Абдулазизхон ибн Надрмуҳаммадхон
(1614- Балх -1681)
(1645-1680)
Аштархонийлардан бўлган Бухоро хони. Бухоро хони Надрмуҳаммадхоннинг ўғли. 1626 йилдан Хутталон ҳокими, 1630 йилдан Балхнинг ғарбий туманлари ҳокими, 1645 йилда бир гуруҳ фитначи амирлар отаси Надрмуҳаммадхоннинг пойтахтда йўқлигидан фойдаланиб Абдулазизни Бухоро хонлиги тахтига ўтказган. У марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга ҳаракат қилган, мамлакат ободончилигига бирмунча ҳисса қўшган. Бухорода кўпгина муҳташам бинолар қурдирган (Абдулазизхон мадрасаси -1652 йилда қурилган ва б.).