Жеймс Жойс. Мусаввирнинг ёшликдаги шамоили (роман)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Ирландиялик буюк ёзувчи Жеймс Жойс ижоди ХХ аср жаҳон адабиёти тарихида муҳим ўрин тутади. Унинг ҳозирги замон адабиётларига кўрсатган таъсири ғоятда улкан. Э.Хемингуей, У.Фолкнер, Т.Вулф каби дунёга машҳур адиблар унинг шогирдлари бўлишгани, улар ўз асарлари ҳақида Жойснинг эътирофини илҳақ бўлиб кутишгани ҳам фикримизни тасдиқлайди. 1982 йили ЮНЕСКО қарори билан ирланд реалистик адабиётининг классиги Жеймс Жойс таваллудининг 100 йиллиги бутун дунёда кенг нишонланди. Адибнинг “Дублинликлар” номли ҳикоялар тўплами, “Мусаввирнинг ёшликдаги шамойили” ва “Улисс” романлари аллақачон юзлаб халқлар тилларига таржима қилинган, жаҳондаги барча нуфузли олий ўқув юртлари, ўрта таълим адабиёт дастурлари ва мажмуаларидан ўрин олган.Ўзбек ўқувчиси бу улуғ ёзувчи ижоди билан Истиқлол шарофати туфайли баҳраманд бўла бошлади. Ҳозирча унинг “Дублинликлар” тўпламидан бир неча ҳикоялар, “Жакомо Жойс” номли насрий асари газета ва журналларда эълон қилинди. 1993 йили филология фанлари номзоди Тилаволди Жўраевнинг олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган “Жеймс Жойс” номли рисоласи чоп этилди.Ж.Жойснинг “Мусаввирнинг ёшликдаги шамойили” романи бир қарашда атоқли ўзбек адиблари Ойбек, Абдулла Қаҳҳор ва Ғафур Ғуломнинг автобиографик асарларини ёдга солади. Ёш боланинг, ўсмирнинг онги атроф-муҳитни қай тарзда қабул қилади, у таълим-тарбия олаётган маскандаги ўзаро муносабатлар, оиладаги, жамиятдаги вазият бола онгининг шаклланишида нечоғли аҳамият касб этади, муайян муҳитда шаклланган бу онг ўз-ўзини англаш жараёнларини қандай кечиради — булар барчаси Ж.Жойс романида нозик психологик таҳлиллар орқали жуда чуқур очиб берилган. Муаллиф асар қаҳрамонининг фикрларини, ўй-хаёлларини, кечинмалари ва ҳис-туйғуларини асосан унинг ички монологлари орқали кўрсатиб беради. (Аҳмад Отабоев)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Эвелин дераза олдида шом қоронғуси кўчани қандай забт этаётганига қараб ўтирарди. У боши билан дераза пардасига суялиб олган, димоғи чанг босган газлама ҳидини туярди. У чарчаганди. Кўчадан бир неча йўловчи ўтди. Охирги уйда яшайдиган киши ҳам уйи томон кетди. Эвелин давоми…