Ҳусайн Жовид. Шайх Санъон (4 пардали фожиа)
ИШТИРОК ЭТУВЧИЛАР I Ш а й х К а б и р – фозил ва орифлиги, пири комиллиги, мужтаҳидлиги билан машҳур, оқ соқолли нуроний бир шахс. Ш а й х А б у з а р – Шайх Кабир оиласининг давоми…
Ҳусайн Жовид (Hüseyn Cavid; асл номи Ҳусайн Расизода) (1884.24.10, Нахичеван — 1944) — озарбайжон шоири, драматург. Озарбайжон романтизмининг йирик вакили ва асосчиларидан бири. Истанбул университетида ўқиган (1905—09).
«Ўтган кунлар» (1913), «Баҳор шабнамлари» (1917) шеърий тўпламлари ва «Шайдо» драмаси (1917)да халқнинг адолатсизлик, зулмга қарши исёни акс этган. «Она» (1910), «Марал» (1912), «Шайх Санъон» (1912—14) драмаларида ва «Иблис» трагедияси (1918)да гуманизм ва инсонпарварлик ғоялари илгари сурилган.
«Пайғамбар» (1922), «Тўпол Темур» (1926), «Князь» (1929), «Сиёвуш» (1933), «Хайём» (1936), «Иблиснинг интиқоми» (1936) каби тарихий ва фалсафий драмалар ёзган. «Марал», «Иблис», «Шайх Санъон», «Тўпол Темур» 20-йилларда Хуршид томонидан ўзбек тилига таржима қилинган.
«Шайх Санъон» драмаси Ҳамза номидаги Ўзбек академик драма театрида саҳналаштирилган.
ИШТИРОК ЭТУВЧИЛАР I Ш а й х К а б и р – фозил ва орифлиги, пири комиллиги, мужтаҳидлиги билан машҳур, оқ соқолли нуроний бир шахс. Ш а й х А б у з а р – Шайх Кабир оиласининг давоми…