Анна Зегерс. Барҳаёт ўликлар (роман)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Анна Зегерс (нем. Anna Seghers, ҳақиқий исми Нетти Радвани (Netty Radvanyi), 19 ноябрь 1900, Майнц — 3 июнь 1983, Берлин) — немис ёзувчиси. Кёльн ва Гейдельберг университетларида таълим олган. 1933 йили Зегерс оз муддат гестапо томонидан ҳибсда ушланган, китоблари тақиқланган. Шундан сўнг у Францияга кетади. 1940 йили гитлерчилар қўшини Францияни босиб олгач, Анна Зегерс Париждан Марселга қочади.
1941 йили у Мехикога кетади ва у ерда антифашистик «Генрих Гейне клуби»ни ва «Озод Германия» журналини ташкил этади. Урушдан сўнг у Берлинга қайтади. Зегерс Бутундунё Тинчлик шўроси аъзоси, Германия ёзувчилар уюшмаси раиси (1958—1978); Немис санъат академияси аъзоси бўлган.
Унинг энг машҳур асарлари: «Унинг боши учун тўлов» (1933), «Еттинчи хоч» (1942), «Транзит визаси» (1944), «Ўлик қизлар сайри» (1946), «Барҳаёт ўликлар» (1949), «Гаитидаги тўй» (1949), «Кариб лавҳалари» (1962), «Гаитилик уч аёл» (1980).
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
ТИНЧЛИКШу туркумдаги новеллалардан ҚАБР Яқинда янги уйли деҳқон беш йил бурун помешчик ерини тақсимлаганларида ўзига теккан қарағайзордаги дарахтларни кесди. Қабр тоши ўрнатилган жойдан кенг сайҳонликнинг ҳаммаёғи кўринадиган бўлди, унинг кўксида деҳқонларнинг пайкал-пайкал ерлари гўё саранжом хотиннинг пешгиридаги ямоқлардек олақуроқ бўлиб давоми…