Бу дафтар темир йўл станциясида, унинг учун махсус ясалган конторка устида ётипти. Конторка калиди «станция жандармасида сақланади» дейилса ҳам, аслида ҳечқанақа калиднинг кераги йўқ, чунки конторка ҳамиша очиқ. Дафтарни олинг-у, ўқийберинг.
«Муҳтарам жаноб! Перо синалди!?»
Бу ёзув осгига узун бурунли ва шохли башаранинг сурати солинган бўлиб, тегига ёзиб қўйилган:
«Сен бир расм — мен-чи портрет, сен мол, ростим, сатқаи одам кет… Мен, сенинг башарангман».
«Мана шу станцияга яқинлашиб келаётиб, ойнадан табиатни тамоша қилар эканман, бошимдан шапкам учиб кетди. И. Ярмонкин».
«Ким ёзганини билмайман, лекин мен аҳмоқ ўқийман».
«Хотира қолдирдим даъволар столи бошлиғи Коловроев».
«Бошлиқларга коидуктор Кучкипнипг менинг хотинимга нисбатан қўпол муомалада бўлгани юзасидан шикоят баён қиламан. Менинг хотиним мутлақо ғовға кўтаргани йўқ, аксинча, у ҳамма иш осойишталик билан бўлишига ҳаракат қилди. Шунингдек жандарм Клятвинни ҳам қўполлик билан елкамдан тортганини арз қиламан. Мен Андрей Иванович Ишчеев уйида тураман. Қандай хулқли одам эканимни ўша киши биладилар. Конторчи Самолучшев».
«Никандров социалист экан!»
«Ғазабимни қўзғотган воқеани ўз кўзим билан кўриб… (ўчирилган). Мана шу станциядан ўтиб кетаётганимда қуйидаги воқеа бутун вужудимни ғазаблантирди… (ўчирилган). Кўз ўнгимда кишини ғазаблантирадиган пана шундай воқеа бўлиб ўтдики, бу нарса бизнинг темир йўлларимизда тартиб қандай эканини равшан бўёқларда кўрсатиб беради… (Шундан кейинги барча ёзилганлар ўчириб ташланган, фақат имзоси қолган). Курск гимназиясининг 7-синф ўқучиси Алексей Зудьев».
«Поезднинг жўнаб кетишини кутиб ўтириб, станция бошлиғининг башарасини ўрганиб чиқдим ва ундан мутлақо норози бўлдим. Бу нарсани бутун линияга маълум қиламан. Ноумид бўлмовчи чорбоғчи».
«Бу гапни ким ёзганини мен яхши биламан. Буни М. Д. ёзган».
«Жаноблар! Тельцовский муттаҳам!».
«Кеча жандармнинг хотини буфетчи Костька билан дарёнинг нариги томонига боришди. Иш қилиб ишлари ўигидан келсин. Қайғирма, жандарм!»
«Шу станциядан ўтиб кетаётиб, қорним оч бўлгани туфайли бирор нима еб олишни фикр қилиб, шунча изласам ҳам, ёвғон овқат топилмади. Дьякон Духов».
«Нима бўлса шуни туширавер-да…»
«Кимки чарм портсигар топиб олса кассага, Андрей Егоричга келтириб берсин».
«Мени хизматдан қувишаётгани сабабли, гўё мен ичкиликбозлик қилган эмишман, шуни айтиб қўяйки, ҳаммаларингиз муттаҳам ва ўғрисизлар. Телеграфчи Косьмодемьянский».
«Эзгу ҳислатлар билан ўзингизни безатинг».
«Катинька, мен сизни жуда-жуда севаман!».
«Илтимос, шикоят дафтарига алоқаси бўлмаган гаплар ёзилмасин. Станция бошлиғи ўрнига қўл қўйдим. Иванов 7-нчи».
«7-инчи бўлсанг ҳам барибир, аҳмоқсан.».
С. Абдуқаҳҳоров таржимаси