Телеграф тарихи

«Телеграф» сўзи юнонча «теле»-«узоқ»ва «графо»-«ёзаман» маъноларини англатувчи сўзлардан ташкил топган. Телеграф-узоқ масофаларга ёзма хабарлар юбориш имконини берадиган қурилмадир. Электр телеграф алоқаси учун амалда қўллаш мумкин бўлган биринчи телеграф қурилмасини Россияда 1832 йили П.Л.Шиллинг ишлаб чиққан.

Телеграф аппаратларининг бир нечта муваффақиятли конструкциясини рус олими Б.С.Якоби яратган. Дастлабки электр телеграф аппаратларидан бирини 1837 йилда америкалик олим Семюэл Морзе ихтиро қилган.

Морзе ўз аппарати учун махсус алифбе ўйлаб топган. Бу алифбеда ҳарфлар ўрнига нуқта ва тирелар қўлланилган. Бу эса ихтирочи шарафига унинг номи билан Морзе алифбеси деб аталган.

БEЛЛНИНГ ИХТИРОСИ

Нуқтаи ва бошқа товушларни истаган масофага узата оладиган ажойиб қурилмани профессор, кар-соқовлар мактабининг ўқитувчиси А.Г.Белл 1876 йилда ихтиро қилди. Алоқа линиясининг бир бошида-микрофонда товуш тўлқинлари электр токи тўлқинларига айлантирилади. Бир жуфт мис, сим орқали бу тўлқинлар олис масофаларга етиб боради. Линиянинг иккинчи томонида-телефонда электр токи тўлқинлари яна товуш тўлқинларига айланади.

Сухбатлашиш учун алоқа линиясининг ҳар иккала томонида микрофон ҳам, телефон ҳам бўлиши керак. Микрофон билан телефонни бирлаштирувчи қурилма микротелефон дейилади. Биз уни телефон трубкаси деймиз. Телефон трубкаси эса симлар билан телефон аппаратига уланган.

Телефон аппаратларида, микротелефондан ташқари, телефон номери териладиган диск ва қўнғироқ бор. Барча телефон аппаратлари алоқа линиялари орқали автомат станцияси-АТСга уланган.

Луи Пастернинг оламшумул кашфиёти

1822 йилда Франциянинг Дол номли кичиккина шаҳарчасида кўнчи оиласида туғилган чақалоққа ота-онаси Луи деган исм қўйишган эди. Ушбу чақалоқ келажакда оламга машҳур олим бўлиб танилишини ким ўйлабди дейсиз.

Болалигида бадиий истеъдоди кучли бўлганлиги учун отаси ўғлини катта артист бўлишига умид қиларди. Артист бўлмаса ҳам, дунёга танилди. Аммо Луи аниқ фанларни ўрганиш йўлини танлади ва Луи Пастернинг вино кислотасини ишлаб чиқарувчи бирикмаларни ўрганиш бўйича тадқиқотлари натижалари органик кимё фанига асос солди. У 25 ёшида докторлик диссертациясини ёқлади. Пастер ачитқи қўзғатувчиларни аниқлаш бўйича тадқиқотлар олиб борди. Ўша даврларда вино ишлаб чиқариш саноати кенг ривожланган бўлиб, винони бир хил таъми билан узоқ вақт сақлаш муаммосини ҳал этиш лозим эди. Турли ичимликлар ва озиқ-овқатларнинг ачиб қолишига сабаб бўлувчи «хамиртуруш» қўзғатувчилар мавжудлиги ҳақида айрим маълумотлар бор бўлсада, улар ҳали чуқур ўрганилмаган эди. Қўзғатувчи ачиб қолиш натижасида вужудга келади деб тушунилар эди. Пастер эса аксини, яъни, қўзғатувчилар маҳсулотларни ачиб қолишга сабаб бўлишини исботлади. Шунингдек, турли қўзғатувчилар маҳсулотларни турлича ачитишга сабаб бўлишини таъкидлади. Л.Пастер 1857 йилда ана шу мавзуда ҳисобот ёзди ва бу асар айрим олимлар таъбири билан айтганда «микробиология фанининг туғилишига гувоҳнома» бўлди.

Бу вақтга келиб Л.Пастер анча танилиб қолган эди. Орлеан шаҳри саноатчилари ундан сирка ишлаб чиқаришдаги бир қатор муаммоларни ҳал этишда ёрдам сўрайди. У винонинг сиркага айланиши сабабчиси бўлган қўзғатувчи (энди уни микроорганизм деб атайди) суюқликнинг устки қисмида бўлишини исботлади ва тадқиқотлар натижаси ўлароқ «Вино сиркаси ҳақида дарс» номли қўлланмани тақдим этди.

Ачитқи қўзғатувчиларни чуқур ўрганиш Л.Пастерни озиқ-овқат саноатидаги тез бузилувчанлик билан боғлиқ муаммоларнинг кўпига микроблар сабаб экан, деган хулосага олиб келди. Микроблар ҳаво ёки чала ювилган идишлар орқали тайёрланаётган маҳсулотга ўтиб, унинг тез бузилишига олиб келиши Л.Пастерга энди аён эди. Маҳсулот бактериялар таъсирида бузилмаслиги учун гигиэна қоидаларига амал қилиш, суюқлик (вино назарда тутилади) бузилмаслиги учун 50-60 градус иссиқда бир неча минут ушлаб туришни таклиф этади. Ушбу таклиф вино тайёрлашда биринчи бор синаб кўрилгандаёқ юқори самара берди, ачиб бориш жараёни кескин сусайиб, микробларнинг асосий қисми винонинг таъми ва хушбўй ҳидига кучли таъсир кўрсатмай нобуд бўлди.

Қадим замонлардан чириш жараёнида ҳашоратлар, қуртлар ва бошқа мавжудотларнинг пайдо бўлишини тушунтириш бўйича ҳар хил қарашлар мавжуд эди. Мавжудотлар чириш жараёни кечадиган муҳит ва шарт-шароитлар ҳисобига ўз-ўзидан пайдо бўлади, деган қарашлар кўпинча устунлик қилар эди. ХВИИ асрда белгиялик бир кимёгар кир кўйлакни буғдой солинган идишга солиб қўйиб, сичқон пайдо қилганлиги тўғрисида мақтанган экан.

Л.Пастер замонида илмий доираларда «ҳаётни ўз-ўзидан пайдо бўлиши» ғояси устида баҳс-мунозаралар қизғин паллага кирди. Л.Пастер бижғиш жараёнини тўлиқ ўрганиб, бу қарашларга сўнгги нуқта қўймоқчи бўлди. Унинг муҳим ишларидан бири – колба шаклини оққуш бўйнига ўхшашсимон қилиб ўтказган тажрибаларидир. Тажрибада бир оддий колбага озуқа муҳити солиниб, очиқ ҳавода қолдирилди, бошқа оққуш бўйнисимон колбада ҳам шуни такрорлади. Оддий колбадаги озуқа муҳити тез бузилди. Кейингиси эса стерил ҳолда тураверди. Бунинг сабабини Л.Пастер оддийгина тушунтиради: оққуш бўйнисимон колбадан ўтадиган ҳаводаги микроблар колба деворларига ёпишиб қолади ва озуқага ҳаво тозаланиб етиб боради. Микроблар, қўзғатувчи ва шунга ўхшашлар ўз-ўзидан пайдо бўлмаслиги, балки ҳаво орқали ўтишини исботлаш учун Л.Пастер Алп тоғи музликларига, Мер-де-Глас чўққисига 6000 фут баландликка чиқиб, тажрибалар ўтказди. У ўзи билан олиб чиққан 20та оғзи берк колбани очиқ ҳавода қўйган. Маълум вақтдан кейин шундан фақат биттаси бузилган. Ундан кейин Л.Пастер пастроқ Юра тоғи этакларида ҳам шу тажрибани такрорлади ва бунда 20та колбадан 8тасида бузилган. Демак, юқорида ҳаво тоза ва микроблар кам бўлади. Тажрибаларга суянган Л.Пастер ҳаёт ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, деган хулосага келган.

Тажрибалар асосида Л.Пастер ўзининг илмий хулосаларини давом эттириб, бижғиш жараёнида микроблар иштирок этар экан, инфекцияли-юқумли касалликларни келиб чиқишида ҳам микробларнинг иштироки бўлиши керак, дейди. Ўша вақтларда ипакқурти касаллиги Франция жанубидаги ипак ишлаб чиқарувчилар иқтисодиётига жиддий зарар келтирмоқда эди. Л.Пастер ипакқурти касаллиги устида тадқиқотлар ўтказди ва ипакқуртига чидамли навларни танлаш усулларини тавсия этди. Товуқ вабосини тадқиқ қилиш жараёнида вабонинг кучсиз қўзғатувчиси бир неча ой давомида нафақат касаллантириш, балки, касалликка ҳимоя бўлганлиги кузатилган. Натижада Л.Пастер кучсиз қўзғатувчи организмда иммунитет ҳосил қилади, деган ҳулоса қилган. Шундан кейин Л.Пастер тадқиқот ишларини давом эттириб, кучсизлантирилган қўзғтувчидан вактсиналар ҳосил қилиб, организмни эмлаш тажрибасини амалда қўллаб кўрди. Эмлаш усули Л.Пастергач англиялик Э.Дженнер томонидан ҳам сибир язвасига қарши амалиётда қўллаб кўрилган эди.

Лекин Л.Пастер вактсинада биринчи марта ҳақиқий қўзғатувчиси билан эмлаш амалиётини қўллади. Бундан кейин у қутуриш касаллигига қарши курашиш билан шуғулланди ва энди оддий бактериялар эмас, микроскоп остида ҳам кўра олмайдиган вируслар дунёсига дуч келади.

1885 йилда 6 июлда Л.Пастернинг лабораториясига бир ёш она 9 ёшли ўғлини олиб келади. Болани қутурган ит тишлаб олган эди. Онанинг тинмай ялинишларига қарамай Л.Пастер болага ёрдам беришга шошилмайди. Чунки у врач бўлмаган, тиббиёт билан шуғулланмаган, одамларда ўз тажрибаларини синаб кўрмаган ва шунинг учун ноқонуний тиббий амалиёт билан шуғулланишдан бир қадар ҳадиксирамоқда эди.

У бирдан ўзини қўлга олди ва ёрдамчисига болани эмлаб қўйишни буюрди. Эмлаш яхши натижа берди. Бундан кейин эса 350 нафар одам худди шу йўл билан эмланди ва ундан фақат бир нафари, у ҳам бўлса эмлаш вақтидан анча кеч олиб келинганлиги учунгина вафот этди.

Л.Пастер шифохоналарда гигиэна қоидаларига риоя қилишни таъминлаш лозимлиги тўғрисида уйлар ва бу борада кўплаб маслаҳатлар берар эди. Айниқса Париж туғруқхоналаридаги аёллар ўлими кўпайиши сабаби асосан гигиэна қоидаларига тўла риоя қилинмаётгандан деб билар эди. Тиббий ходимларнинг қўлни асептик усул билан ишлов бериб ишга киришиш ҳақидаги хулосалар нечоғли тўғри эканлигини англиялик жарроҳ Джозеф Листер ҳам таъкидлаб ўтган эди.

Л.Пастер 1895 йилда вафот этди. Лекин у ўтказган тажрибалар, тадқиқотлар маҳсули бўлган илмий хулосалари дунёга машҳурдир. Айни ҳақиқат шундаки, унинг ҳаётлик даврида ташкил этилган институт ҳозир ҳам дунёда юқумли касалликларни ўрганиш маркази сифатида машҳур.

Бутун дунё халқлари саломатлигига жиддий хавф бўлиб турган ОИТС (СПИД) вируси ҳам худди шу марказ профессори Люк Монтане томонидан биринчи марта аниқланган эди.