Абдураҳмон аш-Шарқовий. Ер. Роман. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти, 1968.
Абдураҳмон аш-Шарқовий Бирлашган Араб Республикаси адабиёти ва умум араб адабиётининг кўзга кўринган ёзувчиси. У «Пуч қалблар», «Пастқам кўчалар» каби қатор романларнинг автори. «Ер» фақат Мисрда эмас, бутун араб мамлакатларида камбағал деҳқонлар ҳаётини акс эттирувчи бирдан-бир йирик реалистик асардир.
Асарни ўқир экансиз эзилган деҳқонларнинг аянчли ҳаёти, бир парча ер учун, эрк учун, ҳақиқат учун курашлари, содда ва ҳақи-қий ишқ-муҳаббатлари беихтиёр қамраб олади кишини. Китобхон ўша ерда, улар билан бирга жафо чекаётгандай ҳис қилади ўзини.
Арабчадан Шоикром Шоисломов ва Исматилла Абдуллаев таржима қилган.