Ҳар бир ўзбек оиласида қадимдан ёнғоқ мағзи ва майиз мавжуд бўлиб, куздан баҳоргача овқатланишда қўлланиб келинади. Гўшт майдалагичда иккаласини аралаштириб ўтқазиб, оз-оздан тил остида сўриб юриш жудаям фойдалидир. Бунинг сабаби унинг юқори каллорияга эга эканлигидир.
Бошқа маҳсулотлар билан таққослайдиган бўлсак, 100 г сутли музқаймоқ -160, повидло -270, варене-294, шакар-390, шоколад- 568, какао- 416, асал- 320, ёнғоқ -612,эр ёнғоқ (арахис)-631, бодом-640, писта -638, фундух-765. энергияга эга экан.
Ёнғоқда поли-тўйинмаган кислотаси бўлиб, охирги фикрлар бўйича атеросклерозни олдини олар экан. Энг қизиғи Ёнғоқ оқсили гўшт оқсилига таркиби бўйича тенг экан булар орасида алмашиниши қийин бўлган аминокислоталар етарли экан, кўпроқ лезин, витамин C миқдори ҳам кўп, пишган Ёнғоқда витамин А кўпроқдир. Ёнғоқларда минерал ва микроэлементлар , ёд ва рух мавжуддир. 20 та ёнғоқ кишига бир кунда керак бўлган ёғ ўрнини босади. Ёнғоқ меваси пўстлоғи яхши қон тўхтатувчидир, ёш ёнғоқ пўстлоғидан юглон олинади.
Ёнғоқдан мой олинади у тери касалликларида қўлланилади.
Ёғ таъсири:
– Операсиядан кейин организмни мустахкамлайди.
– Катта ёшли кишиларда атеросклероз, юрак ишемик касалида, диабет касалларида керак .
– Хроник гепатит, ичак соки юқори бўлганда, ични юмшатишда гижжага қарши, буқоқда.
– Тери касалларини, қайта шомоллашини, тузалмаётган яраларни даволашда.
– Сил (Туберкулёз) касали.
– Псориаз , экзема,варикоз томир, фурункулезда қўлланилади
– ҳар хил консероген моддалардан сақлаш учун
– Косметологияда қуруқ терини мулойимлашда, ҳамда қуёшда қорайишни яхшилашда
– Лак, сифатли совун, босмахона ранги, туш олишда қўлланилади.
Ёнғоқда катта миқдорда оқсил моддалар, А,В,С,Э витаминлар, темир, кобалт тузлари ва хоказолар бор. Гипо ва авитаминозни даволаш ва олдини олишда, шамоллашда, уйқусизликда, қорин оғриганда қўлланилади.Касалланган ва хаётнинг оғир шароитларида умумий мустаҳкамловчи моддалардир. Ёнғоқ каллорийлиги: 612ккал,оқсил(8-21%)-14,8г, ёғлар (45-77%)-64г, углеводлар 13,7г, минераллар 1,9г, витаминлар 2мг, витамин Б, 0,8мг, витамин Б2 0,5мг, витамин Б6 0,7мг,провитамин А. Пишмаган Ёнғоқда витамин C кўп, варенега айлантирилади.
Айрим фойдали ретсептлар:
Чеснок ва Ёнғоқдан салат
Ёнғоқ-250г,чеснок 2 бошча, булочкалар-4-та, ўсимлик мойи 150мл, шарбат-11г, лимон,туз.
Ёнғоқ майдаланади,тозаланган чеснок,туз. Булочкани ҳўллаб сиқимланади,чеснок билан аралаштирилади,оз-оздан ёғ қўшиб, лимон шарбати, майдаланган ёнғоқ билан бир хил аралаштирилади.
Шоколод-Ёнғоқли шариклар.
Ёнғоқ майдалангани-160г, шакар пудраси-120, тухум-1та, какао-20г
Майдаланган ёнғоқ,шакар пудраси, тўла тухум, ром ва какао аралаштирилади ва қўлни сувида ҳўллаб думалоқ шариклар қилинади. Озгина қуриганида шакар ёки какао-порошокда думалатилади.
Кўк ёки пишмаган ёнғоқ халқ табобатида жигар касалларини даволаш ёки олдини олишда қўлланилади. Уларнинг таркибида ёғ,калий, калсий,темир,магний,коболт,фосфор элементлари,А,C,Б1,Б2,Э,П витаминлари бор. Бундай таркиб иштаҳани яхшилайди. Ўтни ажралишини яхшилайди, жигарни патологик таъсирлардан сақлайди, ҳазм қилишни яхшилайди.
Барги,пўстлоғи, кўк мева пўстлоғидан ошловчи моддалар, қўнғир бўёқ олинади. Барги ва пўстлоғи тиббиёт ва парфюмерияда қўлланилади.
Ёнғоқ экстракти бактерисид, шамоллашга қарши, яра тузатувчи ва қайт қилдирувчи хоссаларга эга.
Сочни қора ва қўнқир рангга бўяйди, кепакни йўқотади, сочни мустаҳкамлайди, қорамтир ялтироқлик беради, агар шунга газанда экстракти қўшилса у микробга қарши, мустаҳкамловчи ва тетиклаштирувчи хоссага эга. Иккаласидан олинган шампун сочни ўстиради, соч томирини мустаҳкамлайди, терида ёғни камайтиради ва қазғоқни йўқотади.
Организмни тозалаш,ҳар хил токсин ва шлаклардан қутулиш учун анор шарбати ва ёнғоқ аралашмаси қўлланилади. Маълумки анор шарбатида витамин C, макро- ва микроэлементлар (К, Мг, Мн, Фе, Зн, Cр ва бошқалар) фитонситлар бор. У организмни мустахкамлайди, парҳез овқатланишда қўлланилади. Ёнғоқда 70% ёғ, 20% оқсил, Фе, Cо тузлари, А ва Б витаминлар, Б, П ва C гурух витаминлар бор.(C витамин миқдори қора смародина ва ситрус мевалардагидан кўпдир.) Ёнғоқ диэт овқатланишда, авитаминоз вақтида Фе ва Cо тузи камайганда, организмни мустахкамлашда катта аҳамиятга эга.
Ёнғоқли аралашмаси 2-3 чой қошиқдан 3 марта ичилади ёки чой ва бошқа ичимликларга қўшиб ичилади.
Бу аралашмада анор меваси , ёнғоқ мағзи, фруктоза, пектин, лимон,сорбин кислотаси , сув бордир.
Америкада ўсадиган қора Ёнғоқ таркиби бўйича ўзимизни ёнғоқни эслатади, лекин миқдор жихатдан унда моддалар кўпроқдир. қора ёнғоқ пўстлоғида флавоноидлар, антосианидинлар , ошловчи моддалар, кислоталар, эфир мойлари, Фе ва Cо тузлари, Б1, Б2, -коротинлар бор. Витамин C миқдори қора смародина, ситрус меваларга қараганда 8 марта кўпдир. Ундаги линолен кислота таъсирида атеросклерозни олдини олишда аҳамиятга эга. Ёнғоқ пўстлоқи терини тозалайди, эксудатив диатез, экзема , лишайларда қўлланилади. Бу Ёнғоқда 16% қаттиқ клетчатка ҳамда таннинлар бор.
Ёнғоқ пўстидан тери касаллиги, туберкулёз лимфаденити, бронхиал астмада қўлланилади.
Қора ёнғоқ пўстлоғидан спиртли экстракт олиниб, унинг таркибида органик кислоталар, эфир мойлари, аччиқ гликозидлар бўлиб улар антисептик ва антипаразитлар таъсирига эга, етилган ва оралиқ босқичдаги гелментлар, гижжани йўқатади. Бунда ичак қорин махкамлайди, глист инвазияланади, ўткир ва хроник протозей инвазияланади, кандидоз, организм комплекс тозаланади.
Кунда 2-3марта (сув ёки сок билан) 0,5-2 пипетка овқатдан олдин ва уйқудан олдин ичилади. Аста секинлик билан икки хафта ичида ошириш керак .Яна қайта курс олдидан бир хафта дам олиш керак,даволангандан кейин Прагон препарати (гвоздика ва шувоқ сақлайди) қўлланилади. У паразитлар тухуми ва личинкаларини ўлдиради. Лекин болаларга, болали, ёш болали аёлларга бермаслик керак.
Ёнғоқ таркибида каротин топилган. Ёнғоқ мойи ва клетчатка ичакда перисталтикани кучайтиради, бу эса семизликни олдини олишда ва ичакдаги касалликларни даволашда ёрдам беради.
Ёнғоқ барглари витаминлардан C, Б, П, каротин, эфир мойи, гликозидларга эга ва ҳар хил фармакологик таъсир кўрсатади. Барги июнда йиғилади, бунда витамин C миқдори 5% гача етади. Қуритилган баргдан дамламалар, қайнатмалар, суртламалар тайёрланади. Дамлама авитаминоз ва организм холсизланганда ичилганда моддалар алмашинишини яхшилайди. Спиртли ва сувли барг экстрактлари қонда шакар миқдорини камайтиради унинг юмалоқланиши, қотишини юқорилайди. Бу мақсадда экстрактдан кунда 50 мл 1-3 ой ичида қон кетаётганда ишлатилади. Мева пўстлоғи ва барглари қайнатмасидан ( 4-5 ош қошиқ аралашмага 2 стакан сув қуйилади, 15 минут қайнатилади) ичилади у тетиклаштирувчи хусусиятга эга, ҳамда тери касалликларида ( экзема, лишай, тошма) ванна холатида ёки ташқи мато билан хўллаб даволанади.Золотуха- касалида болаларга дамлама ( бир ош қошиқ баргни қайноқ сув билан хўлланади) кунда 3 марта 1-2 чой қошиқдан овқатдан олдин берилади. Дамлама оғиз ва томоқни шамолаш касалликларидан чайиш учун фойдаланилади.
Ёнғоқ механик прессланганда оч сариқ тусли хидсиз мой олиш мумкин, у рафинирланади, рангсизлантирилади ва дезодарирланади,таркиби триглисеридлардан иборат. Зичлиги 250C да 0,9-93, буриш бурчаги ( 200) 1,4617-1,4633, кислота сони 1,ёд сони 88-98, ишқорланиш сони 188-196, пероксид сони 2 тенг.Таркибида палмитин, палмитолеин, стеарин, олеин, линол, линолеин кислоталар мавжуд.
АҚШ ларида Х. Кларк деган табиб қора ёнғоқдан дамлама таклиф этган, унинг ёрдамида айрим онкологик ва бошқа касалларни даволаган. Бу хусусият Ўзбекистонда ўсувчи ёнғоқдан М.П.Тодак таклиф этган керосинли дамлама анча кучли бўлган. Сабаб қора ёнғоқда юглон ва полифеноллар миқдори анча кўплигидир.
Бу дарахтлар бир оиладан бўлиб қора Ёнғоқ Краснодар, Ставрополда хозир маданийлаштирилган.
Масалан керосинли дамлама оддий Ёнғоқ моддага келтириш учун қора Ёнғоқни 4-5 марта суюлтириш керак бўлган. қора Ёнғоқни даволаш миқдори кунда 16 қошиқ (75-100г) бўлганда оддий Ёнғоқдан 300-500г ичиш керак бўлганлиги хали қўллашда муаммо бўлган. Тоза консентрат олиш қийин чунки кимёвий таркиб беқарор бўлиб оксидланади, қора ранга айланади ва даволаш хусусиятини йўқотади. Оддий Ёнғоқ билан ҳам кунда 1 л ичиб даволаниш мумкин, лекин сувли дамламалар тезда бузилади. Унинг муз хонада сақлаб фойдаланиш мумкин. Бузилиш сабаби нафтохинон ҳосилалари – ва -гидроюгланлар беқарор бўлиб, тезда оксидланиб юглонга, гликозид -гидроюглонга айланади. Бу эса таъсир кучи юқолишига сабабдир. Бу кўк чойнинг ракга қарши таъсирига ўхшаб кетади. Хайвонларни сунъий шишлар келтирилаётганда кўк чойдаги эпигаллокатехингаллат бу касалликдан 4 марта кўпроқ сақлашга сабабчи бўлган. Демак, кўк чой ракни олдини олади, лекин кунда бу чойдан 10 ва ундан ортиқ пиёла ичиш керакдир.Ёнғоқ барглари -чой ўрнини боса олади.
Етилмаган мевалар пўстлоғида катта миқдорда витамин C (300 мг %), пировитамин А, витаминлардан В ва ПП, эфир мойлари, шакар, хинонлар бор, 3-4 % ошловчи моддалар мавжуд. витаминC смародинага қараганда 8 марта кўп,ситруслардан 50 марта кўп. Етилмаган меваларда, сутли мағз ҳосил бўлиш вақтида варене пиширилади, у диэтик ва доривор махсулотдир.
Пишган ёнғоқ мағзида 58-77% энг яхши ўсимлик мойи бор. Унда линол, линолен, олеин, палмитин, стеарин,лаурин,миристин,арахин, моно- ва поли тўйинмаган, тўйинган ёғ кислоталарга бойдир. Буларнинг айримлари ўрнини олиш мумкин. Уларни витамин Ф дейилади. Ёнғоқ мойи кўпроқ пекан ёнғоқда бўлиб, ҳамма ўсимлик ёғларига қараганда витамин Ф миқдори кўп. Бу мой атеросклероз, юрак ишемик касали ва бошқа юрак қон томир касаллигида, жигар касали, масалан ёғлашга айланилаётганда қўлланилади. Алфалинолен кислота ёнғоқ турларида бор ва унга “омега-3” дейилади. У атеросклероз ва онкологик касалликларни даволашда қўлланилади.
10 та мағиз +2 майдаланган чеснок + 1 ош қошиқ семичка ёғи. “Омега-3” кўп бўлганда бу касалликлардан сақланиб қолинади, олдиндан қаришдан қайтаришда, артрит касалликларидан сақлашда қўлланилади. Бунда “омега-3″ фибрин бириктирувчи толаларни эритади, спайка,чандиқ, тўқима қариганида, фибрознокистоза, фибро-миомаларда ва бошқа ишларда ва х.з.о. қўлланилган. Фибрин кўпайиш ҳамда марказларида қайта туқилиш, шамоллаш холатида масалан кислоталарда ” омега-3″ шамоллашни олдини олиш хусусиятга эга. Шу сабабли антирак юглон моддаси билан “омега-3” биргаликда қўлланилганда кучли доривор хусусиятга эга. Ёнғоқ кучли фитонсид бактериосид ва протистосид хусусиятга эга. Охирги ҳолатда ҳамма бир хужайрали хайвон ва ўсимлик дунёсидаги ҳаракатчан мавжудодлар хисобга олинади. Булар орасида протозой инфекцияси, масалан трихомонада ва кўпгина бошқалар, булар одамзот учун дахшатли муаммодир. Антимикроб хусусиятидан ташқари айрим замбуруқли касалликларда ҳам (фунгисит хусусият) га эга, масалан теридаги замбуруқлар. Кўпинча системали касалликлар комплекс инвазия билан боғлиқ.(бактерия, вирус, замбуруқ, гижжа) . Кандидоз касаллигига қарши ёнғоқ барглари қўлланилгани маълум. Бу замбуруқ кишининг шилимшиқ ва тери қатлами ўлдиради. Бу холда бир ош қошиқ майдаланган барглар бир стакан қайноқ сувда дамланади, совутиб докадан ўтказилади. 3-4 ёшли болалар 1-2 чой қошиқ , 5-7 ёшлилар 3-4 чой қошиқ, катталар 1 ош қошиқ 3 марта кунда овқатдан 20-30 минут олдин ичишлари керак. Катта ёшли беморлар эса кунда 1 стакан ичадилар.Агар ёнғоқ баргини ўзини, ёки пишмаган қора ёнғоқ дамламасини ўзини танавул қилинса таъсир кучли бўлади. Тиббиётда барг ва пишмаган меваларнинг болалар учун ванна шаклида золотуха, лишай, терида тошмалар, эксудатив диатезда, қуруқ ва хўл экземада, нейродермитда, замбуруқли тери зарарланганда, лимфа тугунлари шамоллаганда, угр, сил касали, ангинада қўлланилганда махсус бўлмаган дори сифатида тери силида (қизил волчанка, скрофулодерма, инфуратив эритема, олтин лишай, бородавчатий тери сили) қўлланилган, хроник эпидермотифда, псориаз ва стрептокок, стафилакок тери касалликларида ва шилимшиқ қаватларда фойдали бўлган.
Халқ томонидан Ёнғоқ орасидаги тўсиқ қаватини дамлама шаклида мастопатия ва матка фибриомасида қўлланилгани маълум. Шу дамламани рак олди касалликларида, ҳамда ракни даволашда аҳамиятлидир. Майдаланган баргдан оливка мойи билан аралаштириб 7 кун сариқ мум қўшиб тайёрланган суртмалар (маз) қийин тузаладиган яра, тери доғи,куйганда ва хакозаларда фойдаланилади. Лейкозда қўлланган ресептлар мавжуд. Бунда аралаш ўсимликлар термаси тўпланган: сариқ донник -2қисм, пирей (томири2қ),Ёнғоқ барги-2қ, қоқи (бутун ўсимлик)-2қ, шалфей-2қ, чистотел-0,5қ, яснотка белая-2қ. Бу аралашманинг 25-30г совуқ сув билан аралаштирилади, қайнатишга олиб бориб, кичик алангада 5-7 минут яна қайнатилади, 3-4 соат дамланади. 150г дан овқатгача 3 марта 20-30 минут олдин ичилади. Аввалдан гижжа хайдаш учун (юмолоқ глист гижжа) югландин алкалоиди таъсири бўлгани учун қўлланилган. Хозиргача мева олди пўстлоқидан “каркон” ва “юглон” препаратлари чиқарилган. Улар тери сили, стригуйчий лишай, экзема,аллергия, стрептокок ва стафилакок тери касалликларида фойдаланилган.
Россияда М.Годик тайёрлаган элексир маълум, унда майдаланган ёнғоқ 14 кун ароқда дамланган, филтрланган ва тенг миқдорда керосин билан аралаштирилган. Ишлатишдан олдин чайқатилиб оқ эмулсия ҳосил қилади. Касал устидан компресс қилинганда радикулитдан даволайди, инфилтратлар, шишларни юттиради.
М.Годик керосиндаги дамламани онкокасалларни даволашни таклиф этган бу дамлама қўшимча радикулит, инфилтрат,гастирит , простата, артрит, пиэлонефрит, гипертония, склероз,тромбофлибит,томирни варикоз кенгайганида, ҳар хил зарбаланганда, мушак оғриганда, куйганда, эски яра тикмаларини ютилиб кетишида, абсесларда ( ташқи аплекасия орқали қўлланилган), ишемия,шизофрения, серрозда қўлланилган.
Австралиялик П.Керрер айтишича керосинли дамлама кучли фармакологик фойдалидир.Рак,оқ қон,бола серебрал паралич, субферал ҳароратда, Бехтерев касалларида исботланган. Керосин, лимфани суюлтиради, лимфа қотмасини йўқотади, шу сабабли лимфоинтоксикасия лимфостаза сифатида махкамланишини кўрсатди. Керосин фибрин кенгаймаларини спайкаларини эритади ва касалликларни енгади. Манжурия ёнғоқи ҳам оддий ёнғоқ ва қора ёнғоқга яқин, халқ ундан онкологияда қўллаган. Рак касалига стресс ҳаяжонланиш катта таъсир қилади. Манжурия ёнғоқи баргидан, пишмаган мевалардан спиртли экстракт эмосионал-оғриқ стресни мулойимлаштиради, ва метастазирлашни сусайттиради. Кучли фаолликга эга ва шишга қарши таъсирга эга. Бу дармон устида ишларни кўпайтириш керак, бу ёнғоқни кўпайтириш керак.
Ғарбда қора ёнғоқ спиртли дамламаси ёки сувли дамламаси, гвоздика ва аччиқ шувоқ аралашмаси рак касалида, болаларда ҳам яхши таъсир кўрсатган. Х. Кларк гижжа ва шунга ўхшаш инвазияларга, микробли вариантларига қора ёнғоқ дамламасини синаганда, у ўсма (рак) даволанганини сезган. Унинг фикрича агар организмда ҳар хил паразит, гижжа хайдалса рак ҳам даволаниши мумкин. Унинг айтишича ракни туғдирувчи ҳам паразитлар ва экотоксинлар экан. У таклиф этган ресепт 100 га яқин паразитларни организмдан хайдаб чиқаради. Юқорида айтганимиздек препарат таркибида қора ёнғоқ пўстлоғи, аччиқ шувоқ ва гвоздика аралашмасидир. Қора ёнғоқ ва шувоқ юқори ёшли паразитларни ўлдирса, гвоздика тухумларни ўлдиради. У 200 га яқин онкокасаларни даволаган.
А.Калпакова 3Б босқичдан3 хил ишларни, аёллар органларида, ичакда ва оёқдагини даволаган. Буни ўзида синаган, кейин бошқаларни даволаган. Учта аралашмадан гвоздика янги терилган ва майдаланган бўлиши шарт. Бу гвоздика ёпиқ банкада 1,5 хафтагача сақлаш мумкин, кейин кучини йўқотади. Ишлатишдан олдин гвоздика бошини капсуллаш ёки олма прессида, ёлғиз сливкада сақланг, лекин сувда турсин. Уч кун ўтгандан кейин қаттиқ шиш мулойимлашади, айримларда бу воқеа 5 кунда содир бўлади.Шунда ишлаш қобилияти, овқатланиш яхшилана бошлайди. Агар тишда металл қоплама бўлса дори хусусияти камаяр экан,қоплама ечилгач 2 ой ичида оғриқ камайиб, холат яхшиланади. Лекин овқатланишда эхтиёт бўлинмаса оддий сут қайнатмаси, шакар, диэта сақламаслик ҳам бу холатга салбий таъсир кўрсатади. А.Калпакова кўрсатишича бу дамлама бачадондан фиброматоз боғланмаларга, киста тухум моякларга, тасъир қилиб касалликни ярим йилда тўла йўқоттирар экан. Бачадон раки бошланғич босқичларда ярим йилда йўқолган. Тери раки тўла битган. Простата раки ва тегишли диабетда шакар миқдори 3 хафтада нормаллашган, қайта текширилганда рак хужайралари топилмаган яъни кўкрак раки диабет билан қўшилганда ўпка метостазалар мавжуд бўлганда комплекс даволаш орқали метастазалар йўқотилган. Ўпка раки шиши тўла йўқолган. А. Колпакова фикрича кўкрак раки секинлик билан даволанар экан. 10-20 кундан кейин шишни ўсиши тўхтаган. Агар рак ўтиб кетган бўлса тўла тузатиш гумон бўлиб, хаётни узайтириш мумкиндир ва энг асосан оғриқ йўқолади. М.Зеленова мақоласида “железисто-кистоз гиперплазий эндометрия” касали қаттиқ қон оқиши орқали, яъни рак олди холат касал бўлганда, унга кучли гормонлар бериш натижасида ҳар-хил қўшимча холатлар, рухий ўзгаришлар ҳам содир бўлган. Тишлар бузилган, юрак ва суяклар оғриган. Врачлар фақат операсия қилиш керак деган хулосага келганлар. Қора ёнғоқ дамламаси берилганда 5 кунда қон оқиш тўхтаган. Лекин биринчи куни боши оғриган, холсизланган ва қайт қилган. Иккинчи куни юрак оғриган, бош оғриган. Бунда заҳар ва токсик моддалар организмдан чиқиб кетган, бунда паразитлар ажралган, қисман қон оқиш кучайган. 7-куни қон тўла тўхтаган. Кейинги ярим йилда қон оқмаган. Аёллар ойлик сикли қайтган. Тахминлар бўйича дамлама ҳамма онкологик касалликларда местопатия, фиброма, простата аденомаси, гипо- ва гипертония, диабет, тарқоқ склероз, псериаз, экзема, диатез, нейродермит, замбуруқ касаллари, ҳар-хил тошмалар, хроник чарчаш, бош оғриғи, мигрен, артрит, крон касали, ичак касали шулар орасида колит, язвали колит, ич кетиш, гемарой, қорин оғриқлари шулар орасида гастрит ва язва, жигар простата касалликлари, мушак оғриқлари, суяк ва пайлардаги оғриқлар, организмни шлакланганда, лимфа безлари шишлари(лимфоаденит), кераксиз семизлик, олдиндан қариш касалликларида қўлланилган.
Тайёрлаш ресептураси қора ёнғоқ дамламаси тайёрланганда 50% спирт ва мулойим (ярим пишган) қора ёнғоқ пўстлоқи қўлланилади. Яхшиси ёнғоқни тўла ишлатиш керак, синдирмасдан, чунки фаол ингредиэнтлар кўк ташқи қаватда жойлашган. Ювилган ёнғоқлар шиша банкада бўғзигача терилади, кейин тўлдириб, Ҳаво қисмини қолдирмай спирт қуйилади, чунки Ҳавода оксидланиб махсулот бузилади. Ичига 1 ош қошиқ витамин C қўшиб,полиэтилен билан қаттиқроқ беркитиб, унинг устидан эса метал ёки пластмасса қопқоқ билан беркитиб 3-5 кун қолдирилади. Кейин ёнғоқлар олиб ташланади. Ҳар бир литрига 1чой қошиқдан витамин C қўшилади, шу ишлар натижасида дамлама ранги кўм-кўк бўлади. Кейин банка яна полиэтилен ва темир қопқоқ билан беркитилади. Агар банка очилмаса дамлама қорайиб қолган холда ҳам доривор хусусият бир неча йил сақланади. Дамлама ишлатилаётганда ҳам сув билан суюлтириш мумкин эмас. Ҳаво билан таъсирлашса дамлама қораяди ва кучини ёқотади. Шунинг учун ҳам спирт миқдори полиэтилен қопқоққа тегиб туриши керак. Банкадан қуйилаётганда Ҳаво булмаслиги керак. яхшиси ишлатишдан олдин катта банкадаги дамлама кичикроқ банка бутилкаларга қуйиб олиниши керак. Охирги марта ишлатилганда ярмигача тўкилган банкалар Ҳавода бир ойгача қолмаслиги керак. Агар дамламани яшил ранги ўзгара бошласа тезда витамин C қўшиш керак.
Ичувчилар, серроз касаллилар, болларга сувли дамлама бериш керак, лекин у қийин сақланади. Сувли дамлама дозаси 1,5-2 марта оширилади.Кўпинча бир йилда икки курс даволаниш олинса сувли дамламада табиблар 3 курс даволанишнинг ҳар 6 ой ўтгандан сўнг таклиф қиладилар.
Асал консервати (1:1) қўллаш ҳам рухсат берилади.
Дамлама қоронғи, салқин жойда сақланади. Пробкагача ўсимлик мойи 0,5-1 см ёки вазелин қуйилса у ҳаво билан алоқа қилаолмайди. Бошқа холатда очилганда, герметизасия бузилганда дамлама тез оксидланади ва қорайиб қолади. Яхшиси дамлама олинган идиш остига кранник қўйилиши ёки қисқичли қуйиш трубкалари ишлатилгани яхши. Кўпроқ махсус шприслар ёки кимёвий шиша трубка -бюреткалар ҳам қўлланилади. 0,5 л ли бутилка дарров кичикроқ бутилкаларга бўғзигача Ҳаво қолдирмасдан қуйиб, махкамлаб фойдаланилса оз вақт ичида у Ҳаво билан оксидланмасдан қолади.
Паразитлар қуйидагича йўқотилади биринчи кун 1 томчи 0,5 стакан сувга солиб оч қоринга ичилади,иккинчи кун 2 томчи,5-кун 5 томчи ,6- кун 2 чой қошиқ 0,25 стакан сув билан 15 минут ичида кичик қулт-қулт қилиб ичиш керак. Агар оғирлигингиз 68 кг атрофида бўлса 2,5 чой қошиқ қўшинг, 90 кг дан юқори бўлса 3 чой қошиқ қўшиб ичинг. Хушбўй қилиш учун асал ёки кориса қўшинг.
Оила аъзоларингиз ва яқинларингиз 2 чой қошиқ дамламадан бирмарта 2 хафтада ичиб турилса ҳамма қайтадан зарарланмаслиги мумкин. Улар ичакларида ҳам ҳар-хил ёшдаги паразитлар бўлиши мумкин, улар ўзини билдирмасдан ётади.
Нега 5-6 кун ичида ошириб борилиб керакли миқдорга ичилади. Чунки айрим ёт холатлар бўлиш эхтимоли бор. 6 кунда организм ўз холатини номоён қилади. Айрим кишиларда катта миқдорда дамлама ичилганда ичакларда оғриқ бўлиб, бош айланиши мумкин. Бу ичак спазмаси,бош миянинг вақтинча рефлектор спазмаси асосида бўлади. Бундан қўрқмаслик керак ва дорини ичишни тўхтатишга сабаб бўлмаслиги керак. Бу ёт холатлар тезда йўқолади.
Айрим ичаги қотадиган касалликларда бу холат кучайиши мумкин. Бу холда дамламани лен уруғи дамламаси ёки бошқа услубларда ичиш керак. Гипертонияда эхтиёт бўлиш керак чунки гвоздика ҳам босимни оширади.
3-ва 4- босқич онкологик касалликларда организмни умумий интоксикасияси вақтида ва ундан кейин 1-2 ой ичида ахвол оғирлашади, чунки катта миқдорда паразит микро организмлар тўқима ва ичакдагилари ўлади. Бу вақтда юрак- қон томир тизимига қўшимча куч келади, юрак яна холсизланади. Бу эса инфаркт олди холатига келтиради. Шунда детаксикасион ишлар ўтказиш керак.Шунда 10 пиёлагача шакарсиз кўк чой ичиш керак ёки янги шарбатлар(сок) апелсин, анор, олвали, смародина ва бошқа сариқ , қизил, қора рангли мева шарбатлари ичиш керак. уларда полифенол бўёқ детоксикаторлар бўлади, бундан ташқари қизил лавлаги шарбати ҳам ичилади. Шу вақтларда хохланган кўк баргли: крапива, узум барги, ҳар-хил ўтлар янги шарбатини 20-50г кунда ичиш керак. Қишда эса бу карам барги, лавлаги ботваси, сабзи, ҳамда сунъий ўстирилган буғдой,маккажухори кўклари қўллаш мумкин. Бунда унинг шарбати эмас жомини қўллаш мумкин.Қора ёнғоқ дамламаси билан даволанганда фақат паразитлар ҳалок бўлмасдан керакли микрофлора ҳам шикастланиши мумкин. Шу сабабли даволаш тўхтаганда тезда диабактериоз курси яъни кислотали сутли бифидумбактериялардан фойдаланиш керак, улар аптекаларда бор. Унда соғ микрофлора ичакда ўз холатини эгаллайди. Диабактериоз вақтида ичакда микроэлементлар ва В гурух витаминлар чиқиши камаяди ва кунда “сплат”,”спирулина”, “комплевит”,”пентевит” препаратларидан ичиб турилади . Қора ёнғоқ қўлланилганда ичак ва сийдик пуфаги онкологиясида қон кетиши тўхтайди. Лекин дамлама ичиш тўхтаса яна эски холат бўлади. Бунга сабаб диабактериознинг қайта ҳосил бўлишидир. Ичак касали язваларида учталик дори ичиш мумкин эмас.
Даволаш вақтида бош оғриши, қайт қилиш бўлиши мумкин. Эски хроник касалликларда масалан қон артериал босим, ичак қотиши, ҳарорат ортиши, қоринда ва қорин ости безида оғриқлар бўлиши мумкин. Шу сабабларга кўра даволашни тўхтатмаслик керак. Агар ёқмаслик холати бўлса дозани камайтириш кейин аста секин ошириб бориб охири “зарба” дозаси 8 чой қошиқ 1 мартагача олиб бориш керак. Онкологияда 1 мартада ича олмаса 3-4 чой қошиқдан кунда 16 чой қошиққа еткангача ичириш керак. Организмнинг аллергик дориларга тасирини текшириш учун 1-кун 0,5 чой қошиқ , иккинчи кун 0,5 чой қошиқдан қўшиб ва хоказо. 2 чой қошиққа чиққандан кейин доза оша бошлайди, 3-кун – 3 чой қошиқ, 4-куни-4чой қошиқ, 8-куни -8 чой қошиқ 1 мартани ўзида ичиш керак. Кунда 16 чой қошиқ 2 марта ичилади.
Алкогол тасирини йўқотиш учун 3 таблетка никотинамид, витамин ПП ичилади, у қайт қилишни олдини олади.Бир соат ётилади қайт бўлганда, 8ч.қ. дамлама ичилади. Яна қайт қилиш бўлса дорихоналардан қайтни олдини олувчи дори олиб қўлланилади. Дамлама сув, пиёз дамламаси, кўк чой, шиповник дамламаси билан суюлтириб, агар доза 3-4 қошиқ бўлса қултилаб ичиш керак. Спиртли дамламада албатта никотинамид қўшиб ичилади. У қон капилярларини кенгайтиради, юз териларига тез қон келиши натижасида қизаради. Агар даволашда яхши холат бўлмаса учинчи курсга келганда 16 чой қошиқ ошириш мумкин. Айрим методикаларда 16 чой қошиққа етгач 3-4 кун ичиб кейин яна пастга қараб туша бошлаш керак.
Касалликни даволангандан кейин ҳам бу учликдан профилактика учун хафтада 1 марта 2 чой қошиқ + 0.5 қошиқ шувоқ хокаси порошоги + 1 чой қошиқ гвоздика порошоги ичиб турилади
Болалар ҳам аввал 5 кун катталарга ўхшаб даволанади. 6-куни икки чой қошиқ ўрнига қуйидагича берасиз.
Ёши дамлама никотинамид
6 ойликгача 0.25 чой қошиқ 50 мг
6 ой-5 ёшгача 0.5 чой қошиқ 50 мг
6 ёшдан-10 ёшгача 1 чой қошиқ 100 мг
11 ёшдан-16 ёш 1-1.5 чой қошиқ 600 мг
Бу режим паразитларни даволаш учун, ракда эса қаттиқ график танланади. Яни яхши бўлиб кетгунча 16 чой қошиққа етказиш, йилда 2 марта қайтариш, оила аъзолари ҳам хафтада 1 марта дамламадан ичишлари керак. Шувоқ қўлланилганда бош айланиши, қайт қилиш мумкин. Лекин бу тез ўтиб кетади.
Шувоқ пишган баргларини қуритиб, майдаланади, шувоқ порошогини 1 чимдимдан 2-3 кунда ошириб 0.5 ош қошиқга етказиш керак, 2-3 яна қабул қилиб, кейин 0.5 ош қошиқ 1 хафтада 1 марта ичилади. Онкологияда энг ками 14 кун ичилади.
Гвоздика 1500 мг (1.5 гр) ёки 1 чой қошиқ порошок кунда 1 марта оч қоринга ичиш керак. Шувоқ ва гвоздика капсулада ичилса (уни эса желатина қопқоқини ишлатиш мумкин). Нон мулойими билан аралаштириб порошок ёпилади.Гвоздика ҳам 0,2 чой қошиқ 3 марта 1 кунда овқатдан олдин ичилади. 2-кун 0,25 чой қошиқ 3 кундан 10 кунгача 0,3 чой қошиқ 3 марта кунда овқатгача, 10 кундан кейин 1 чой қошиқ хафтада ичилади. Агар 3 та аралашма 7-14 кун ичилса организмдаги паразитлар йўқолади.
Онкологик касалликларда яхшиланиш 3 хафтадан кейин бўлади, тўла ичак инфекциясини йўқотиш учун 2 ойлик курс яхши фойда беради. Айрим вақтларда яхшилангандан кейин дори ичилмаса яна оғриқ бошланади,яъни тасмали кирм,черв ва юмолоқ черв қолган бўлади, бунда катта миқдорда гваздикани кунда бир марта 7 кун бирин кетин ичиш керак, бунда 3 талик препарат олиш давом этиш шарт.Аччиқ шувоқ(артемисиа абсинтҳиум) иштаҳа йўқолганда, хроник ичқотишида, метиоризм, изжога, ичак қорин касалликларида, жигар касаллаклирида, ўткир ва хроник гепатит, жигар серрози, ўт пуфаги, кам қонлик ,панкреатит, атрофик гастрид, ичак раки, колит, лимфа тугунлар туберкулёзи,уйқусизлик, успакаиваюший, оқриқсизлантириш, глистларга қарши, шамоллашга қарши, шишга қарши,лейкопения касалликларида,бундан ташқари кимёвий ва ретгенотерапия: анемия ва тромбоситопенияда қўлланилади. Шувоқ гноэрод микробларни йўқотади, трихомонад қонни тозалайди , хламид, мушак лямблит, бир хужайрали жгутиклар( протеитли, протозой, зооспорлар ) гемолитик стафилокок ва бошқа паразитларни йўқотади. Порошокни 2-3 грам 3-4 марта бир кунда ичилади. Ҳамма шишларда ишлатилади.
Оддий шувоқ (чернобилник ) (артемисиа вулгарис ) қон тўхтатувчи, иссиқ туширувчи, оғриқни йўқотиш, бронхиал астма, пневмания, гижжага қарши, яра даволовчи, умумий мустахкамловчи, туберкулёзга қарши, Здренко тўпламига кириб сийдик қувуқини папилломатозани даволашда, скрофулни даволашда самарали, лимфадент силида ҳам аҳамиятга эга. Шувоқ тутуни билан даволаш кишилар диққатида. У фагоситозни кучайтирада, иммуно яхшилаш таъсирга эга, тўла ҳар хил стрепто-стафиллокок синечний таёқчалар ҳар хил штамлар ўсишини пасайтиради, вулгарпротеин, салмонеилни, пневмококни, дифтерияни кучайтирувчини, сибир язвасини тутунлаш орқали 99%гача патоген флоралар йўқолади. Олимлардан Ладининина Е.А. , Морозова Р.С. сил касалини ўпкада анобалик эффектни бронхоэктатик касалда, чехоткаларда қўллаш керак деганлар. Хроник ва ўткир бронхитларда, лихорадкада, интоксикасияда, астеник ҳолатда, неврозда, вегетотомир дистония гипотоник типида ва бошқа касалларда антимикроб, тетиклаштирувчи, умуммустаҳкамловчи, мулойимлаштирувчи, антиневротик , детоксикасион, диуретик, аппетит қўзғатувчи ва бошқа оддий шувоқ хусусияти маълум. Худди шу холат ҳам онкологияда ҳамдир. Шу сабабли шувоқ сил касалини сусайтириш ва онкологик интоксикасияни, ҳамда қўшимча химотерапевтик модда сифатида қўллаш тушунтирилади. Лекин фақат шувоқ эмас балки ўсимлик термаси сил касалликларида қўлланилса яхшидир. Кўпинча бу терма 15-20 ўсимликдан иборат. Ҳар хил ўсимликлар билан уни фебрило ва субфебрил ҳароратда ҳам қўлланилади. Ҳамма шишларда айниқса бачадон ракида, тухум, сийдик қовуқи, қорин, тўқри ичакда қўлланилади. Қайнатма. 2 ош қошиқ майдаланган шувоқ томири 1 стакан сув билан аралаштирилади, ёпиқ идишда 10 соат сақланади, кейин кучли оловда 10 минут қайнатилади. Иссиқ жойда 2соат дамланади,филтрланади. Кунда овқатдан олдин 3-4 марта 0.25 стакандан қабул қилинади.
Бачадон ракида фақат қайнатма ичмасдан у билан босимда ювилади (спринсланади). Бунинг учун 1 стакан дамлама совутилган қайноқ сув билан 1 литр хажмга келтирилади Дамлама а) 5 ош қошиқ майдаланган ўт 0.5 литр ароқ билан 2 хафта ушланади, вақти билан аралаштирилади, филтрланади. 1 чой қошиқ 3 марта кунда овқатдан олдин бачадон раки, саркомада, тўқри ичак, қорин,пишевод, ичак ракларида қўлланилади. в) 3 чой қошиқ майдаланган ўт 4 соат 1.5 стакан қайноқ сувда ёпиқ идишда дамланади, филтрланади. 0.25 стакандан 3-4 марта овқатдан олдин ичилади.Қуюқ чернобил томири спиртли дамламасини 20 томчидан 3 марта 1 кунда овқатдан олдин қорин ва аёл жинсий органлари ракида ичилади.
Таклифлар бўйича чернобилник ҳамма аёллар касалларини даволайдиган доривор ўтдир.
Гуллаётган шувоқнинг юқори қисмини куйдириб, кулини бачодонга киритилса ҳар хил язвалардан ҳамда шиш узеллари йўқотишга сабабчи бўлади. Апликасия қилиб кўкрак онкологик язваларда ишлатиш мумкинга ўхшайди. Шувоқ билан даволанганда гнсерод ва оддий инфекциялар, рухий касалликлар тузалган, модда алмашиниш меерлашган ҳамда тўйимликни, қамда семирганда оғирлик камайтирилган Аччиқ ва заҳарли бўлгани учун аввал шувоқ бир кун озгинаси чимдими ( қуриқ гул) тил тошга қўйиб сулак билан хўллаб сулакни ютиш ёки сочиб пуркаб юбориш керак. Шу услубда ҳар икки соат эрталабдан кечгача. Иккинчи кун иккита гулини ютиб юбориш ва тўрт кун ичида базани чой қошиқ учи миқдорига келтиради. Бешинчи кундан бошлаб шувоқни уч марта овқатдан олдин ва кечаси (4марта ) 14 кун ичида 30 кунга ҳам етказиш мумкин. Бунда доза чой қошиқга етади. Энди уни чайнаш оғизда ушлаш мумкин у тиш, милк, оғиз бўшлиғини дезинфекциялайди.
Тайёрланган шувоқ қўл билан майдаланади, дуршлаг орқали тебратилади. Ўтган порошок қуруқ холда ютилиши мумкин, ўтмаган қисми напар тайёрлашда клизма қилинганда,спринслаганда (уни урогенител, шишлар шамоллаганда, ичак майдонида) кўз, қулоқ, буринга томизилганда, оғизни чайишда қўлланилади. Клизмани 2 кун даволанаётганда бошланади ва 7 кун давом этади. Кечаси ташқарига чиққандан кейин катта 2 л клизма, бошланади 0,5 л иссиқ напар шувоқ билан.Доривор микроклизма 50-100 г кечаси даволашда қолиши мумкин. Килзма билан бачадон ва уретрани 2 марта кунда эрталаб ва кечаси илиқ шувоқ напари билан ўтказилади.Шувоқ напари қуйидагича тайёрланади: 1 чой қошиқ шувоқ 1 литр сувда 30 секундгача қайнатилади, 7-10 минут дамланади. Биринчи хафтада кунда икки марта спринсланади,иккинчи хафта бир марта, 30 кун давом этади. Бирдан шу вақтда бурун,кўз,қулоққа томизилиб туриш керак. Спринслаганда сийдик жинсий йўллардаги инфекция белгилари йўқолгунча қўлланилади. Профилактика икки марта йилда, бахорда ва кузда тахминан 14-30 кун ўтказиб туриш керак. Нега қуруқ шувоқ керак Шунчаки у ичак қорин тракти ичидан ҳамма учаскалардан ўтиб кетиши учун. Дамлама ичаккача етиб бормайди. Шувоқни нонга ўраш мумкин, вареня, асал билан суркаб ютиб юбориши керак. шу таъсирида миома, аденомалар ютилиб кетиши мумкин.
Доривор шувоқ (Артемисиа аборантум) ер устки қисми онкологик касалларда таклиф этилган Яна пневмония, бронхо эктезлар, экссудатив плеврит, ассит, энтеритда қўлланилган. Болаларга ситвар шувоқ таклиф этилади, унда аччиқ йўғ, уни овқат, каша ва бошқаларга қўшиш мумкин. Фикрларга қараганда, кўпгина инфекция ўзини сақлаш ва иммун қўриқлашни йўлдан бузади. Шу эндо- ва экзотоксинлар ва инфекциялар мухитида шишлар пайдо бўлади. Шу жихатдан шувоқни “учталик” даги ўрнини тушунтириш мумкин.
Агар кишида шувоқ аллергия туғдирса унда дамлама ва қайнатмаларни бошқа одам тайёрлаб бериши керак.
1.Барг дамламаси мия ва юрак томирлари склерозида, моддалар алмашинишини, организмда,қонда шакарни камайтиришда, ўпка силида қўлланилади. 1 чой қошиққа 1 стакан қайноқ сув қуйиб 1 соат дамланади ва докадан ўтказилади 0,5 стакан кунда 4 марта овқатдан олдин ичилади.
2.Мева пўстлоғи ва барглари тери функциясини кучайтиради, тери касалларида (маддалаган тошма, лишей, экзема ва бошқаларда ) қўлланилади. Уни ванна қилиш, ювиш орқали ишлатилади.
3.Болалар рахитида ёнғоқ дамламаси ичказилади. 1 чой қошиқ барг 1 стакан қайноқ сув билан дамланади, 0,5-1 соат тургач филтрланади. Овқатдан олдин 1-2 чой қошиқ ичилади. Худи шундай консентрасияли барг дамламаси томоқ ва оғиз бўшлиғини ғар-ғара қилишда фойдали. Барги ўрнига томир ва дарахт пўстлоғини ҳам қўллаш мумкин, у кучсиз юргизувчи хусусиятга эга. Юмолоқ гижжаларга қарши пишмаган Ёнғоқ мевалари тузли юргизувчи тузлар билан (болаларга МгСО4 ҳар ёшига 1 г хисоблаб ) берилади.
4.Ёнғоқ -гижжа хайдайдиган махсулот сифатида. 4 ош қошиқ майдаланган пишмаган ёнғоқ озгина тузли қайноқ сув билан аралаштириб 30 минут дамланади ва филтрланади. Бу дозани бир кун ичида ичилади, кечаси эса тузли юргизувчи ичилади. Бу усулда селитра ва бошқа гижжалар йўқолади. Ёнғоқ мойи куйган ва кўпдан тузалмайдиган ярага суркаш учун қўлланилади.
5.Ёнғоқ ичак касалликларини тузатади. 30 бўлак майда кесилган ёнғоқ мағзи териси билан 1 л 40% ли спиртда аралаштирилади ва 14 кун қуёшда тоблантирилади, спирт қуйиб олинади, настойкани 1 ош қошиқдан 3 марта кунда овқатдан олдин сув билан суюлтирилади.
6.Ёнғоқ диабетда бир ош қошиқ майдаланган барглар бир стакан қайноқ сувга солинади, 20-30 минут қайнатилади, дамланади, совитилади ва филтрланади кун давомида тенг миқдорда ичилади.
7.Ёнғоқ диабетда ёрдам беради. Ёнғоқни оралиқ тўсиқларини бир стакан қайноқ сувга солинади сув хоммомида 1 соат ушлаб турилади, совитилади ва филтрланади. Бир чой қошиқ 3марта кунда ичиш керак.
Проф. Ш.В. Абдуллаэв
Қ. Каримов