Радионинг ҳақиқий асосчиси ким?

XIX аср охири инсоният тарихида алоқа воситаларининг тараққиётида сезиларли силжишлар бўлгани билан шарафланади. Анъанавий почта алоқалари темирйўл ва автомобил транспортининг татбиқ этилиши билан анча жадаллашди. XIX аср биринчи чораги ютуғи бўлган электромагнит телеграф электр алоқаси тарихида муҳим кашфиёт бўлди.

Ўрта асрлар робот устаси – Абул-Из ал-Жазарий

Маълумки, атропоморф, яъни одамларникига ўхшаш ҳаракатларни, ёки бирор тирик организмнинг баъзи функцияларини қисман ёки тўлиқ бажара оладиган машиналарни – роботлар деб атаймиз. Робот атамаси илк бор 1920 йилда чех ёзувчиси К.Чапекнинг «Р.В.Р.» пьесасида механик одамларга нисбатан ишлатилган.

Даҳоми ёки замондан ўзиб кетган телба?

Нью-Йорк, Ист-Хюстон кўчаси, 48-уй. Бу манзилда ғалати, кўзлари аллақандай нур сочувчи одамови олим яшарди. Унинг граф Дракуланинг қариндоши ва қуёш нурига чиқа олмайдиган вампир эканлиги  ҳақида миш-мишлар юрар, унинг ер шарини бўлакларга бўлиб ташлашга қодир қурол яратгани ҳақида гапиришарди. Бу давоми…

Чори Насриддинов. Кашфиётчидан чиққан ихтирочи

Башарият тарихидаги буюк ақл-заковат соҳибларидан бири бўлган Алберт Эйнштейннинг оламшумул илмий кашфиётлари кўпчиликка маълум. У яратган иккита кашфиёт – махсус ва умумий нисбийлик назариялари илм-фан дунёсидаги энг муҳим таълимотлар сирасига киради. Агар муайян тарихий даврга ўша кезларда яратилган янгиликлар нуқтаи давоми…

Ҳусайн Қўрқмас. Қуёш неча ёшда?

Аллоҳдан ўзга ҳеч бир борлиқ азалий эмасдир. Ундан ўзга ҳамма нарсанинг бошланиши бор. Қуёш ҳам Аллоҳнинг бир асари бўлгани учун у ҳам қачондир яратилган. У ҳолда қуёшнинг ёшини ҳисоблаш мумкинми? Албатта-да! Олимлар қуёш 4 600 000 000 (тўрт миллиард олти давоми…

Қалбга урилган ништар

XXI асрда ахборот билан зомбилаштириш Сармоядорлар музокара олиб боришаётганида ёки олди-сотди шартномасини имзолашаётганида содир бўладиган тушунишимиз қийин ғайритабиий ҳодисаларни кўп марта кузатганмиз. Жуда пухта тайёрланган ва катта фойда кутилаётган савдо сармоядорнинг ҳатти-ҳаракати кескин ўзгариб қолиши натижасида бирданига фожеали даражада зарарли давоми…

Отаназар Матёқубов. Тэд Левин

Ҳозирги вақтда мусиқашунос Тэодор Грейг Левин фақат мусиқа оламидагина эмас, балки кўпгина соҳаларда, маданият оламида ҳам машҳурдир. Гап шундаки, унинг тадқиқотлари бутун бошли бир йўналишга асос солмоқда. Бу фанга аниқ таъриф бериш ҳозирча мушкул. Олимнинг тадқиқотларини анъанавий “мусиқашунос”, “фольклоршунос”, “шарқшунос-мусиқашунос”, давоми…

Ҳабибулла Зайниддин. Қиссанавис адиб

Ўрта Осиё халқлари орасида илму фан, адабиёт ва санъатнинг кўплаб порлоқ намояндалари етишиб чиққан. Шундай сиймолардан бири 1485 йили Ҳиротда дунёга келган зукко олим, адиб ва шоир Зайниддин Маҳмуд ибн Абдужалил Восифий бўлиб, у ўз замонасидаёқ темурийлар салтанатининг пойтахти, Алишер давоми…

Вужуддаги икки денгиз

Курраи заминда икки турли денгиз бор: бири – чучук сувли, иккинчиси – шўр сувли, Уммонлар остидаги бу денгизлар ёнма-ён оқади, аммо суви бир-бирига қўшилмайди. Олимлар шўр ва чучук сувли денгизларнинг ўртасида қандайдир кўз илғамас парда-тўсиқ мавжудлигини яқиндагина кашф этишди. Вужудда давоми…

Тутанхамон хазинаси

1893 йил Франция археологи Лорет Аменофис II мақбарасини топган ва унинг атрофида яна 13 та бошқа жасадлар бўлганлигини аниқлаган. Энг фантастик кашфиёт малакали мисршунос олим Картер ва унинг бой ҳомийси Лорд Карнавонлар томонидан 1922 йилда содир бўлган. 1903 йилдан бошлаб давоми…