Фенимор Купер. Чингачгук фожиаси (роман)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Жеймс Фенимор Купер (1789.15.9, Берлингтон, Нью-Йорк — 1851.14.9, Куперстаун) — америка романтик ёзувчиси. Биринчи романи — «Эҳтиёткорлик» (1820). Америка инқилоби тарихига оид «Жосус» (1821) тарихий саргузашт романи унга катта шуҳрат келтирган. Купернинг 32 роман, 10 жилддан ортиқ саёҳатномалари ҳамда бир неча жилддан иборат публицистик асарлари бор. «Сўнгги могикан» (1826), «Чўл» (1827), «Изқувар» (1840), «Чингачгук — улкан илон» (1841) ва бошқа романларида оқ танлиларга қарши курашган Америка индейсларининг ҳаёти, ватанпарварлиги тасвирланган. «Лоцман» (1823), «Бостон қамали» (1825) романлари денгизчиларнинг саргузаштларига бағишланган. Европадаги воқеалар тасвирланган тарихий романлар туркуми («Қандингни ур», 1831; «Гейденмауэр ёки Бенедиктликлар», 1832; «Жаллод ёки узумзорлар аббатлиги», 1833 ва б.) Купер ижодида муҳим аҳамият касб этган. Купер 30-йилларнинг 2-ярмидан бошлаб Америка ҳаётидаги иллатларни фош этувчи ҳажвий асарлар ёза бошлаган. «Моникинлар» (1835) романида маърифатпарварлар ва Ж. Свифт ижодига хос рамзийлик, мажозийлик анъаналарини давом эттирган. Америка адабиётининг ривожланишига улкан ҳисса қўшган Купер асарлари жаҳондаги кўплаб тилларга таржима қилинган, улар асосида кинофильмлар ишланган.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.