Иноятулла Сувонқулов, Моҳигул Бобоева. Сўфий Оллоҳёр мероси

Мутафаккир шоир ва насрнавис Сўфий Оллоҳёрнинг тасаввуф руҳида ёзилган тўртта китоби мавжуд. Улар: “Маслак ул-муттақин” (Тақводорлар маслаги), “Сабот ул-ожизин” (Ожизлар саботи), “Махзан ул-мутиъин” (Мутелар хазинаси), “Мурод ул-орифин” (Орифлар-донолар муроди). Бу асарларнинг қўлёзмалари Шарқшунослик институти кутубхонаси ва айрим кишилар қўлида сақланиб давоми…

Абдуқаюм Йўлдошев. Адабий инновация эҳтиёжи

Инсоният тамаддунининг ибтидосидаёқ вужудга келган адабиёт замонлар ўтиши билан ўз моҳиятини йўқотмаган, билъакс, тобора қадри ортаётган, бани башарнинг мислсиз маънавий хазинасини янада ­бойитаётган буюк мўъжиза бўлиб қолмоқда. Ва бу жараён абадул-абад давом этажак. Зеро, ўз вақтида илмий-техника инқилобининг айрим оммабоп давоми…

Абдумурод Яллабоев. Кундалик қандай ёзилади?

Cабабдан cабаб, деганларидек, ушбу мақоланинг ёзилишига бир воқеа туртки бўлди. Камина нафақада, бўш пайтларимда китоб мутолаа қилишни хуш кўраман. Китоб ўқиб чарчаган пайтларда кўзларимни дам олдириш учун кўча ва майдонларни айланаман. Шундай кунларнинг бирида cобиқ ўқувчим, ҳозир А. Қодирий номидаги давоми…

Ҳасан Қудратуллаев. Бобур мирзонинг қиличи

Тарихда Шарқ мамлакатларида рўй берган муҳорабаларда жангчи, ҳарбий хизматга тааллуқли аскару бек, шаҳзода ва султонларнинг энг ишонган қуроли қилич ҳисобланган. Бу уруш қуроли ҳақида ёзма ва оғзаки адабиётда жуда кўп маълумотлар мавжуд. Қиличнинг фазилатлари, сифати, жангчи қўлига етгунга қадар уни давоми…

Ҳасан Қудратуллаев. Бобур шахсиятининг ёрқин жиҳатлари

Қадриятларимиз тарихида Заҳириддин Бобурнинг мураккаб шахс сифатида тилга олинишига кўникиб қолганмиз. Ҳар гал адиб номини жаҳонга машҳур этган “Бобурнома” асарини, дилбар ғазалларини, меҳр билан таржима қилган Хожа Аҳрори Валининг “Волидия” асарини ўқиганда шахсиятидаги замондош ҳукмдорлардан устун жиҳатларни кўрамиз. Мақола, китоб давоми…

Қосимжон Содиқов. Билга Тўнюқуқ битиги

Ёзнинг қоқ чилласи, эскилар сўзи билан – ўроқ ойи. Шундай эса-да, дала-туз ям-яшил. Мўғулистон ўрталиғидаги тузу қирлар ила ўрмон, қурама тоғлар туташиб кетган Байн Сўктў ўлкаси ана шундай манзарали, баҳаво жой. Бу тупроқда қутлуғ бир зиёратжой бор. У Иккинчи турк давоми…

Назокат Аҳмедова. Гулмисиз, райҳонмисиз?

Аския ўзбекларга хос ноёб миллий санъат тури ҳиcобланади. Ҳажвнинг бадиҳагўйлик асосида, кўпчилик иштирокида ва беллашув тарзида жонли ташкил этилиши бошқа халқларда учрамайди. Аския катта ҳаётий билим, кўникма ва ҳозиржавобликни талаб қилади. Тилнинг ўзига хос хусусиятларини мукаммал эгаллаган, ҳаётдаги камчиликларни ҳазил давоми…

Шабот Хўжаев. Дунё тан олган аллома

Ўзбекистон тарихида XX асрнинг биринчи ярми алоҳида эътиборга молик. Айни шу даврда Ўзбекистонда маънавий-маърифий соҳаларда дадил қадамлар қўйилди. XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларида жадидларнинг даъвати қолоқлик, саводсизликка қарши кураш ва жамиятни янги ривожланиш сари бошлаган эди. Бундай йўналишни давоми…

Хуан Кабо. Лоркани отганлар

Федерико Гарсиа Лорка ўлими ҳақида янги тафсилотлар Лорканинг франкочилар томонидан ваҳшийларча ўлдирилиши тарихи борасида Виснер жарлиги яқинидаги улкан биродарлик қабристонидан шоир кўмилган жойини аниқлашдан бошқа муаммо қолмагандек эди. Бироқ испан тарихчиси Мигель Кабальеронинг “Гарсиа Лорка ҳаётининг сўнгги 13 соати” номли давоми…

Қудрат Дўстмуҳаммад. Вафо ва… олий топшириқ

(бир шеър таъсирида) Эркин ака Воҳидов кейинги йилларда ёзган шеърлардан бири йиғлатди. Мана, сиз ҳам бир ўқиб кўринг (йиғлаш шарт эмас). ВАФО  Қабристонда кеча ёққан қор Милдир-милдир эриб ётибди. Гўр устида бир ит инграб зор, Лойга бағрин бериб ётибди.  Кеча тобут кўтарилган дам У давоми…