Абдулмўмин

Абдулмўмин ибн Абдуллахон

(1568-1599)

(1582-1599)

Балх ва Бадахшон ҳокими (1582-1598). 1598-99 йилларда Бухоро хони бўлган. 1589 йилдан отаси Абдуллахон II билан муносабатлари кескин ёмонлашган. Чунки Абдуллахон II Ҳиротни Сафавийлардан қайтариб олгач, уни ўз ўғли қолиб, Қулбобо Кўкалдошга инъом қилади. Бунинг устига у Хуросондаги ноиблари – Қулбобо кўкалдош, Динмуҳаммад султон ва бошқа;арга ёзма фармон жўматиб, Абдулмўминга итоат этмасликни ва хатто бирор қулай фурсатдан фойдаланиб уни жисман йўқ қилишни буюради. Шунингдек, у Нисо, Обивард ва Дурун ҳокими Нурмуҳаммадхонни қоллаб- қувватлаб уни Абдулмўминга қарши урушга ундайди. Бундан дарғазаб бўлган Абдулмўмин 1597 йилнинг кузида отасига қарши бош кўтариб, Балх ва Бадахшон қўшини билан Амударё бўйига келган. Абдуллахон II нинг қўшини Насаф (Қарши) атрофида жойлашган. Абдуллахонга кўмакка вилоят ҳокимлари – масалан, Ахси ва Андижон ҳокими Ўзбек султон ўз қошинларини юборган. Бухоро ва Балх уламолари аралашуви билан Абдулмўмин ва Абдуллахон II ўртасидаги низоларга вақтинча барҳам берилган.Абдулмўмин 1598 йил 8-февралда амир Муҳаммад Боқибий билан келишиб отаси Абдуллахон II ни захарлаб ўлдиради. Абдулмўмин отаси Абдуллахон II вафот этгач, Бухорога қайтиб тахтни эгаллаган.тахтга ўтирганидан сўнг, отасининг яқин кишилари ҳамда ўзининг Фарғона ва Тошкентдаги барча шайбоний қариндошларини золимларча қатл эттириши мамлакатда исён кўтарилишига олиб келган. У Эрон сафавийлари билан Хуросон учун курашни давом эттирган. Абдулмўминнинг тахтга ўтирганидан олти ой ўтгач, Зоминдан Самарқанд томон келоятганда отасининг амирларидан бири – Абдулвосеъ уни отиб ўлдиради.

Абдулмўмин мўнғуллар вайрон қилган Балх қалъасини қайта қурдирган, Балхдаги Хожа Абу Наср Порсо мозорида ҳашаматли кўшк бунёд эттирган.