Ҳусайн Бойқаро (1438-1506)

Султон Ҳусайн Амир Темурнинг эвараси бўлиб, 1438 йил июль (ҳижрий 842 йил, муҳаррам) ойида Ҳиротнинг шарқи-шимолидаги Давлатхона саройида дунёга келган. Унинг отаси Ғиёсиддин Мансур Бойқаро Мирзонинг учинчи ўғли эди. Бойқаро Мирзонинг отаси эса Амир Темурнинг иккинчи ўғли Умар Шайх (1356—1394), давоми…

Ҳамидулла Акбаров. Нигоҳлари сўнмас санъаткор

(Ўзбекистон халқ артисти Обид Жалилов таваллудига 120 йил тўлди) Камина буюк актёр Обид Жалиловнинг суҳбатларида бевосита қатнашмаган бўлсам-да, феълу табиати, актёрлик маҳорати ҳақида тўлқинланиб, ҳаяжон билан сўзланган нутқларни кўп эшитганман. Халқимизнинг ардоқли шоири, ажойиб инсон Туроб Тўла: “Унинг томошага қизиқиши давоми…

Маҳкамой Турсунова. Қадим мадрасаларда таълим тизими

Шарқ мутафаккирлари ёш авлодни диний ва дунёвий илмлардан хабардор этиш, унинг ақлу зеҳнини оширишда тинимсиз изланганлар ва самарали таълим-тарбия усулини жорий қилганлар. Улар яратган бебаҳо асарлар инсониятни олам ва одам, борлиқ тушунчаси, ҳаётнинг мазмун-моҳияти, фалсафаси, тасаввуфий дунё сирларидан бохабар этиб, давоми…

Анвар Шер. Жан Пол Сартр ва бадиий ижод эстетикаси

Жан-Поль Сартр (1905–1980) – француз адиби, файласуф, даҳрий экзистенциячиликнинг асосчиси, ёзувчи, эстет, танқидчи, драматург ва эссенавис. Париждаги олий мактабни битиргач, Гаврдаги лицейлардан бирида фалсафа фани ўқитувчиси сифатида ўз фаолиятини бошлади. 1933 – 1934 йилларда Берлинда яшаб, олмон фалсафаси билан яқиндан давоми…

Жалолиддин Давоний (1426-1502)

Давонийнинг тўла номи Жалолиддин Муҳаммад Асад ас-Сиддиқий ад-Давоний бўлиб, 1427 йилда Эроннинг Казарун волиятига қарашли Давон қишлоғида туғилган. У ёшлигиданоқ илм-фанга, айниқса, мусулмон фиқҳшунослигига қизиқади ва бошланғич мактабни битиргандан сўнг Шерозга келиб, мадрасада йирик олимлар қўлида таҳсил олади. Кейинчалик у давоми…

“Омад ҳамиша ҳам келавермайди” (Армен Жигарханян)

“Ҳаётни севасанми? Севсанг, вақтни бой берма, чунки вақтдан ҳаёт аталмиш мато яралади”, – деган эди донишмандлардан бири. Театр ва кино санъатининг етук намояндаси, Арманистон халқ артисти, давлат мукофоти совриндори Армен Жигарханян ҳам ҳаёти саҳифаларига бўлиқ мазмун битиб, бетакрор роллари билан давоми…

Мадаминбек (1892-1920)

Мадаминбек, Муҳаммад Аминбек Аҳмадбек ўғли (1892, Марғилон яқинидаги Сўкчилик қишлоғи — 1920.14.5, Фарғона водийсидаги Қоровул қишлоғи) — Туркистонда совет режимига қарши кураш ҳаракати намояндаларидан бири (1918—20), Муваққат Фарғона ҳукумати раиси (1919—20). Бошланғич мактабда савод чиқаргач, маҳаллий бойлар ва русларнинг савдо давоми…

Сирли бир муҳаббат (Шота Руставели ва Малика Тамар)

1. Улуғ Шота Руставели ҳақида афсона Грузин шоири Шота Руставелининг ҳаёти ҳақида ишончли маълумотлар жуда кам. Ҳатто, унинг туғилган ва вафот этган санаси ҳам маълум эмас. Аслида Шота Руставели чиндан ҳам бўлганми-йўқми, деган шубҳали қарашлар ҳам йўқ эмас. Шоир ҳақидаги давоми…

Ҳусайн Воиз Кошифий (1440-1505)

XV асрнинг иккинчи ярмида Хуросонда Алишер Навоий атрофида тўпланган аллома, шоир ва донишмандлар орасида машҳур ва қомусий талант эгаларидан бири Воиз Кошифийдир. Камолиддин Ҳусайн Воиз Кошифий тахминан 1440 йилларда Хуросон вилоятидаги Сабзавор шаҳрининг Байҳақ кентида туғилган, унинг ота-онаси, болалиги ҳақида давоми…

Ёқубжон Хўжамбердиев. Талаб аҳлининг талаби

Ёхуд Алихонтўра Соғуний таржималари устидаги ўйлар I Бемор шифо излайди. Дунёда нима кўп – бемор кўп. Биров жисман бемор, биров эса қалбан. Жисми беморлар шифони табобатдан изласа, қалби, руҳи беҳаловатлар китобдан шифо излайдилар, деб эскартган донишмандлар. Ажойиб ёзувчи ва табиб давоми…