Эжен Ионеску. Қадрдонлар (10 саҳнали пьеса)
Қатнашувчилар: Мистер Смит Миссис Смит Мистер Мартин Миссис Мартин Мэри, оқсоч Ўт ўчирувчилар дастаси сардори 1-саҳна Инглиз ўриндиқлари бўлган инглиз зодагонларига хос жиҳозланган хона. Инглизча оқшом. Инглиз мистер Смит оёғида инглиз туфлиси. Инглиз ўриндиғида ўтириб, инглиз трубкасини тортаётир ва инглиз давоми…


Эжен Ионеску (Eugène Ionesco) — таниқли румин драматурги, абсурд театри асосчиларидан бири; Франция Академияси аъзоси. Эжен Руминиянинг Слатина шаҳрида румин адвокати оиласида туғилган. Онаси француз эди. Болалик чоғларида оила Парижга кўчди ва Эженнинг тили французчада чиқди. Орадан ўн-ўн беш йил ўтгач, Ионескулар оиласи яна Руминияга қайтиб, Эжен Бухарест университетида таҳсил олди ва француз тили ўқитувчиси дипломига эга бўлди. Эжен Ионеску аввалига румин ва француз тилларида шеърлар ижод қилди, шунингдек, “Йўқ!” тахаллуси билан ўткир памфлетлар ёзди. Кейинчалик у дунёга пьесалари билан машҳур бўлди. Адиб ўттизга яқин драма асари ёзган бўлиб, бу пьесалар адабиёт мухлислари ўртасида ҳанузгача мунозара қўзғаб келади.