Яна ўша аччиқ хотиралар кўз олдимда гавдаланди. Сўнгги видолашув онлари Р. тўзғиган сочлари остидан гўё ғам азоби емириб адо қилган, аммо қордек оппоқ бир жусса бўлиб кўринар, у бўлса менга тақдир ҳукми билан банди этилган болишидан бошини аста қимирлатиб қисқа муддатга кўзларини юмади. Гўёки энди мен уни қайта кўргани келмайдигандек эшикни ортидан шафқатсизларча оҳиста ёпдим. Эртаси куни касалхонадан унинг нарсаларини, айниқса, ўша машъум кундан аввалроқ электр токига тўйинган устарасини олиб келмоқчи эдим. Устара электр токи билан жонланди-ку, аммо унинг жони узилди.
Бувижоним-чи, узоқлашиб борарканман у зулмат хонанинг деразаси ёнида туриб олиб, яна қайта келишимга муштоқ қўл силкирди. Унинг ортидаги биз эндигина хайрлашган даҳлизда шуъла таратаётган электр чироқ нурлари бувимнинг жуссасига равшанлик бериб турарди. Орадан икки кун ўтгач эса у жонига қасд қилди, мен уни яна касалхонанинг жонлантириш бўлимида жонсиз юзлари-ю ҳаётдан зада юмуқ кўзларига дуч келдим. Бир қанча муддат-дан сўнг у бизга бу борлиқни инъом этди-ю кетди.
Р. нинг машина ва ёки бирор янги уйга муносабатини билдириш чоғи қандай боши-ни силкиши ҳечам ўйларимга тинчлик бер-майди, мен ҳатто унинг венгерча рақслар уйида лўлилар рақсини томоша қиларкан кучли эҳтирос сабабми энтикканини ҳис этгандим. Ошхонага патнис кўтариб кириб келаркан, келишган, кенг елкалари кўз ўн-гимдан ҳеч нари кетмайди. Бувижоним ҳақи-а ҳам мабодо бирор ерга ошиқаркан, қай оҳангда „бўла қолгин, бўл энди“ дейи-шини билардим-у, аммо шошганда нима қилишни била олмасдим. Унинг қадоқ қўл-лари-ю бесўнақай тирноқлари, гўзал табас-сумини хотирлайман. Ҳар ҳолда у табассум қилганида лаблари бу ёруғ оламга садаф тишларини кўз-кўз қиладими ё йўқми пай-қай олмасдим, бироқ бу табассумнинг гўзал жаранги қулоқларим остидан ҳали-вери кетмаслиги, бу ёқимли табассум эса ўзга-лар ичра аста-секин йўқолиб кетишини ҳам билардим.
Хотираларим билан кўз олдимда гавда-лантириш ва ҳис этиш мумкин бўлган нима-ники жонлантира олсам, уларнинг бари оздай туюлади. Кимнингдир кўз олдида жонланавермас ўй-хаёллар тафаккуримга кўчади, худди ўша изтироб менинг азобим, лекин аччиқ хотираларнинг унсиз фарёди бир лаҳзада ва ёки бўлмаса бироз кеч бўлса ҳам бир кун ўз таъсирини йўқотар албат. Ҳақиқат имкон топа олмас экан чўзмоққа бўй, устихонлар тупроқ билан кетгай қоришиб. Сўнгги пайтларда ҳали бу ёруғ оламдан баҳраманд бўлаётган кимса-лар қаршисида узоқ қолиб кетаман, унга шунчалик термуламанки, гўё у нигоҳларим денгизига ғарқ бўлаётгандек. Зангори экран орқали берилаётган бугуннинг фильмини кўрарканман уни ярим умидвор ва яна ярим тўла ҳаёларини ажратиб оламан. Ўткинчи хотираларни аввалдан ёд эта олга-нимдамиди, йиллар ўтгач, дил қўмсаганда уларга пешвоз чиқармидим. Мен ҳақимда қандай хотиралар қоларкан дея ўйлаб қоламан, кимнингдир ёдида нафратли қо-ронғу иллатларимми ё бўлмаса бир-бири-нинг таъзирини бераётган икки кимсани кўриб завқланаётган чоғим ва яна беихтиёр очиқ қолган оёқларимнидир эҳтимол?
Немис тилидан Фурқат Соатов таржимаси