Герберт Жорж Уэллс. Доктор Моро ороли (роман)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Герберт Жорж Уэллс (Herbert George Wells, 1866.21.9, Бромли – 1946.13.8, Лондон) — инглиз ёзувчиси. Лондон университетини тугатган (1888). 1942 йилдан биология доктори. 1893 йилда биология ва физиография бўйича дарсликлар ёзган.
Уэллс 19-асрнинг 90-йилларидан бадиий ижод билан шуғулланган. «Вақт машинаси» (1895) романи билан 20-аср илмий фантастикасига асос солган. Уэллс учун Ж. Свифт, Вольтер, Америка ва немис романтикларининг асарлари адабий манба бўлиб хизмат қилган.
«Дунёлар муҳорабаси» (1898) романида Марсдан қилинган ҳужум натижасида кишиларда ўз ижтимоий тузумининг мукаммаллигига шубҳа тугилиши ҳақида ҳикоя қилган. «Озод этилган дунё» (1914) романида атом энергиясидан уруш ҳамда тинчлик мақсадларида фойдаланиш масаласи ёритилган. «Замонавий утопия» (1905) роман-рисоласида эса жамиятни давлат социализми асосида қайта қуриш лойиҳасини маъқуллаган; аммо Уэллс бу социализмда хусусий корхоналарга кенг имконият очиб берилиши тарафдори бўлган. «Вильям Клиссольд дунёси» (1926), «Ошкора фитна» (1928) роман-трактатларида Уэллс ўз назариясини марксизмга қарамақарши қўйган.
1-жаҳон уруши йиллари (1914—18) да «Озод дунё» (1914) китобини ёзган. 1916 йилдан, гарчи урушларга қарши асар ёзган бўлсада («Мистер Бритлинг қадаҳни охиригача симирди»), расман ўз мавқеини ўзгартирмаган.
Уэллс 3 марта (1914, 1920, 1934) Россияда бўлган ва ўз таассуротларини «Мудроқ Россия» (1920) китобида акс эттирган. Совет Россияси истиқболига ишонмаган, коммунизм ҳақидаги ғоялар шунчаки бир хомхаёл деб қараган. «Кўринмас одам» романи ўзбек тилида нашр қилинган (1967).
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.