Элтузархон

(? – 1806)

(1804-1806)

Хива хони, Муҳаммад Амин иноқнинг набираси. Қўнғиротлар сулоласидан. Элтузар даврида четдан чақирилган сохта хон Абулғози тахтдан тушириб, ўзига хон унвонини қабул қилади (1804 йил). Шундан кейин, қўнғирот қабиласи Хива хонлиги тахтини 1804 йилда расман ҳам эгаллади. Элтузар 1806 йилда Бухорога қарши уруш чоғида ҳалок бўлади. Унинг буюриғи билан Мунис ХоразмийФирдавс ул-иқбол” асарини ёзган.