Анна Франк. Чордоқ ҳикоялари (кундаликлар)
Дугонажоним Китти! Сенга энг инжа сирларимни ишонаман ва мени қўллаб-қувватлайсан деган умиддаман. Анна Франк 1942 йил, 14 июнь, якшанба Хатимни туғилган кунимга берилган совғалар орасида сени кўриб қўлимга олган лаҳзадан бошлайман (аслида, сотиб олинган кунингдан кундалик тута бошлагандим, лекин бу давоми…


Франкфурт-Майн шаҳрида яҳудийлар хонадонида дунёга келган Аннали Мари Франкнинг дадаси Отто Франк тадбиркорлик билан шуғулланган. Онаси Эдит Ҳолландер ҳам ўзига тўқ, зиёли оиладан. Аннали оилада кенжа фарзанд эди. У ҳали 4-5 яшар бола эканлигида фашистлар ҳаракати авжга чиқиб, Франклар оиласи яҳудийларга нисбатан сиёсий сиқувлар туфайли Нидерландияга қочиб кетишга мажбур бўлади. Отто Франк бу ерда ҳам тадбиркорлик фаолиятини давом эттиради. Аммо фашистлар Голландияга бостириб киргач, яҳудийлар яна мушкул аҳволда қолади. Анналининг опаси Марго Бетти Франк меҳнат лагерига чақирилади. Франклар оиласи бу хабардан сўнг шошилинч равишда 1942 йилнинг 16 июль куни Амстердам марказидаги бир бино чордоғига яширинишади. Уларга Ван Пельслар оиласи ҳамроҳлик қилади. Отто Франкнинг ҳамкасблари иқтисодий, молиявий ва маънавий ёрдам бериб туришади.