Эрих Мария Ремарк. Уч оғайни (роман)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Эрих Мария Ремарк (1898.22.6, Оснабрюк — 1970.25.9, Локарно, Швейцария) — немис ёзувчиси. Ғарбда «Йўқотилган авлод» деб аталган адабиётнинг йирик вакили. 1-жаҳон уруши қатнашчиси. Асарларида уруш даҳшатлари, 2-жаҳон уруши йиллари ва ундан кейинги даврдаги ҳаётни, фашизмнинг мудҳиш қиёфаси, маънавий эзилган, ўзини жамиятдан бегоналашган деб ҳис қилувчи кишилар қисмати акс этган: «Ғарбий фронтда ҳеч қандай ўзгариш йўқ» (1929) асари учун гитлерчилар Ремаркни немис фуқаролигидан маҳрум этган. 1932 йилдан муҳожирликда. Урушда маънавий шикастланган авлоднинг аянчли ҳаёти «Қайтиш» (1931) романининг асосий мазмунини ташкил этади. «Уч дўст» (1938), «Зафар дарвозаси» (1946), «Ҳаёт алангаси» (1952), «Ҳаёт-мамот палласи» (1954), «Қора ҳайкал» (1956), «Осмон ҳеч қандай севиклини билмайди» (1961), «Лиссабондаги тун» (1963), «Жаннатдаги соялар» (1971) ва бошқа асарлар муаллифи. «Ғарбий фронтда ҳеч қандай ўзгариш йўқ» ва бошқа асарларидан парчалар ўзбек тилига таржима қилинган.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.