(1926 йил 15 январ, Бўстонлиқ тумани)
(1988-1989)
Сиёсат ва жамоат арбоби. 1951 йилдан туман партия комитети котиби, Тошкент шаҳри партия комитети бўлим мудири, Тошкент шаҳри ижроия қўмитаси раиси. Ўзбекистон Коммунистлар партияси Марказий кенгаши котиби (1963-70). 1970 йилдан Шри Ланка Республикаси ва Малдив Республикасида СССРнинг Фавқулодда ва мухтор элчиси, СССРнинг Иорданиядаги элчиси. Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар вазири (1985-86). Ўзбекистон Олий Совети Президиуми раиси (1986-88). Ўзбекистон КП МК 1-котиби (1988-89), СССР Олий Совети Миллатлар Советининг раиси (1989-91).
Р. Нишонов республикага раҳбарлик қилган йилларда қатъиятсизлиги, узоқни кўра билмагани туфайли Марказнинг Ўзбекистонга нисбатан ғаразли сиёсати ва қатағонлари давом этди, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт оғирлашди, миллатлараро адоватлар кучайди, республиканинг маъмурий-ҳудудий тузилиши бўйича волюнтаристик қарорлар қабул қилинди.