Аҳмад ибн Асад

(?-865)

(842-864)

817 йилдан Фарғона ва 842 йилдан Самарқанд амири бўлган. Сомонхудотнинг набираси. Рофе ибн Лайс қўзғолони пайтида Аҳмад ибн Асад ўз биродарлари Нуҳ, Яҳё ва Илёслар билан Суғдда қўзғолонни бостиришда халифаликка катта ёрдам берган. Бунинг эвазига халифа Маъмуннинг кўрсатмасига кўра Хуросон ҳокими Ғассон ибн Аббод (813-821) 817 йилда Аҳмад ибн Асадни Фарғонага, акаси Нуҳ ибн Асадни эса Самарқандга, Чоч ва Уструшонага Яҳёни, Ҳиротга Илёсни амир қилиб тайинлайди. Акаси Нуҳ вафотдан кейин (842) Аҳмад ибн Асад Самарқанд амири бўлиб қолди. 875 йилда халифа Муътамид (870-892) Аҳмад ибн Асаднинг ўғли Наср ибн Аҳмадни бутун Мовароуннаҳр амири этиб тайинлайди. Аҳмад ўз номидан мис чақалар зарб этади. Аҳмад Сомоний аста-секин Мовароуннаҳрни ўз оиласи бошчилигида бирлаштиришга киришади. Тоҳирийлар Аҳмаднинг бу фаолиятига қаршилик кўрсата олмадилар.