчамсизлик, тилининг фантазия ва юморга бойлиги, қочиримли “ўйинлар” туйғуларингизга таъсир ўтказмасдан қолмайди.Милорад Павич серб адабиёти тарихи бўйича мутахассис. Байрон ва Пушкин асарларини серб тилига таржима қилган. Париж, Вена, Фрайбург, Регенсбург, Белград каби Европанинг нуфузли университетларида дарс берган. Асарлари дунёнинг 80 дан ортиқ тилига таржима қилинган.