Пирмуҳаммад II

Пирмуҳаммад ибн Сулаймон султон

(1599-1601 йилларда ҳукмронлик қилган)

Шайбонийлар давлатининг сўнги ҳукмдори. Абдулмўминнинг амакиси. Дастлаб Балх ҳокими бўлган. Абдулмўмин ўлдирилгач, Бухоро хонлиги тахтига ўтқазилган ва давлатни 1601 йилгача идора этган. Унинг даврида марказий ҳокимият ниҳоятда заифлашган. 1601 йили Самарқанд ҳокими Боқимуҳаммадни пойтахт ихтиёрида тутиш ниятида тахминан 50 минг қўшин билан унга қарши чиқади. Пирмуҳаммад Боғи шамол атрофида мағлубиятга учрайди. Бухоро тахти эса Боқимуҳаммад қўлига ўтиб у хон деб кўтарилади. Шу тариқа шайбонийларнинг бир асрлик ҳукмронлигига нуқта қўйилади. Мамлакат ва давлат тиғинини энди янги сулола – “Аштархонийлар” ўз қўлларига оладилар.