Наноҳаётга тайёрмисиз?

ХХ асрда самолётлар, ракеталар, телевизор ва компютерлар дунёни ўзгартирди. Олимларнинг таъкидлашича, нанотех­нология­лар ёрдамида яратилган хомашёлар, дори-дармонлар, алоқа ва хизмат кўрсатиш воситалари ХХИ аср янги техника тараққиётининг асоси бўлади. Кўз ўнгимизда кўплаб афсоналар ҳақиқатга айланиб бормоқда. Инсонлар атомларни бошқариш йўли билан оддий кўзга илинмайдиган асбоб-ускуналар яратишни ўрганиб олдилар.

Ўз ичига физика, кимё ҳамда биология фанларининг ютуқларини қамраб оладиган НАНОТЕХНОЛОГИЯ ҳаётимизга кириб келмоқда. Олим-нанотехнологлар нанометрларда ўлчанадиган ўта кичик жисмлар устида иш олиб боряпти.

Грек тилидан таржима қилганда “нано” – митти деган маънони билдиради. “Нанотехника” атамаси эса улар билан ишлаш бошланганидан анча кейин, 1974 йилда япониялик Норио Танигучи томонидан муомалага киритилган. Бир нанометр (нм.) метрнинг миллиарддан бир қисмига тенг. Оддийроқ айтганда, бу тахминан стол тенниси коптокчаси билан бутун ер шари нисбатига тўғри келади. Нанотехнологлар, асосан, 0,1 дан 100 нм.гача ҳажмда бўлган жисм­лар билан иш олиб борадилар. Кенгроқ тасаввурга эга бўлишингиз учун битта соч толасининг қалинлиги 80000 нм.га тенглигини эслатиб ўтамиз. Бу ҳажм нанотехнологиялар оламида “жуда катта” ҳисобланади. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, илк нанотехника асбоблари Швейтсария­нинг ИБМ компанияси лабораториясида яратилган. Атомлар оламига кириб келганимизга 100 йилдан ошганига қарамай, унинг моҳиятини эндигина тушуниб етмоқдамиз. Бу ҳақда 1959 йили Калифорния техника институтида сўзга чиққан Нобел мукофоти совриндори Ричард Фейнман шундай деган эди: «Бир кун келиб,
масалан, 2000 йилда, инсонлар 1960 йилларгача бўлган наноолам тадқиқотларига жиддий қарамаганларидан ажабланадилар”. Ушбу сўзлар бугун башоратдан ҳақиқатга айланди. Зарралар олами самарасини қатор давлатлар аллақачон англаб етганга ўхшайди. Шу сабабли бўлса керак, илмнинг бу янги соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Глобал Индастри Энелистс” ташкилоти таҳлилчиларининг тахминларига кўра, кейинги 10 йил давомида нанотехнологияларни ривожлантиришга дунё бўйича 3 трлн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилади. 2006 – 2010 йиллар мобайнида эса “митти атомлар олами”га инвестициялар киритиш миқдори бўйича Япония, АҚШ ва Европа Иттифоқи мамлакатлари етакчи ўринни эгаллаши кўзда тутилмоқда.

Ташкилот ҳисоботида келтирилишича, нанотехнологияларнинг соғ­лиқни сақлаш ва электроника соҳаларида кенг қўлланилиши кейинги ўн йил ичида барча нанотехнологик лойиҳаларнинг даромади ошишига сабаб бўлади. Шунга кўра, ушбу бозорнинг ўсиши турли ташкилотларнинг инвестицияларига боғлиқ. Бундан ташқари, 2006 – 2010 йиллар ичида нанотехникани ривожлантириш мақсадида бир қанча давлатларнинг ҳукуматлари, хусусан, Япония 6 млрд. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратган бўлса, ундан бироз орт­да бўлган Қўшма Штатлар бу соҳани кенгайтириш учун 5,6 млрд. доллар миқдорида пул қўшган. Европа Иттифоқи мамлакатлари эса 4,6 млрд. доллар ажратишни режалаштирмоқда. Яқин келажагимизда наномускул, наноовқат, наноқувур, нанокийим каби атамалар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиши ҳеч гапмас. Негаки, нанотехнологиянинг самараси сўнгги йилларда анча кўзга ташланяпти. Қуйида келтирилган кашфиётлар инсониятга анча-мунча фойдаси тегиши мумкин бўлган ҳамда айни пайт­да яратилга
н ва яратилиш арафасида бўлган “нанонарсалар”дир.

НАНОТЕЛЕФОНГА ҚАНДАЙ ҚАРАЙСИЗ?

«Нокиа» компанияси Кембриж университети билан биргаликда нанотехнологиялар асосида янги ўзига хос телефонни яратдилар. «Морф» (Морпҳ) деб номланган ушбу телефоннинг «вазифадош»ларидан фарқи шундаки, у букилиши, турли шаклга кириши, ҳатто, ҳажмини ҳам ўзгартириши мумкин.

Бундай телефонни яратишда бир йил давомида жами 43 нафар мутахассис иштирок этди.

«Морф» телефони шаффоф ва қайиш­қоқ материалдан ясалган. Унинг устки қисми экрандан иборат бўлиб, бармоқ тегиши билан ишга тушади. Шунга қарамай, унда ҳеч қандай из қолмайди, доимо тоза ва тиниқлигини сақлаб туради. Аппаратни чўзиб, видеолавҳалар ёки матнларни янаям яхшироқ кўриш имкониятига эга бўласиз. Бундан ташқари, билакка ўраб қўйиш ҳам мумкин. «Нокиа» компанияси расмий вакилларининг айтишича, келажак уяли алоқа воситалари айнан шундай кўринишда бўлиши кутилмоқда.

Бундай телефонлар 7 йилдан сўнг оммавий сотувга чиқарилади, деган гаплар ҳам бор.

ҚОН УЧУН «НАНОТЎҒОН»

Америкалик олимлар қон оқишини бир зумда тўхтатадиган наномодда яратдилар. Яқин кунларда ушбу материал Калифорнияда тажрибадан ўтиши кутилмоқда. Агар синовлар муваффақиятли ўтса, бундай наномодданинг тиббиётда пайдо бўлиши шов-шувга арзигулик ҳақиқий янгилик бўлиши аниқ. “Арч Терапетикс” компанияси ушбу модда учун литсензия олишга муваффақ бўлди. У наномоддани ишлаб чиқарадиган техникани ривожлантириб, кенг сотувга қўйишни режалаштирмоқда. Олимларнинг айтишича, материал айниқса, хирургия, масалан, бошда ёки юракда бўладиган мушкул операцияларда қўлланиши айни муддао бўлади. У вақтни тежаш билан бирга, инсон организмига турли хил инфекцияларнинг тушишига тўсқинлик қилади. Бундан ташқари, тез ёрдамда айнан шу модданинг зарурлигини инкор этиб бўлмайди. Шифокорлар бундай материалдан фойдаланишни интизорлик билан кутишаётганини билдирдилар.

“ШИФОКОР” БЎЁҚ

Миссисипи дарёси орқали ўтадиган кўприкнинг вайрон бўлиши ёки яқинда Хитойда содир бўлган шунга ўхшаш воқеа америкалик олимлар ишлаб чиққан ихтиро ҳаётимизда қанчалар муҳим ўрин тутиши мумкинлигини кўрсатиб берди.

Гап шундаки, Мичиган университетининг муҳандислик коллежида самолёт, кўприк ва турли бинолар учун янги “бўёқ” яратилди. Профессор Жером Линч бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар жисм­ларнинг ички ва ташқи камчиликларини “даволайдиган”, кўзга кўринмайдиган нуқсонлар, ёриқлар ва зангларга қарши “қоплама” ишлаб чиқдилар. Ушбу ихтиро турли обЪектларни созлаш билан шуғулланадиган кишилар ишини енгиллаштириш билан бирга, юқоридаги каби фалокатларнинг олдини олишга ҳам ёрдам беради.

НАНОМИЯ

“Би-Би-Си” хабарига кўра, Япониянинг Сукуба шаҳридаги Миллий институт тадқиқотчилари инсон мияси цингари ишлайдиган наножисм ихтиро қилдилар.

Қурилма 17 та молекуладан иборат бўлиб, улардан биттаси ўртада жойлашган. Ускуна мана шу марказий молекула орқали бош­қарилади. Молекулалар жамланмаси марказий молекулага биргина буйруқ бериш асносида ўзида 4 млрд. функцияни бажаришга тайёр туради. Айнан шу хусусияти билан у инсон миясининг аналоги сифатида эътироф этилмоқда. Олимларнинг таъкидлашича, уларнинг ихтироси компютер протсессорларининг ишлаш қувватини янада оширишга ва наномеханизмларни бошқаришга ёрдам беради.

Сумансо,
“Марифат” газетасидан